Диёрова Маҳлиё Шуҳрат қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек тилларидаги замонавий медиадискурсда “ҳйпе/хайп” консептининг семантик -прагматик хусусиятлари”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Fil6550.
Илмий раҳбар: Тоирова Дилфуза Файзуллаевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05.
Расмий оппонентлар: Юлдошева Нилуфар Эргашевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Маҳмудова Умида Урал қизи , филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги замонавий медиадискурсда “ҳйпе/хайп” консептининг семантик-прагматик хусусиятларини илмий -назарий тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек тилларидаги замонавий оммавий ахборот воситалари матнларида “ҳйпе/хайп” тушунчасига турли манбалар асосида таъриф берилган ва унинг тил тизимидаги ўрнини белгиловчи лексик-семантик, прагматик, дискурсив каби бир қатор лисоний хусусиятларга эга эканлиги далилланган;
замонавий инглиз ва ўзбек медиаматнларида “ҳйпе/хайп” консептининг қўлланиш контекстлари ҳамда коммуникатив вазифалари тавсифланиб, ижтимоий-маданий мазмуни дискурсда намоён бўлиши ёритилган;
инглизча “ҳйпе” ва ўзбекча “хайп” атамаларининг лексик-семантик ҳамда прагматик жиҳатлари инглиз ва ўзбек медиадискурсидаги қўлланиши асосида аниқланиб, уларнинг маданий контекстлардаги “оммавийлик,” “трендга йўналганлик,” “глобал ва нейтрал” каби типологик ва дифференциал белгилари тизимли равишда асосланган;
“ҳйпе/хайп” консептларининг инглиз ва ўзбек тилларидаги қиёсий ўрганилиши асосида уларнинг умумий ва фарқловчи (баҳоловчанлик, эмоционал-экспрессивлик, гиперболизация) жиҳатлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларидаги замонавий медиаматнларнинг семантик ва прагматик тадқиқи юзасидан:
инглиз ва ўзбек тилларидаги замонавий медиаматнларнинг семантик ва прагматик таҳлили асосида “ҳйпе” консепсиясининг икки тилдаги семантик-прагматик хусусиятлари тизимли равишда аниқланиши ҳамда унинг турли маданий ва коммуникатив контекстлардаги функсионал фарқлари очиб берилган илмий натижалар Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022-2024 йилларда бажарилган ИЛ-402104209 рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле Транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 17-майдаги №01/4-2013-сонли маълумотномаси). Натижада инглиз ва ўзбек тилларидаги оммавий ахборот воситаларида “хайп” тушунчасининг тил-маданият-жамиятдаги ўрни янада аниқроқ ёритилди ҳамда икки тил медиаматнлари ўртасидаги қиёсий фарқлар ва ўхшашликларга доир маълумотларни такомиллаштиришга хизмат қилган;
замонавий инглиз ва ўзбек медиаматнларида “ҳйпе/хайп” консептининг турли коммуникатив контекстлардаги қўлланилиши ва унинг ижтимоий-маданий мазмунини атрофлича ўрганилишидан олинган илмий натижалар Эрасмус + лойиҳасининг Қарши давлат техника университетида 2024-2025-йилларда амалга оширилган Эрасмус+ дастурининг “ИCМ, КА-107-Интернатионал cредит Мобилитй бетwеен Эуропеан Унион анд Узбекистан ҲЕИс, тҳроугҳ стафф анд студент мобилитй эхчанге прожеcц” – Эвропа Иттифоқи ҳамда Ўзбекистон Олий Таълим муассасалари ўртасида Халқаро тажриба алмашинуви доирасидаги кредит сафарбарлиги халқаро лойиҳасининг ижтимоий фанлар сектори филология бўлимида фойдаланилган (Қарши давлат техника университетининг 2026-йил 09-февралдаги №17/457- сонли маълумотномаси). Натижада инглиз ва ўзбек оммавий ахборот воситаларида тил корпусини яратиш жараёнида “хайп” тушунчасининг тил, маданият ва жамиятдаги ўрни ёритилиб, консептологик ва лингвокогнитив ёндашувларга доир назарий маълумотлар базасини шакллантиришнинг илмий назарий тамойиллари ишлаб чиқилган ;
инглизча “ҳйпе” ва ўзбекча “хайп” атамаларининг лексик-семантик ҳамда прагматик жиҳатлари таржима жараёнидаги ўзига хосликлари ёритилиб, уларнинг маданий контекстлардаги фарқлари ва умумийликлари тизимли тарзда ёритиб берилди. Ушбу илмий натижалар “Файзли кун” дам олиш дастурида, 2025-йил 24-апрел куни эфирга узатилган “Файзли кун” телекўрсатуви ссенарийсини ишлаб чиқишда ҳамда тадқиқот хулосаларини муҳокама қилишда самарали қўлланилди (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Қашқадарё вилояти телерадиоканалининг 2025-йил 30-апрелдаги №17-15/80-сонли маълумотномаси). Натижада таржима жараёнида “ҳйпе/хайп” консептларининг лексик, семантик ва прагматик хусусиятлари янада аниқроқ тушунилиб,унинг илмий -оммабоп таъсирчанлиги оширилишига эришилган;
“ҳйпе/хайп” консептининг ижтимоий-маданий контекстлардаги функсиялари тадқиқ этилганида, унинг таркибий элементи сифатида “омма” (мухлислар, жамоатчилик) компонентининг роли илк бор илмий асосда аниқланди ва мазкур консептуал модел тадқиқот натижаларига асосланган илмий натижалар Халқ таълими вазирининг 2023-йил 18-майдаги 156-сон буйруғи асосида 2023-2024-йилларда бажарилиши назарда тутилган АИ-201704-сонли “Умумтаълим муассасалари битирувчиларининг она тили (ўзбек тили) фани бўйича малакасини баҳолаш ҳамда 14 та фандан тест тизими ишлаб чиқиш” номли фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (А.Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий тадқиқот институтининг 2025-йил 10-сентябрдаги №03-16-09-988-сонли маълумотномаси). Натижада “ҳйпе/хайп” жараёнига оммавий қизиқиш ҳамда ижтимоий-маданий муҳитда унинг самарали таъсир кўрсатиши консептуал таҳлил доирасида янги ёндашувлар ва тушунчалар билан бойитилди.