Раҳмонбердиева Маҳкамой Жўра қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Қадимги Турон халқлари ижтимоий-сиёсий ҳаётида Митранинг ўрни ва аҳамияти:тарих ва таҳлил”, 07.00.01– Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам B2024.4.PhD/Tar2123 
Илмий раҳбар: Шайдуллаев Шапўлат Базарович, тарих фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Tar.12.01.
Расмий оппонентлар: Турсунов Сайпулла Нарзуллаевич, тарих фанлари доктори, профессор; Сулаймонов Рустам Ҳамидович, тарих фанлари доктори,профессор.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги  Ўзбекистон Миллий педагогика университети.                                                                          
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қадимги Турон аҳолисининг ижтимоий-сиёсий ҳаётида Митра худосининг ўрни, жумладан аҳолининг кундалик ҳаётидаги хўжалик ҳаётида давлатчилик асосларини мустаҳкамланишидаги ўрнини аниқлаш, Митрага сиғиниш анъаналарининг мустақил ривожи ва расмий диний қарашлар билан интеграциялашув жараёнларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Митра тимсолини ўрганган Европа тадқиқотчилари уни Эрон ва Рим контекстида ўрганиб келишган ва Митрани деярли буткул Эронга тегишли худо сифатида келтиришган, аммо мазкур тадқиқотда улардан фарқли равишда, Қадимги Турон ҳудудларида Митра зардуштийлик дини пайдо бўлгунига қадар бош худо сифатида эътиқод қилинганлиги, мазкур дин шаклланиши билан унинг мақоми камаймагани, шунингдек Митранинг нафақат диний балки, иқтисодий-ижтимоий ва сиёсий функсияси билан боғлиқ жиҳатлар асосланган;
Авесто манбаларида Митранинг кеча-ю кундуз уйғоқ ҳолда оламни назорат қилувчи худо сифатида тасвирланганлиги, Ведаларда эса унинг вазифалари асосан бошқа худолар, жумладан Варуна билан тақсимлангани, хусусан Митра кун ёруғлиги худоси сифатида маросимлар фақат кундуз вақтларда ва оқ рангли ҳайвонлар қурбонлиги билан боғлангани, Варуна эса тунги эътиқод объекти бўлиб, маросимлар тунги вақтларда ҳамда унга қора рангли ҳайвонлар қурбонлик қилинганлиги илмий жиҳатдан аниқланган;
Қадимги Турон халқлари кўчманчилари бўлган сак ва массагет қабилалари орасида Митранинг аҳамияти уларда ўзаро иттифоқларни мустаҳкамлашда жангчилар руҳий бирдамлигини таъминлашда муҳим рол ўйнаганлиги, Андроново маданияти кўплаб қабрларда аниқланган олов ва кул қолдиқлари, шунингдек, қоятошларда акс эттирилган “Қуёшбошли одам” тасвирлари ва “Нур” билан боғлиқ маросим амалиётлари орқали аниқланган бўлса ўтроқ деҳқончилик билан шуғулланувчи аҳоли орасида кенг тарқалганлиги Сополли, Даштли, Гонур, Тогалок, Жарқўтон, Сангиртепа, Қўйқирилганқалъа, Киндиктепа каби манзиллардан топилган оловга сиғиниш маросимлари айлана шаклдаги ибодатхоналар ва алтарлар орқали илмий жиҳатдан асослаб берилган;
Митра Қадимги Турон халқларининг ҳаёт тарзида нафақат диний ва ижтимоий, балки юқори даражадаги сиёсий аҳамиятга эга бўлганлиги, тарихий манбалар хусусан Авестода унга эътиқод қилган ҳукмдор юрти Митра ҳимоясида бўлиши ҳақидаги маълумотлар, бошқарувда ҳукмдорлар ўртасида, шунингдек инсонлар ўртасида шартнома, аҳдни назорат қилувчи бундан ташқари, Кушонлар даври нумизматик манбаларида ҳукмдорларнинг Митрадан шоҳлик тожини қабул қилаётган, олов алтарида қурбонлик адо этаётган ёки салтанат асосини қўлида тутган ҳолатда тасвирланиши орқали илмий жиҳатдан асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қадимги Турон халқлари динлари тарихида Митра худосининг оʻрни ва аҳамияти: тарих ва таҳлил” мавзуси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижаси асосида:
Митра тимсолини ўрганган Европа тадқиқотчилари уни Эрон ва Рим контекстида ўрганб келишган ва Митрани деярли буткул Эронга тегишли худо сифатида келтиришган, аммо мазкур тадқиқот улардан фарқли равишда, Қадимги Турон ҳудудларида Митра зардуштийлик дини пайдо бўлгунига қадар бош худо сифатида эътиқод қилинганлиги, мазкур дин шаклланиши билан унинг мақоми камаймагани, шунингдек Митранинг нафақат диний балки, иқтисодий-ижтимоий ва сиёсий функсияси билан боғлиқ жиҳатлар тоʻгʻрисидаги маʼлумотлардан “Оʻзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” коʻрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Оʻзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Оʻзбекистон” телерадиоканали давлат муассасасининг 2025-йил 8-январдаги 01-44-9-сон маʼлумотномаси). Натижада ушбу коʻрсатувлар кенг жамоатчилик ва томошабинларда Қадимги Турон диний қарашларида узоқ даврлар мобайнида ҳукм сурган Митрага эътиқоднинг кенг тарқалганлиги ҳақида кенг ҳамда илмий тасаввурга эга бўлишга хизмат қилган.
Авесто манбаларида Митранинг кеча-ю кундуз уйғоқ ҳолда оламни назорат қилувчи худо сифатида тасвирланганлиги, Ведаларда эса унинг вазифалари асосан бошқа худолар, жумладан Варуна билан тақсимлангани, хусусан Митра кун ёруғлиги худоси сифатида маросимлар  фақат кундуз вақтларда ва оқ рангли ҳайвонлар қурбонлиги билан боғлангани, Варуна эса тунги эътиқод объекти бўлиб, маросимлар тунги вақтларда ҳамда  унга қора рангли ҳайвонлар қурбонлик қилинганлиги тўғрисидаги маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасасининг 2025-йил 8-январдаги 01-44-9-сон маълумотномаси). 
Қадимги Турон халқлари кўчманчи аҳолиси сак ва массагет қабилалари орасида Митранинг аҳамияти уларда ўзаро иттифоқларни мустаҳкамлашда жангчилар руҳий бирдамлигини таъминлашда муҳим рол ўйнаганлиги, Андроново маданияти кўплаб қабрларда аниқланган олов ва кул қолдиқлари, шунингдек, қоятошларда акс эттирилган “Қуёшбошли одам” тасвирлари ва “Нур” билан боғлиқ маросим амалиётлари орқали аниқланган бўлса ўтроқ деҳқончилик билан шуғулланувчи аҳоли орасида кенг тарқалганлиги Сополли, Даштли, Гонур, Тогалок, Жарқўтон, Сангиртепа, Қўйқирилганқалъа, Киндиктепа каби манзиллардан топилган оловга сиғиниш маросимлари айлана шаклдаги ибодатхоналар ва алтарлар илмий баёнини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий Мерос агентлигининг 2025-йил 13-февралдаги 04-05/554-сон маълумотномаси). 
Митра Қадимги Турон халқларининг ҳаёт тарзида нафақат диний ва ижтимоий, балки юқори даражадаги сиёсий аҳамиятга эга бўлганлиги, тарихий манбалар хусусан Авестода унга эътиқод қилган ҳукмдор юрти Митра ҳимоясида бўлиши ҳақидаги маълумотлар, бошқарувда ҳукмдорлар ўртасида, шунингдек инсонлар ўртасида шартнома, аҳдни назорат қилувчи бундан ташқари, Кушонлар даври нумизматик манбаларида ҳукмдорларнинг Митрадан шоҳлик тожини қабул қилаётган, олов алтарида қурбонлик адо этаётган ёки салтанат асосини қўлида тутган ҳолатда тасвирланиши тўғрисидаги маълумотлардан маданий-марифий тадбирларни ўтказишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий Мерос агентлигининг 2025-йил 13-февралдаги 04-05/554-сон маълумотномаси).

Yangiliklarga obuna bo‘lish