Акрамов Адаҳамжон Абаржон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим тизимида экологик ўқувни модернизациялашнинг методик асослари”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (биология).
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: В2026.2.PhD/Ped12700.
Илмий раҳбар: Асқаров Камолиддин Абдуғаниевич, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият коʻрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/2025.27.12.B.10.08 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Саматов Дилшодбек Тохиржонович, педагогика фанлари доктори, профессор; Шерматов Маликжон Рахматжонович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим тизимида экологик ўқувни модернизациялашнинг назарий-методологик ҳамда методик асосларини такомиллаштириш, барқарор ривожланиш тамойиллари ва замонавий педагогик ёндашувлар асосида талабаларнинг экологик компетентлигини ривожлантиришга хизмат қилувчи илмий асосланган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
олий таълим тизимида экологик ўқувни модернизациялаш зарурати глобал экологик муаммолар, барқарор ривожланиш (узоқ муддатли экологик ва иқтисодий мувозанат) талаблари ҳамда жамиятда экологик маданиятни шакллантириш эҳтиёжи билан боғлиқ этноекологик ва педагогик омиллар (жамият ва табиат ўртасидаги муносабатлар тизими) негизида комплекс асосланган;
экологик ўқувни модернизациялашнинг методик мазмуни компетенсиявий ёндашув (билим, кўникма ва муносабатлар бирлиги), интегратив таълим (турли фанларнинг ўзаро боғлиқ ўқитилиши) тамойиллари ва инновацион педагогик технологиялар уйғунлиги асосида когнитив, аксиологик ва амалий компонентлар бирлигида тизимлаштирилган;
олий таълимда экологик ўқувни модернизациялаш модели мақсадли, мазмунли, ташкилий ва натижавий компонентлар интеграцияси (ўзаро боғлиқлик ва яхлитлик) асосида ишлаб чиқилиб, экологик компетентлик (экологик билим ва масъулият даражаси)ни ривожлантириш босқичлари, мезонлари ва кўрсаткичлари аниқлаштирилган;
экологик ўқувни модернизациялашнинг методик асосларига доир таклиф ва тавсиялар ўқув дастурларини янгилаш, фанлараро интеграцияни (турли фанлар ўртасидаги уйғунлик) кучайтириш, инновацион технологияларни жорий этиш ва баҳолаш механизмларини такомиллаштириш (таълим натижаларини аниқлаш усуллари) орқали ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим тизимида экологик ўқувни модернизациялашган дидактик таъминотини такомиллаштириш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
олий таълим тизимида экологик ўқувни модернизациялаш зарурати глобал экологик муаммолар, барқарор ривожланиш (узоқ муддатли экологик ва иқтисодий мувозанат) талаблари ҳамда жамиятда экологик маданиятни шакллантириш эҳтиёжи билан боғлиқ этноекологик ва педагогик омиллар (жамият ва табиат ўртасидаги муносабатлар тизими) негизида комплекс асосланганлигига доир илмий янгиликлардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ФЗ-2020010829-сонли “Талаба ёшлар илмий фаолиятида амалий кўникмаларни шакллантиришнинг инновацион механизмлари” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида нашр этилган ишларда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2024-йил 30-сентябрдаги
04/11-8060-сон маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши талабаларнинг экологик компетентлигини баҳолашга қаратилган мезонлар, кўрсаткичлар ва диагностик воситалар тизими ишлаб чиқилиб, таълим жараёнида уларнинг самарадорлигини аниқлаш имкониятини яратишга хизмат қилган;
экологик ўқувни модернизациялашнинг методик асосларига доир таклиф ва тавсиялар ўқув дастурларини янгилаш, фанлараро интеграцияни (турли фанлар ўртасидаги уйғунлик) кучайтириш, инновацион технологияларни жорий этиш ва баҳолаш механизмларини такомиллаштириш (таълим натижаларини аниқлаш усуллари) орқали ишлаб чиқилганлигига оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 22-декабрдаги 537-сонли буйруғи асосида нашр этишга рухсат этилган “Экология ўқитиш методикаси” номли дарслик мазмунига синдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 22-декабрдаги 537-сонли буйруғи). Натижада, экологик ўқувни модернизациялаш бўйича ишлаб чиқилган методик тавсияларни амалиётга жорий этиш юзасидан ташкилий-педагогик механизмлар белгилаб берилиб, таълим сифатини оширишга хизмат қилувчи амалий йўналишлар асосланган;
экологик ўқувни модернизациялашнинг методик асосларига доир таклиф ва тавсиялар ўқув дастурларини янгилаш, фанлараро интеграцияни (турли фанлар ўртасидаги уйғунлик) кучайтириш, инновацион технологияларни жорий этиш ва баҳолаш механизмларини такомиллаштириш (таълим натижаларини аниқлаш усуллари) орқали ишлаб чиқилганлигига доир илмий тавсиялардан “Ўзбекистон” телерадиоканалида 2022-2024 йилларда эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Болалар ва биз” дастурлари ссенарийларини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмасининг 2024-йил
4-октябрдаги 04-36-1093-сон маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши экологик таълим жараёнида компетенсиявий ва интегратив ёндашувларни қўллашга хизмат қилувчи интерфаол методлар, кейслар ва лойиҳа ишлари мажмуаси яратилган ҳамда уларни таълим амалиётига татбиқ этиш механизмини ишлаб чиқилга хизмат қилган.
олий таълимда экологик ўқувни модернизациялаш модели мақсадли, мазмунли, ташкилий ва натижавий компонентлар интеграцияси (ўзаро боғлиқлик ва яхлитлик) асосида ишлаб чиқилиб, экологик компетентлик (экологик билим ва масъулият даражаси)ни ривожлантириш босқичлари, мезонлари ва кўрсаткичлари аниқлаштирилганлигига доир илмий янгиликлардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ПЗ-20170913120-сонли “Олий таълим тизимида рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг ижтимоий-психологик механизмлари” мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳаси доирасида белгиланган вазифалар ижросини таминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2024-йил 02-октябрдаги 04/11-8101-сон маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши олий таълим муассасаларида экологик ўқувни модернизациялашга қаратилган ўқув-методик таъминот такомиллаштирилиб, барқарор ривожланиш ғояларини ўз ичига олган фан дастурлари ва ўқув модулларини жорий этиш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилга хизмат қилган.