Холматов Азиз Маратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларнинг прагматик компетенсиясини ривожлантиришда юмордан фойдаланиш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Ped4213.
Илмий раҳбар: Саматова Барнохон Равшанхановна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.03/2026.31.01.Ped.45.02.
Расмий оппонентлар: Исроилова Дилдора Мухторовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Ахмаджонов Хасан Ахмаджонович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади юмордан фойдаланиш орқали талабаларнинг прагматик компетенсиясини ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юмор ёрдамида талабаларнинг прагматик компетенсиясини ривожлантириш консептуал тузилмасининг дидактик-методологик асослари прагмалингвистик ва социопрагматик билимларни эксплицит ўқитиш, юморнинг скрипт оппозицияси, номувофиқликни ечиш ва импликатурани талқин қилиш каби прагматик-дискурсив компонентларини прагматик маънони англаш кўникмаларининг сенситизация динамикасига мувофиқ босқичма-босқич қўллаш орқали аниқланган;
талабаларда танқидий-прагматик фикрлаш қобилиятини ривожлантириш методикаси ўрганилаётган чет тилидаги аутентик юморли материалларни мотивацион-прагматик стимул сифатида танлаш ва босқичли қўллаш, инференсиал мулоҳаза юритиш механизмини импликатуралардаги кутилган маъно ва реал маънони аниқлаш топшириқлари ёрдамида фаоллаштириш, аффектив филтрни юмор материалларига таянган ролли ўйинлар орқали пасайтириш ҳамда юмордаги номутаносибликни аниқлаш ва бартараф этишга йўналтирилган когнитив-прагматик таҳлил алгоритмини ўқув жараёнига жорий этиш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг прагматик компетенсиясини юмор ёрдамида ривожлантиришнинг методик модели мақсадли, консептуал, жараёнли ва натижавий блоклар узвийлигида прагматик хабардорликни ўрганилаётган чет тили маданиятини акс эттирувчи аутентик юморли материаллардаги юмор мисолларини она тилидаги юмор шакллари билан таққосли таҳлил қилиш орқали ошириш ва маданий интерференсияни мазкур маданиятга хос юмор урф-одатларини мисоллар билан таништириш орқали бартараф этиш ҳамда мулоқотда юмшатувчи восита вазифасини машқ қилиш йўли билан юморнинг воситачилик функсиясини фаоллаштириш параметрлари асосида таркибий-функсионал тизимлаштириш орқали такомиллаштирилган;
талабаларнинг прагматик компетенсиясидаги сифат ўзгаришларини аниқлашда ДCТ (Дисcоурсе Cомплетион Тест)нинг диагностик-верификацион имкониятлари импликатуралардаги яширин прагматик маънони аниқлаш, нутқ актлари ва суҳбат рутиналарини контекстга мос қўллаш ҳамда ПДИ (ижтимоий масофа, мавқе ва юклама даражаси) омилларини англаш кўрсаткичларини дастлабки-якуний кесимда педагогик мониторинг ва натижавий верификация асосида қиёсий баҳолаш орқали далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларнинг прагматик компетенсиясини ривожлантиришда юмордан фойдаланишга доир тадқиқот натижалари асосида:
юмор ёрдамида талабаларнинг прагматик компетенсиясини ривожлантириш консептуал тузилмасининг дидактик-методологик асослари прагмалингвистик ва социопрагматик билимларни эксплицит ўқитиш, юморнинг скрипт оппозицияси, номувофиқликни ечиш ва импликатурани талқин қилиш каби прагматик-дискурсив компонентларини прагматик маънони англаш кўникмаларининг сенситизация динамикасига мувофиқ босқичма-босқич қўллаш орқали аниқланганлигига оид тадқиқотнинг илмий хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамкорлигида ташкил қилинган “Кембриж тажрибаси асосида тренерлар тайёрлаш ва мактаб ўқитувчиларининг педагогик маҳоратини ошириш” мавзусидаги умумтаълим педагог кадрлари учун мўлжалланган малака ошириш курси дастури ҳамда ўқув машгʻулотлари материалларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 10-октябрдаги 2/17-4/10-23-сон маълумотномаси). Натижада педагог кадрлар амалиётда юмордан фойдаланиш учун назарий-методологик пойдеворга эга бўлиб, талабаларда юмор ва юморга асосланган материаллар орқали эффектив тарзда прагматик компетенсияни ривожлантириш имконига эга бўлишган;
талабаларда танқидий-прагматик фикрлаш қобилиятини ривожлантириш методикаси ўрганилаётган чет тилидаги аутентик юморли материалларни мотивацион-прагматик стимул сифатида танлаш ва босқичли қўллаш, инференсиал мулоҳаза юритиш механизмини фаоллаштириш, аффектив филтрни пасайтириш ҳамда юмордаги номутаносибликни аниқлаш ва бартараф этишга йўналтирилган когнитив-прагматик таҳлил алгоритмини ўқув жараёнига жорий этиш асосида такомиллаштирилганлиги хусусидаги илмий-услубий тавсиялар Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети “Халқаро умумкасбий сертификат курси” ўқув режаси таркибига кирувчи “И, Cитизен” модули ўқув материалларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 10-октябрдаги 2/17-4/10-23-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг прагматик компетенсияси ва танқидий фикрлаш кўникмаларини такомиллаштиришга эришилган ҳамда фан модули ўқув материаллари мазмунан бойитилган;
талабаларнинг прагматик компетенсиясини юмор ёрдамида ривожлантиришнинг методик модели мақсадли, консептуал, жараёнли ва натижавий блоклар узвийлигида ўрганилаётган чет тил маданиятини акс эттирувчи аутентик юморли материалларни прагматик хабардорликни ошириш ва маданий интерференсияни бартараф этиш ҳамда юморнинг воситачилик функсиясини фаоллаштириш параметрлари асосида таркибий-функсионал тизимлаштириш орқали ишлаб чиқилганлигига оид тадқиқот натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Юсуфжон Қизиқ Шакаржонов номидаги Республика аския ва қизиқчилик санъати марказининг қизиқчилик санъатини “устоз-шогирд” тизими асосида ривожлантиришнинг педагогик имкониятларини ишлаб чиқишга қаратилган ишланмаларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2026-йил 6-январдаги Т-р 2-сонли маълумотномаси). Натижада тил ўрганувчиларини аския санʼатига жалб қилиш билан бир қаторда, уларга таниш бўлган миллий маданий юмор билан ўрганилаётган тил маданияти юморини бир-бирига богʻлашга ва маданий фарқларни тушунишга, шунингдек прагматик компетенсияни ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари методик жиҳатдан такомиллаштирилган;
талабаларнинг прагматик компетенсиясидаги сифат ўзгаришларини аниқлашда ДCТ (Дисcоурсе Cомплетион Тест)нинг диагностик-верификацион имкониятлари импликатуралардаги яширин прагматик маънони аниқлаш, нутқ актлари ва суҳбат рутиналарини контекстга мос қўллаш ҳамда ПДИ (ижтимоий масофа, мавқе ва юклама даражасини) омилларини англаш кўрсаткичларини дастлабки-якуний кесимда педагогик мониторинг ва натижавий верификация асосида қиёсий баҳолаш орқали далилланганлигига доир тадқиқот натижаларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг БВ-Атех-2018-(143) рақамли “Кўзи ожиз шахслар учун компютер техникасидан фойдаланиш, матнларни ўқиш ва ёзиш имконини берувчи ўзбек тилига асосланган гапирувчи дастурий таъминот ва овоз синтезаторини ишлаб чиқиш” мавзусидаги давлат амалий гранти лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 19-апрелдаги 04/1-975-сон маълумотномаси). Натижада ушбу лойиҳа прагматик компетенсия, жумладан, уни ўқитиш ёндашувлари ва усуллари ҳақидаги билимларга эга бўлиш имкониятини кенгайтиришда ҳамда прагматика ва юмор соҳасидаги атамалардан тўғри фойдаланишга кўмаклашишда муҳим ўрин тутган.