Примова Нигора Икром қизининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Натижага йўналтирилган бюджетлаштириш услубиятини такомиллаштириш” (Олий таълим мисолида), 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.DSc/Iqt757
Илмий раҳбар: Хамдамов Шох-жахон Рахмат ўғли, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/2026.31.01.1.42.02
Расмий оппонентлар: Тошпўлатов Даврон Акромович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Рахмонов Дилшоджон Алиджонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тўхлиев Бозор Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: “Тошкент Амалий фанлар университети”
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Ўзбекистон олий таълим тизимида натижага йўналтирилган бюджетлаштириш амалиётини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассаларини илмий, ихтисослашган ва кўп тармоқли хусусиятлари асосида таснифларга ажратиш орқали давлат бюджетидан молиялаштиришнинг натижа мезонларини жорий этиш;
меҳнат бозорида олий таълим тизими битирувчилари сони бир бирликка ошириш орқали жисмоний шахсардан олинадиган даромад солиғини 5,5 фоизга ўсишига эришиш мумкинлиги асосланган;
Олий таълимнинг магистратура босқичида талабаларга натижа мезони сифатида қисқартирилган иш вақти маошига эга бўлишини белгилаш орқали олий таълимни молиялаштиришда бюджетга молиявий юкламани камайтириш;
иқтисодиётдаги ўртача иш ҳақи даражаси ҳажмини инсон капитали омилига боғлаш орқали бюджетнинг ижтимоий харажатларини тартибга солиш самарадорлигини ошириш;
40 ёш ва ундан катта талабалар сонининг ортиб бориши билан иқтисодий фаол аҳоли сонини сифат жиҳатидан тартибга солиш орқали иқтисодий фаол аҳоли сонини ошириш таклифи;
олий таълим муассасаси битирувчилари давлат ва нодавлат сектордаги бандлигини малака ва кўникма экотизими мезонлари орқали натижага йўналтирилган бюджетлаштиришни жорий этиш.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассаларини илмий, ихтисослашган ва кўп тармоқли хусусиятлари асосида таснифларга ажратиш орқали давлат бюджетидан молиялаштиришнинг натижа мезонларини жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-61-сон 2-банди ижросини таъминлашга хизмат қилди (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлиги 2026-йил 21 апрелдаги 04/17-2696-сон маълумотномаси). Натижада, давлат бюджетидан олий таълим муассаларини молиялаштириш 2025 йилда 14,6 фоизга ошган;
олий таълим тизимида инсон капиталидан меҳнат бозорига битирувчилар сони бир бирликка ошириш орқали жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини 5,5 фоизга ўсишига эришиш мумкинлиги асосланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон Фармони 1-банди 7-хатбоши ижросини таъминлашга хизмат қилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлиги 2026-йил 21 апрелдаги 04/17-2696-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасалари битирувчиларининг ишга жойлашиш натижадорлиги ошиб, мамлакатда бандлик даражаси 2024 йилда 0,4 фоиз пунктга ошган;
олий таълимнинг магистратура босқичида талабаларга натижа мезони сифатида қисқартирилган иш вақти маошига эга бўлишини белгилаш орқали олий таълимни молиялаштиришда бюджетга молиявий юкламани камайтириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон Фармони 1-банди 7-хатбоши ижросини таъминлашга хизмат қилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлиги 2026-йил 21 апрелдаги 04/17-2696-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасалари битирувчиларининг ишга жойлашиш натижадорлиги ошиб, мамлакатда бандлик даражаси 2024 йилда 0,4 фоиз пунктга ошган;
иқтисодиётдаги ўртача иш ҳақи даражаси ҳажмини инсон капитали омилига боғлаш орқали бюджетнинг ижтимоий харажатларини тартибга солиш самарадорлигини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон Фармони 1-банди 7-хатбоши ижросини таъминлашга хизмат қилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлиги 2026-йил 21 апрелдаги 04/17-2696-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасалари битирувчиларининг ишга жойлашиш натижадорлиги ошиб, мамлакатда бандлик даражаси 2024 йилда 0,4 фоиз пунктга ошган;
40 ёш ва ундан катта талабалар сонининг ортиб бориши билан иқтисодий фаол аҳоли сонини сифат жиҳатидан тартибга солиш орқали иқтисодий фаол аҳоли сонини оширишга эришиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон Фармони 1-банди 7-хатбоши ижросини таъминлашга хизмат қилган. Натижада, олий таълим муассасалари битирувчиларининг ишга жойлашиш натижадорлиги ошиб, мамлакатда бандлик даражаси 2024 йилда 0,4 фоиз пунктга ошган;
олий таълим муассасаси битирувчилари давлат ва нодавлат сектордаги бандлигини малака ва кўникма экотизими мезонлари орқали натижага йўналтирилган бюджетлаштиришни жорий этиш таклифи солиш орқали иқтисодий фаол аҳоли сонини оширишга эришиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон Фармони 1-банди 7-хатбоши ижросини таъминлашга хизмат қилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлиги 2026-йил 21 апрелдаги 04/17-2696-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасалари битирувчиларининг ишга жойлашиш натижадорлиги ошиб, мамлакатда бандлик даражаси 2024 йилда 0,4 фоиз пунктга ошган.