Sayt test rejimida ishlamoqda

Қалмуратов Бахтияр Сейтмуратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Инновацион бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини ривожлантириш  стратегияси (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)», 08.00.13–Менежмент (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Iqt546.
Илмий раҳбар: Нуримбетов Равшан Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.27.06.2017.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Икрамов Мурат Акрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Кодиров Абдурашид Маджидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: иқтисодиётни модернизациялаш шароитида минтақаларда инновацион бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини ривожлантириш стратегияси бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инновацион бошқарув фаолияти самарадорлигини таъминлаш тизими институтлар ролини ошириш имконини  берувчи инновацион маҳсулотлар ва инновацион бизнесни шакллантириш асосида такомиллаштирилган;
Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиётида нисбий устуворликка эга бўлган қурилиш материаллари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, озиқ-овқат ва енгил саноат тармоқларининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда кластерларни ташкил этиш ҳамда уларни инновацион бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмлари такомиллаштирилган;
инновацион бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини баҳолаш услубияти юридик шахсларга янги технологиялар сотиб олиш бўйича солиқ чегирмалари, кичик бизнес субъектларига ва юридик шахсларга ажратилган имтиёзли кредитларни эътиборга олган ҳолда такомиллаштирилган;
илмий ва ишлаб чиқариш тизимлари, селекцион марказлар, тажриба-ишлаб чиқариш муассасаларининг инновацион жараёнларини бошқаришнинг ташкилий тузилмаси ОТМ, ИТМ ва иқтисодиёт тармоқлари ўртасида интеграцион алоқаларни мувофиқлаштириш  орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Инновацион бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини ривожлантириш стратегияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
инновацион бошқарув фаолияти самарадорлигини таъминлаш тизими институтлар ролини ошириш имконини  берувчи инновацион маҳсулотлар ва инновацион бизнесни шакллантириш асосида такомиллаштириш бўйича таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашув, эркин иқтисодий  ва кичик саноат зоналари ҳамда  туризмни ривожлантириш бўйича секретариат, унинг шаҳар ва туман ҳокимияти бўлимлари фаолиятларини бошқариш амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2018 йил 1 ноябрдаги 04-04/16-11/1439-сон маълумотномаси). Ушбу такомиллаштирилган институтлар ролини ошириш имконини берувчи инновацион маҳсулотлар ва инновацион бизнесни шакллантириш модели жорий этилиши натижасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда унинг шаҳар ва туман ҳокимиятларида инновацион марказлар ташкил этиш ҳамда истиқболли ҳудудий дастурлар самарадорлигини ошириш имконини берган;
Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиётида нисбий устуворликка эга бўлган қурилиш материаллари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, озиқ-овқат ва енгил саноат тармоқларининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда кластерларни ташкил этиш ҳамда уларни инновацион бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича таклифлар Қорақалпоғистон Республикасини 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш комплекс концепциясини ишлаб чиқишда жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг 2018 йил 2 ноябрдаги 01/1176-сон маълумотномаси). Мазкур такомиллаштирилган таклифларни амалиётда жорий этиш Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида инновацион салоҳият ташкилий-иқтисодий кўрсаткичларининг ижобий томонга ўсиш суръатларини 20 фоизга ошириш имконини берган;
инновацион бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини баҳолаш услубиёти юридик шахсларга янги технологиялар сотиб олиш бўйича солиқ чегирмалари, кичик бизнес субъектларига ва юридик шахсларга ажратилган имтиёзли кредитларни эътиборга олган ҳолда такомиллаштириш бўйича таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг саноат ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўлимида тармоқлар ва ҳудудлар ривожланишини прогнозлашда қўлланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг 2018 йил 2 ноябрдаги 01/1176-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида минтақада инновацион бошқариш самарадорлигини ошириш ва ЯҲМ ҳажмининг ўсиш суръатларини таъминлайдиган дастакларни танлаш имконияти яратилган;
илмий ва ишлаб чиқариш тизимлари, селекцион марказлар, тажриба-ишлаб чиқариш муассасаларининг инновацион жараёнларини бошқаришнинг ташкилий тузилмаси ОТМ, ИТМлари ва иқтисодиёт тармоқлари ўртасида интеграцион алоқаларни мувофиқлаштириш орқали такомиллаштириш бўйича таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашув, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш бўйича секретариат, унинг шаҳар ва туман ҳокимияти бўлимлари фаолиятларини бошқариш амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2018 йил 1 ноябрдаги 04-04/16-11/1439-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг жорий этилиши Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг  инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашув, эркин  иқтисодий  ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш бўйича секретариатнинг иш фаолияти самарадорлигини 17 фоизга ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish