Жаббаров Мажидбек Эрзодовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тижорат банкларида ипотека кредитлаш амалиётини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/Iqt6411
Илмий раҳбар: Раҳимов Акмал Матяқубович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ташкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/2026.31.01.1.42.02
Расмий оппонентлар: Тошпулатов Даврон Акрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Зияев Азамат Мирза ўғли иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент филилали
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тижорат банклари ипотека кредитлаш амалиётини такомиллаштиришга қаратилган илмий-назарий, амалий ва услубий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
якка тартибдаги уй-жой қуриш учун олинган ипотека кредитининг бошқа шахс номига қайта расмийлаштирилиши натижасида юзага келадиган “адверсе селеcтион” (салбий танлов) ва “морал ҳазард” (ахлоқий хатар) рискларини компенсациялаш, банк операцион харажатлари ва кредит рискини қоплаш мақсадида бир марталик комиссион тўлов ҳамда кредит фоиз ставкасига +1 фоизлик риск-мукофоти (риск премиум) қўшиш механизми асосланган;
тижорат банкларининг ипотека кредитлари ҳажмига макроиқтисодий ва банк ички омилларнинг динамик таъсирини эндоген ўзгарувчиларни қамраб олувчи эмпирик баҳолаш моделини ишлаб чиқиш таклиф этилган; 
ипотека кредитлаш жараёнида ташқи иқтисодий шоклар шароитида банклар кредит портфелининг барқарорлигини олдиндан баҳолаш ва макропруденсиал чораларни калибрлаш мақсадида ЛТВ (Лоан-то-Валуе), ДСТИ (Дебт Сервиcе то Инcоме) ва ПТИ (Паймент-то-Инcоме) кўрсаткичларини интеграцияловчи базавий, салбий, оптимистик ссенарийли стресс-тест модели асосланган;
ипотека кредити фоиз ставкасини қарз олувчининг риск профили, кредит муддати, гаров сифати ва ҳудуд хусусиятларига мослаштириш мақсадида фоиз ставкалари ва кредит рисклари ўртасидаги салбий эластикликни ҳисобга олувчи адаптив дифференциал фоиз белгилаш модели (Риск-Басед Приcинг) ишлаб чиқиш таклиф этилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тижорат банклари ипотека кредитлаш амалиётини такомиллаштириш боъйича олинган илмий натижалар асосида:
якка тартибдаги уй-жой қуриш учун олинган ипотека кредитининг бошқа шахс номига қайта расмийлаштирилиши натижасида юзага келадиган “адверсе селеcтион” (салбий танлов) ва “морал ҳазард” (ахлоқий хатар) рискларини компенсациялаш, банк операцион харажатлари ва кредит рискини қоплаш мақсадида бир марталик комиссион тўлов ҳамда кредит фоиз ставкасига +1 фоизлик риск-мукофоти (риск премиум) қўшиш механизмига доир таклифи АТБ Микрокредитбанк томонидан банкнинг 2024 йилга мўлжалланган кредит сиёсати ҳамда тариф сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган (АТБ Микрокредитбанкнинг 2026-йил 26 майдаги 30/12818-сон маълумотномаси). Натижада, банк хизматлари учун тўловлар ҳажми 1,2 фоизга, фоизли даромадлар улуши 0,9 фоизга ошгани, кредитларнинг қайта расмийлаштирилган қисмида НПЛ даражаси сезиларли камайгани ва банкнинг кредит портфели сифати яхшилангани статистик жиҳатдан тасдиқланган;
тижорат банкларининг ипотека кредитлари ҳажмига макроиқтисодий ва банк ички омилларнинг динамик таъсирини эндоген ўзгарувчиларни қамраб олувчи эмпирик баҳолаш моделини ишлаб чиқишга доир таклифи АТБ Микрокредитбанк томонидан банкнинг 2024 йилга мўлжалланган кредит сиёсати ҳамда тариф сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган (АТБ Микрокредитбанкнинг 2026-йил 26 майдаги 30/12818-сон маълумотномаси). Натижада, ипотека кредит ҳажми ўзгарувчанлигининг 28,1 фоизи жами кредитлар динамикаси, 16,5 фоизи узоқ муддатли депозитлар базаси ва 14,1 фоизи фоиз ставкаси шоклари билан изоҳланиши, жами кредитлар шокининг ипотека ҳажмига таъсири +0,41 коеффициенти билан ижобий (п<0,001), фоиз ставкаси шокининг эса −0,19 коеффициенти билан салбий (п=0,0032) таъсир кўрсатиши асосланган;
ипотека кредитлаш жараёнида ташқи иқтисодий шоклар шароитида банклар кредит портфелининг барқарорлигини олдиндан баҳолаш ва макропруденсиал чораларни калибрлаш мақсадида ЛТВ (Лоан-то-Валуе), ДСТИ (Дебт Сервиcе то Инcоме) ва ПТИ (Паймент-то-Инcоме) кўрсаткичларини интеграцияловчи базавий, салбий, оптимистик ссенарийли стресс-тест моделини ишлаб чиқишга доир таклифи АТБ Микрокредитбанк фаолиятига жорий этилган (АТБ Микрокредитбанкнинг 2026-йил 26 майдаги 30/12818-сон маълумотномаси). Натижада, базавий ссенарийда НПЛ даражаси 3,8 фоиз даражасида сақланиши, салбий ссенарийда (валюта курси 20 фоиз, қурилиш материаллари 35 фоиз ошганда) НПЛ 9-10 фоизгача кўтарилиши мумкинлиги, бироқ олдиндан бошқарув чораларини (ЛТВ ни 80% дан 70% гача камайтириш, ДСТИ лимитини 50% дан 45% гача тушириш) қўллаш орқали НПЛ ни 5,5-6,0 фоиз атрофида ушлаб қолиш мумкинлиги, уй-жой нархларининг фундаментал қийматдан оғиши (овервалуатион гап) 17 фоиздан 4 фоизгача қисқариши исботланган;
ипотека кредити фоиз ставкасини қарз олувчининг риск профили, кредит муддати, гаров сифати ва ҳудуд хусусиятларига мослаштириш мақсадида фоиз ставкалари ва кредит рисклари ўртасидаги салбий эластикликни ҳисобга олувчи адаптив дифференциал фоиз белгилаш модели (Риск-Басед Приcинг) ишлаб чиқишга доир таклифи АТБ Микрокредитбанк фаолиятига жорий этилган (АТБ Микрокредитбанкнинг 2026-йил 26 майдаги 30/12818-сон маълумотномаси). Натижада, паст рискли қарз олувчилар учун ставка 17-18 фоиздан 14-15 фоизга пасайиши, юқори рискли кредитлар улуши кредит портфелининг 28 фоизидан 15 фоизгача қисқариши, фоиз даромадлари ҳажми 12-14 фоизга ошиши, банкнинг кредит портфели рентабеллиги (РОА) 1,8 фоиз пунктига яхшиланиши ва фоиз канали шокига ипотека ҳажмининг эластиклиги −0,20 дан −0,32 га кўтарилиши аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish