Маткаримова Назокат Максудовнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хоразм халқ санъати: анъанавийлик ва трансформация (мақом, бахшичилик, халфачилик ва рақс)”, 07.00.07 – “Этнография, этнология ва антропология”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.DSc/Tar333.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Баллиева Руза, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Хоразм Маъмун университети Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, илмий кенгаш рақами: Қорақалпоқ давлат университети. DSc.03/2025.27.12.Tar.04.04
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси, унвони:
Абдуллаева Яхшибека Атамуратовна т.ф.д., профессор, 
Давлатова Саодат Тиловбердиевна, тарих фанлари доктори (DSc)., профессор.
Файзуллаева Мавлюда Хамзаевна, тарих фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Етакши ташкилот: ЎзР ФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти Этнография бўлими.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Хоразм халқ санъатининг (мақом, бахшичилик, халфачилик ва рақс) анъанавий ижрочилик турларига хос локал хусусиятлари ва трансформация жараёнларини тарихий ва этнографик маълумотлар асосида ёритиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: Хоразм воҳасининг Жанубий ва Шимолий ҳудудлари санъатига хос ижрочилик йўналишлари халқ достонлари, халфа термалари ва анъанавий рақс намуналари  ва уларнинг трансформация жараёнлари, ҳудудий фарқлари локал йўналишлар сифатида комплекс тарзда маданий модернизация ҳамда фанлараро ёндашув асосида назарий методологик жиҳатдан таҳлил қилинган; 
воҳа халқ санъатида ҳудудий фарқланиш фақат бахшичилик доирасида эмас, балки мақом, халфачилик ва рақс санъатида ҳам намоён бўлиб, ижодий жараёнларнинг узлюксизлиги,  замонавий шароитда қўшиқларни янги вариантларда яратиш анъанаси давом этаётганлиги, асарларнинг анъанавий шакл ва мазмундан узоқлашиш ҳолатлари кучаяётганлиги аниқланган;
глобаллашув ва рақамли технологиялар шароитида воҳа аҳолиси халфачилигида анъанавий қўшиқлар улушининг қисқариб бориши, эстрада элементларининг кучайиши ҳамда попурри услубининг кенгайиши замонавий маданий ўзгаришларнинг муҳим кўриниши сифатида аҳолининг турмуш тарзи ва ижтимоий муҳит билан боғлиқлиги дала этнографик тадқиқотлар асосида далилландан; 
Хоразм халқ санъати “Хоразм ижрочилик ареали” сифатида ҳудудий ижрочилик хусусиятлари таснифланиб,  ички дифференцияланиш механизмлари асосида регулятив (тарбиявий) функсияси тизимли ёндашув асосида таҳлил қилиниб, унинг ижтимоий хулқ-атвор меъёрларини шакллантириш, ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш ва ёш авлодни тарбиялашдаги ўрни илмий асосда очиб берилган; 
Хоразм рақс санъатидаги транс (жазба, ҳиссиётнинг энг юқори нуқтаси) ҳолати илк бор комплекс ёндашув асосида таҳлил қилиниб, “ритмик-транс феномени” тушунчаси орқали унинг психофизиологик ва маданий асослари маҳаллий маданиятдаги сўфийлик, шомонлик ҳамда психофизиологик илдизлари (жумладан, Лазгининг физиологик таъсири: допамин, юрак уриши, мушаклар фаоллиги, сурнай Лазгисидаги зарбсизлик шароитида ички ритм ва тимбрал вибрация орқали ҳаракат рефлекслари шаклланиши) кўрсатиб берилган;
Хоразм халқ санъатининг туризм тизимидаги ўрни МИCЕ ва Эвент туризм консепсиялари асосида қайта талқин қилиниб, халқ санъатини фестивал, маросим ва маданий тадбирлар орқали туризм индустриясига интеграция қилиш механизми ишлаб чиқилган ҳамда унинг ҳудудий туристик жозибадорликни оширишдаги роли илмий жиҳатдан асосланган. 
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамяти: Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти шундан иборатки, унда Хоразм халқ санъати ва унинг трансформацион жараёнларига оид тўпланган маълумотлар, илгари сурилган илмий ёндашувлар ҳамда хулосалар ушбу йўналишда олиб бориладиган кейинги тадқиқотлар учун назарий-методологик асос бўлиб хизмат қилади. Шунингдек, тадқиқот натижалари олий таълим муассасаларида тарих, этнография ва маданиятшунослик фанлари бўйича дарслик ва ўқув қўлланмаларни янги илмий маълумотлар билан бойитишда муҳим манба сифатида аҳамият касб этади.
Тадқиқотнинг амалий аҳамияти шундаки, диссертация материаллари ва илмий хулосаларидан Хоразм халқ санъати тарихини тизимли ёритишда, мақом, бахшичилик, халфачилик ва рақс санъати ижрочиларига оид илмий изланишларни олиб боришда, воҳанинг этномаданий ва ареал хусусиятларини ўрганишда,  Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлимида 2023-йил 17–25-апрел кунлари болиб ўтган “Халқаро анаънавий Тасвирий ва амалий санъат фестивали” доирасида ташкиллаштирилган амалий санъат асарларидан иборат кўргазмада экскурсия матнларини яратишда самарали фойдаланилган. Шу билан бирга, мазкур натижалар олий таълим муассасаларининг “Тарих” йўналишида “Ўзбекистон маданияти ва санъати тарихи” фанидан дарс машғулотларини ташкил этишда, “Халқаро анаънавий Тасвирий ва амалий санъат фестивали” доирасида ташкиллаштирилган амалий санъат асарларидан иборат кўргазмасида тарихий-маданий меросни тарғиб қилиш, кўргазмаларга хорижий ва маҳаллий туристларнинг ташрифини кенгайтириш, шу асосда Ўзбекистон Республикасида туризмни ривожлантиришга қаратилган тадбирларида фойдаланилган (Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2023-йил 21- июндаги №123-сонли маълумотномаси).
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: Диссертацияда Хоразм халқ санъатининг шаклланиши, турлари ва ривожланиш жараёнларига доир илмий натижалар асосида қуйидаги амалий натижаларга эришилди:
тадқиқот материаллари асосида “Миллий маданий мерос маркази” ҳамда олий таълим муассасаларининг “Тарих” йўналиши талабалари учун социологик сўровнома саволлари ишлаб чиқилди; 
воҳа аҳолисининг Хоразм халқ санъатидаги трансформацион жараёнларга муносабати, ушбу жараёнларга таъсир этувчи омиллар аниқланиб, анъанавий ижрочиликни сақлаш ва ривожлантиришга доир амалий тавсиялар ишлаб чиқилди; 
тадқиқот натижалари асосида Хоразм халқ санъати тарихига оид махсус курслар, ўқув-услубий қўлланмалар ҳамда туристик гидлар учун методик материаллар тайёрлашга илмий асос яратилди; 
диссертация материалларидан ҳудуднинг маданий-туристик салоҳиятини ошириш, халқ санъатини оммалаштириш ва ёш авлодни миллий қадриятлар руҳида тарбиялашда фойдаланиш имконияти асослаб берилди.
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши: Хоразм халқ санъати: мақом, бахши-халфачилик ва рақс санъатининг тарихий асослари ҳамда трансформацияси масаласи бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Хоразм воҳасининг Жанубий ва Шимолий ҳудудлари санъатига хос ижрочилик йўналишлари халқ достонлари, халфа термалари ва анъанавий рақс намуналари  ва уларнинг трансформация жараёнлари, ҳудудий фарқлари акс этган маълумотлардан  фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2025-йил 14-январдаги № 14-07-16-сонли маълумотномаси). Натижалар Хоразм анъанавий санъати намуналарининг Республикада миллараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини ўрнатиш борасида амалга оширилаётган давлат сиёсатида муҳим аҳамиятга эга эканлигини кўрсатиб беришга хизмат қилган; 
Воҳа халқ санъатида ҳудудий фарқланиш фақат бахшичилик доирасида эмас, балки мақом, халфачилик ва рақс санъатида ҳам намоён бўлиб, ижодий жараёнларнинг узлюксизлиги,  замонавий шароитда қўшиқларни янги вариантларда яратиш анъанаси давом этаётганлиги, асарларнинг анъанавий шакл ва мазмундан узоқлашиш ҳолатлари юзасидан илмий хулосалардан фойдаланилган (Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг 2024-йил 17-декабрдаги 01-58-сонли маълумотномаси). Натижада, анъана, урф-одат ва трансформация жараёнларининг ривожланиши жамиятнинг тараққиёт тенденсияларига боғлиқ эканлиги илм аҳли ҳамда кенг оммага тушунтиришга хизмат қилган; 
Хоразм халқ санъати “Хоразм ижрочилик ареали” сифатида ҳудудий ижрочилик хусусиятлари таснифланиб,  ички дифференцияланиш механизмлари асосида регулятив (тарбиявий) функсияси тизимли ёндашув асосида таҳлил қилиниб, унинг ижтимоий хулқ-атвор меъёрларини шакллантириш, ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш ва ёш авлодни тарбиялашдаги ўрни илмий асосланган натижаларидан Хоразм Маъмун академиясида бажарилган “И-ФА-2019-25 – Хоразм шаҳарлари тарихи, маданий мероси, обидалари ва санъат асарлари тадқиқотлари асосида СМАРТ технологияларини яратиш” ҳамда “ПЗ-2020103078 – “Дорул ҳикмат вал маориф” замонавий виртуал музейини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳаларини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Хоразм Маъмун Академиясининг 2025-йил 30-июндаги №188/2-25-сонли маълумотномаси). Натижада халқ тафаккурида тарихий онгнинг шаклланиши ва мустаҳкамланиши, тарих, маданият ҳамда маънавият тарихи соҳасидаги билимларининг оширишга имкон яратган; 
Хоразм халқ санъатининг туризм тизимидаги ўрни МИCЕ ва эвент туризм консепсиялари асосида қайта талқин қилиниб, халқ санъатини фестивал, маросим ва маданий тадбирлар орқали туризм индустриясига интеграция қилиш механизми ишлаб чиқилди ҳамда унинг ҳудудий туристик жозибадорликни оширишдаги роли борасидаги тадқиқот натижалари Қорақалпоғистон телерадиоканалининг “Ассалам, Қарақалпақстан”, “Уълкемиз бойлап” ва “Кúш билимде” радио эшиттириш дастурлари орқали кенг жамоатчиликка тақдим этиш учун Диссертантнинг ушбу маълумотлари Қорақалпоғистон телерадиокомпанияси телеканалларида намойиш этиладиган маънавий-маърифий кўрсатувларни тайёрлашда муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Булар ёшларда миллий ва умуминсоний қадриятларни шакллантириш ҳамда ривожлантириш учун асос бўла олади (Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг 2025-йил 22-январдаги №05.22.43 сонли маълумотномаси). Натижадалар ёшлар орасида Хоразм миллий санъатининг регулятив, яъни тарбияловчилик функциясини ижтимоий аҳамияти борасидаги қарашларини янада бойитиш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish