Хайдарова Дурдона Шухратжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштиришда давлат тиббий суғуртасидан фойдаланиш истиқболлари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Iqt5090
Илмий раҳбар: Касимова Гуляр Ахматовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.03/2025.27.12.I.30.01
Расмий оппонентлар: Кодирова Хадича Тураевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ханнаров Комилжон Каримович, PhD.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштиришда тиббий суғуртани ривожлантиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат..
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тиббиёт муассасаларида шифокор томонидан расмийлаштирилган электрон рецепт асосида дори воситаларининг кафолатланган пакет доирасида беморларга дорихоналар томонидан бепул берилиши ва дорихоналарнинг сарф-харажатлари Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланишини та'минловчи молиявий механизми асосланган;
оила шифокорининг электрон йўлланмаси асосида беморлар томонидан Жамғарма билан шартномаси мавжуд давлат ва нодавлат тиббиёт муассасаларини эркин танлаш имкониятини яратиш орқали молиявий ресурсларни соғлом рақобат тамойили асосида тақсимлаш механизми ишлаб чиқилган;
тиббий-санитария ёрдами харажатларини аҳоли жон бошига кўра шакллантириш, шифохоналарда эса молиявий оқимлар узлюксизлигини кафолатлаш учун шартнома ҳажмининг 85 фоизини ой бошида аванс шаклида, қолган 15 фоизини бажарилган иш ҳажми (ҳар бир даволанган ҳолат) асосида ойнинг иккинчи ярмида тўлашни назарда тутувчи пропорсионал молиялаштириш тартиби таклиф этилган;
давлат харидлари тизимида дори воситаларини тўғридан-тўғри шартномалар билан оператив харид қилиш имкониятини яратиш орқали муассаса раҳбарининг молиявий ваколати ҳамда харажатлар натижадорлиги бўйича шахсий жавобгарлигини ўзаро мувофиқлаштириш асосида шошилинч тиббиёт муассасаларининг молиявий-иқтисодий фаолиятини бошқариш механизми такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштиришда давлат тиббий суғуртаси истиқболлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тиббиёт муассасаларида шифокор томонидан расмийлаштирилган электрон рецепт асосида дори воситаларининг кафолатланган пакет доирасида беморларга дорихоналар томонидан бепул берилиши ва дорихоналарнинг сарф-харажатлари Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланишини та'минловчи молиявий механизмига доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 сентябрдаги 311-сонли қарорининг ижросини таъминлашда фойдаланилди. (Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг 2026 йил 24 мартдаги 01/20-33-сон маълумотномаси). Натижада, 2024 йилда тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори-дармон воситалари, вакциналар ва бактериологик препаратларга Давлат бюджетидан 1,3 баробар кўп маблағ ажратилган, яъни 3759,0 млрд сўм маблағ шакллантирилишига хизмат қилган;
оила шифокорининг электрон йўлланмаси асосида беморлар томонидан Жамғарма билан шартномаси мавжуд давлат ва нодавлат тиббиёт муассасаларини эркин танлаш имкониятини яратиш орқали молиявий ресурсларни соғлом рақобат тамойили асосида тақсимлаш механизми ишлаб чиқишга доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 сентябрдаги 311-сонли қарорининг ижросини таъминлашда фойдаланилди. (Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг 2026 йил 24 мартдаги 01/20-33--сон маълумотномаси). Натижада, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан шартнома тузган хусусий клиникалар сони 2024 йилдаги 49 тадан 2025 йилда 86 тага ошган;
тиббий-санитария ёрдами харажатларини аҳоли жон бошига кўра шакллантириш, шифохоналарда эса молиявий оқимлар узлюксизлигини кафолатлаш учун шартнома ҳажмининг 85 фоизини ой бошида аванс шаклида, қолган 15 фоизини бажарилган иш ҳажми (ҳар бир даволанган ҳолат) асосида ойнинг иккинчи ярмида тўлашни назарда тутувчи пропорсионал молиялаштириш тартибига доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 сентябрдаги 311-сонли қарорининг ижросини таъминлашда фойдаланилди. (Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг 2026 йил 24 мартдаги 01/20-33-сон маълумотномаси). Натижада, аҳолига тиббий ёрдамни яқинлаштириш орқали тиббий ёрдамга муҳтож аҳолининг 70 фоизи мурожаатларини бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг ўзида ҳал этишга эришилган;
давлат харидлари тизимида дори воситаларини тўғридан-тўғри шартномалар билан оператив харид қилиш имкониятини яратиш орқали муассаса раҳбарининг молиявий ваколати ҳамда харажатлар натижадорлиги бўйича шахсий жавобгарлигини ўзаро мувофиқлаштириш асосида шошилинч тиббиёт муассасаларининг молиявий-иқтисодий фаолиятини бошқариш механизмига доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 29 сентябрдаги 408-сонли қарорининг 2-илова 1-банди ижросини таъминлашда фойдаланилди. (Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг 2026 йил 24 мартдаги 01/20-33--сон маълумотномаси). Натижада, дори воситалари ва тиббий буюмларини ўн беш ойлик эҳтиёж асосида шакллантириш ва ундан омборхонадаги қолдиқ миқдорини чегириш тартиби жорий қилинган бўлиб, умумий яроқлилик муддати уч йилдан ортиқ бўлганда етказиб бериладиган вақтда 50 фоиздан ортиқ муддати ўтган дори воситаларини марказлашган тартибда харид қилиш тақиқланган.