Зияев Шерали Абдулазиз ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак педагогларнинг касбий тайёргарлигини ижодий топшириқлар асосида ривожлантириш методикаси (педагогик технология фани мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.4.PhD/Ped2872.
Илмий раҳбар: Жўраев Музаффаржон Мансуржонович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат университети ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Қўқон давлат университети, PhD.03./2025.27.12.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Х.И.Ханбабаев, педагогика фанлари доктори, профессор; Сафарова Роҳатой Гайбуллаевна педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак педагогларнинг касбий тайёргарлигини ижодий топшириқлар асосида ривожлантириш методикасини такомиллаштириш юзасидан илмий асосланган тавсийалар ишлаб сҳиқиш. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:  
ижодий топшириқлар асосида бўлажак педагогларни касбий тайёргарлигини аниқлашга қаратилган педагогик шарт-шароитлари тизимлилик, аутентик, профессионаллик тамойиллари асосида такомиллаштирилган;
бўлажак педагогларни касбий тайёргарлигини ривожлантиришнинг мазмунли блокига ижодий топшириқларни бажаришда мотивацион-когнитив, консептуал лойиҳалаш, классификациялаш, креатив маҳсулотни яратиш, презентатив босқичларини киритиш асосида педагогик модел такомиллаштирилган; 
бўлажак педагогларни касбий тайёргарлигини ижодий топшириқлар асосида ривожлантириш методикаси “Педагогик технология” фани доирасида лойиҳавий-тадқиқотчилик, креатив педагоглик, инноваторлик қобилиятларига устуворлик беришга қаратилган ТПАCК, СЕCТИОН технологиялари асосида такомиллаштирилган;
бўлажак педагогларни касбий тайёргарлигини ижодий топшириқлар асосида ривожланганлик даражасини аниқлашга хизмат қилувчи баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлар тизими ишлаб чиқилди, улар асосида ўзлаштирилган билимларнинг таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчи мақсадлар билан узвий боғлиқлигини таъминлайдиган илмий-методик тавсиялар ва амалий таклифлар ишлаб чиқилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ижодий топшириқлар асосида бўлажак педагогларни касбий таййоргарлигини такомиллаштириш юзасидан олинган натижалар асосида:
педагогика олий таълим муассасаларида бўлажак педагогларни касбий таййоргарлигини инновацион ижодий топшириқлар асосида ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари, дидактик тамойиллари ва методологик йондашувларини шакллантириш орқали мотивацион, когнитив, креатив компонентларни ривожлантириш асосида таъминлашга доир таклифлар “Педагогик технологиялар” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновацийалар вазирлигининг 2026-йил февралдаги 530-сон буйруғи билан тасдиқланган № 8554-0469-а132-ф1c3-8793-1153-2345 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада бўлажак педагогларни касбий таййоргарлигини инновацион ижодий топшириқлар асосида ривожлантиришнинг назарий ва амалий асослари янги маълумотлар билан бойитилди такомиллаштирилди;
бўлажак педагогларга таълим беришнинг инновацион-ташкилий шаклларидан фойдаланиб ижодий топшириқлар асосида касбий таййоргарлигини ривожлантиришнинг ташкилий тузулмавий методик модели мақсад, мазмун, жарайон, баҳолаш ва натижа компоненталарини узвийлаштириш ҳамда ижодий топшириқларнинг таълим субектлари билан ўзаро таъсири шароитида “Педагогик технологиялар” фанини такомиллаштиришга оид тавсиялар мазкур номдаги дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновацийалар вазирлигининг 2026-йил февралдаги 530-сон буйруғи билан тасдиқланган № 8554-0469-а132-ф1c3-8793-1153-2345 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада бўлажак педагогларнинг касбий таййоргарлигини ривожлантиришга ҳамда ўқув жарайонида таълим сифати ва самарадорлигини ошишига хизмат қилган;
касбий таййоргарлигини ижодий топшириқлар асосида ривожлантириш методикаси касбий компетентликнинг лойиҳавий-тадқиқотчилик, креатив педагоглик, инноваторлик қобилиятларини узвийлаштириш ҳамда педагогика фанлар блокини ўқитишда ТПАСК, СЕСТИОН таълим технологийалари асосида такомиллаштирилган таклифлар Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази фаолиятида фойдаланилган (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2026 йил 13-мартдаги 02/01-01-171-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак педагогларни касбий таййоргарлигини инновацион ижодий топшириқлар асосида ривожлантиришга оид методик тавсийаларнинг оммалашувига эришилган; 
бўлажак педагогларни касбий таййоргарлигини ижодий топшириқлар асосида ривожланганлик даражасини аниқлашга хизмат қилувчи баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлар тизими ишлаб чиқилди, улар асосида ўзлаштирилган билимларнинг таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчи мақсадлар билан узвий боғлиқлигини таъминлайдиган илмий-методик тавсиялар ва амалий таклифлар ишлаб чиқилди, бу эса педагогик технологиялар фанини ўқитиш жараёнининг самарадорлигини оширишга йўналтирилган илмий-услубий тавсиялар тажриба-синовга жалб қилинган унверситетлардаги педагогик технологиялар фанининг мазмунига синдирилди. (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2026 йил 13-мартдаги 02/01-01-171-сон маълумотномаси). Натижада, педагогика дарсларида компютер технологияларини қўллаш самарадорлиги ва талабаларда мотивация ошишига имкон яратилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish