Турсунова Дилноза Алишер қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек фолклорида лакуналарнинг лингвомаданий хусусиятлари”, 10.00.13 - Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2025.3.PhD/Fil6623. 
 Илмий раҳбар: Маҳмудова Умида Урал қизи, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05. 
Расмий оппонентлар: Турсунали Жумаев, филология фанлари доктори, профессор; Насруллоева Насиба Садуллаевна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD),  доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек фолклоридаги лакуналарнинг лингвомаданий хусусийатларини қийосий таҳлил қилиш, уларнинг таснифи ва  функсионал-семантик турларини аниқлашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
инглиз ва ўзбек фолклори материалларида лакуна ҳодисасининг қиёсий-чоғиштирма ва лингвомаданий белгилари тизимлаштирилиб, лакуна, реалия ва муқобилсиз лексика референсиал, функсионал-семантик ҳамда прагматик мезонлари аниқланган;
инглиз ва ўзбек фолклори материалларида учрайдиган лакуналар қиёсий-чоғиштирма таҳлил қилиниб, уларнинг умумий ҳамда фарқли лексик-семантик, прагматик ва лингвомаданий хусусиятлари аниқланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги лакуналарнинг тарихий-этимологик, ижтимоий ва миллий-маданий шаклланиш омиллари очиб берилиб, улар реалия-институт боғлиқлиги, контекстдаги семантик юк ва дискурсив функсия мезонлари асосида функсионал-семантик ҳамда тематик жиҳатдан далилланган;
“Широқ”, “Тўмарис”, “Алпомиш”, “Робин Гуд” ва “Қирол Артур” ҳақидаги фолклор материаллари, шунингдек, инглиз ва ўзбек эртаклари, мақоллари ҳамда маросим фолклори мисолида лакуналарнинг миллий маданий код, фон билимлари ва коллектив хотира билан боғлиқлиги қиёсий асосда исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек фолклорида кузатиладиган лингвомаданий лакуналарни комплекс қиёсий-таҳлилий аспектда ўрганиш, лакуналлик феноменининг таржима жараёнидаги ўзига хос муаммоларини илмий асосланган ёндашувлар орқали тадқиқ қилиш жараёнида эришилган илмий натижалар бўйича:
инглиз ва ўзбек тилларида мавжуд лакуналарнинг лингвистик таснифи, инглиз ва ўзбек фолклорининг методологик тадқиқини қиёсий ўрганиш, инглиз ва ўзбек халқ эртаклари, достонлари, мақоллари ва бошқа фолклор жанрларида учрайдиган лингвокултурологик лакуналарнинг типологик таснифига доир илмий қарашлари ва хулосалари билан боғлиқ назарий маълумотлардан О ъзбекистон Республикаси Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023 йилларда амалга оширилган давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги ПФ-201912258, “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” амалий грант лойиҳаси доирасида  фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 15-мартдаги № 01/4-952-сонли маълумотномаси). Натижада мазкур хулосалар лойиҳа илмий хулосаларини бойитишга хизмат қилган;
инглиз ва ўзбек фолклор матнлари асосида ишлаб чиқилган лакуналар таснифи, уларнинг лингвокултурологик типологияси функсионал (мазмуний, прагматик, этнокултурологик, консептуал ва ҳ.к.) ҳамда стилистик (жанрга хос, экспрессивлик даражаси, қадриятга йўналтирилганлик) жиҳатдан таҳлил қилинганлиги, лакуналар табиатини аниқлашда маданий контекстнинг устувор ўрни илмий асосланганлиги, фолклор матнларидаги лакуналарнинг қиёсий таҳлили асосида инглиз ва ўзбек маданиятлари ўртасидаги лингвистик тафовутлар, уларнинг қадриятлар тизими, ижтимоий маданий тажрибалар ва миллий дунёқараш билан узвий боғлиқлигига доир илмий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида давлат илмий-техника дастурлари доирасида 2022-2024-йилларда амалга оширилган ИЛ-402104209 – “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле Транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳани амалга ошириш жараёнида фойдаланилган((Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 9-декабрдаги №  04/1-5905 сон маълумотномаси). Натижада, инглиз ва ўзбек фолклор матнларида учрайдиган лакуналарнинг лингвокултурологик хусусиятларини аниқлаш, уларнинг миллий-маданий мазмунини чуқурроқ англаш ҳамда ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализаторини яратишда тил бирликларининг маданий-семантик хусусиятларини ҳисобга олиш учун илмий-назарий асослар бойитилган;   
инглиз ва ўзбек фолклор асарлари таркибида учровчи маданий  лакуналар муаммоси таржима жараёнида семантик эквиваленцизлик, прагматик тафовутлар ва маданий тушунмовчиликларни келтириб чиқариши мумкинлиги, фолклор матнларини таржима қилишда айнан лексик, фразеологик ва консептуал лакуналар энг катта қийинчиликларни туғдириши, лингвокултурологик тафовутлар таржима жараёнида компенсация, изоҳлаш, мослаштириш ёки эквивалент излаш каби турли стратегияларни талаб этишга оид қарашлар Қашқадарё вилояти телерадиокомпаниясининг “Файзли кун” дастур ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилди (Қашқадарё вилояти телерадиокомпаниясининг 2025-йил 15-декабрдаги 17-05/185 сонли маълумотномаси). Натижада тингловчиларининг мазкур мавзу бўйича билим ва кўникмаларининг оммабоплигини оширишга хизмат қилган;
инглиз ва ўзбек фолклор асарларида лакуналарнинг лингвомаданий хусусиятларини қиёсий таҳлил қилиш, уларнинг таснифи ва таржимадаги ифодаланиш хусусиятларини тадқиқ қилиш каби жиҳатлар, инглиз ва ўзбек фолклор манбаларидан йигʻилган лакуналар таснифи ишлаб чиқилганлиги ва уларнинг лингвокултурологик типологияси белгилаб берилганлиги ҳамда Робин Гуд, Қирол Артур ҳақидаги инглиз ва Широқ, Тўмарис сингари ўзбек халқ афсона, ривоятлари ва икки тил маросим фолклори  таркибида учровчи лакуналарнинг лингвокултурологик ва ижтимоий маданий хусусиятларини акс эттирилиши ҳақида  қимматли маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси  “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган  “Таълим ва тараққиёт” “Миллат ва маънавият”, “Адабий жараён”, “Жаҳон адабиёти” номли эшиттиришлар  сенарийсини тайёрлашда (2025 йил май ва декабр ойлари) фойдаланилди(Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2025 йил 17-декабрдаги 05-09-2055- сонли маълумотномаси). Натижада инглиз ва ўзбек фолклоридаги лакуналарнинг лингвомаданий хусусиятлари, миллий қадриятлар ва урф-одатларни ифодалашдаги ўрни кенг ёритилиб, халқ огʻзаки ижоди намуналарининг мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчиликка етказиш, миллий ва хорижий маданиятлар ўртасидаги ўхшашлик ҳамда фарқларни очиб бериш, шунингдек, миллий маънавий меросга бўлган қизиқиш ва ҳурматни оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish