Холмизаев Бахтиёр Мирзамахмудовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек адабий ва ижтимоий-сиёсий асарларининг инглиз тилига таржимасида миллий-маданий консептларни қайта яратиш ва реконструксия қилиш механизмлари”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам В2026.1. DSc/Fil 1156.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, DSc.03/2025.27.12.Fil.32.02.
Расмий оппонентлар: Абдувалиев Махаматжон Арабович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Саримсоқов Хуршид Абдималикович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Махмудова Нилуфар Равшановна, филология фанлари доктори (DSc), доцент.                                                                                                                          
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек адабий ва ижтимоий-сиёсий матнларининг инглизча таржималарида миллий-маданий консептларни қайта яратиш қонуниятларини аниқлаш ҳамда уларни адекват ифодалашнинг лингвомаданий-прагматик мезонлари ва самарали таржима стратегияларини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
    ўзбек адабий ва ижтимоий-сиёсий матнларининг инглизча таржималари асосида миллий-мада-ний консептларнинг қайта яратилиш хусусиятлари лингвомаданий, семиотик, прагматик ва коннотатив жиҳатдан комплекс тадқиқ этилиб, уларнинг таржимада семантик трансформацияга учраш ҳамда реконструксия қилиниш қонуниятлари аниқланган;
    миллий-маданий консептлар таржимасида юзага келадиган семантик бўшлиқлар лексик, консептуал, прагматик ва дискурсив турларга ажратилиб, уларни транслитерация, тавсифий таржима, функсионал эквивалентлаш, компенсация ва контекстуал мослаштириш орқали бартараф этиш механизмлари асосланган;
    миллий-маданий консептларнинг таржимада қайта яратилиш даражасини баҳолаш-нинг семантик мувофиқлик, коннотатив мазмунни сақлаш, прагматик таъсир, маданий ахборотнинг узатилиши ва идеологик нейтраллашув каби лингвомаданий-прагматик мезонлари аниқланган;
    бадиий ва ижтимоий-сиёсий дискурсларда миллий-маданий консептларнинг таржимада қайта яратилишига таъсир қилувчи лингвистик ҳамда экстралингвистик омиллар тизимлаштирилиб, уларнинг семантик, стилистик, прагматик ва идеологик ўзгаришларни юзага келтириш хусусиятлари очиб берилган;
    бадиий матнда миллий колорит, образлилик ва эмоционал-экспрессив мазмунни сақлаш, ижтимоий-сиёсий матнда эса терминологик мувофиқлик, прагматик таъсир ва идеологик мазмунни қайта яратишга асосланган дифференциал таржима стратегиялари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек адабий ва ижтимоий-сиёсий асарларининг инглиз тилига таржимасида миллий-маданий консептларни қайта яратиш ва реконструксия қилиш механизмларининг лингвомаданий, семиотик ва прагматик тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўзбек адабий ва ижтимоий-сиёсий матнларининг инглиз тилига таржимасида миллий-маданий консептларни адекват ифодалаш, уларни бошқа маданий муҳитга мос ҳолда реконструксия қилиш ҳамда таржима жараёнида семантик ва прагматик мувофиқликни таъминлашга оид назарий хулосалар ва таҳлилий материаллардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида давлат илмий-техника дастурлари доирасида 2023-2025-йилларда бажарилган ИЛ-27-4722022413-сонли «Компаративистика» электрон платформасини яратиш мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2026-йил 10-мартдаги 11-25/126-сонли маълумотномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган таклиф, тавсия ва хулосалар орқали мазкур электрон платформанинг илмий-назарий ҳамда амалий базаси бойитилиб, инновацион лойиҳанинг илмий асоси мустаҳкамланган;
ўзбек тилидаги миллий-маданий консептларнинг денотатив, коннотатив, аксиологик ва маданий-семиотик компонентларини инглиз тилида қайта ифодалаш механизмлари, консептларнинг таржимадаги семантик трансформацияси ва реконструксиясининг назарий модели ҳамда миллий-маданий консептларни таржима қилишнинг интеграллашган лингвомаданий ёндашувига оид материаллардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Ўзбекистон 24» ижодий бирлашмаси ҳамда «Ўзбекистон» телерадиоканали томонидан 2026-йил март ва май ойларида эфирга узатилган «Миллат ва маънавият», «Ўзбекистон ёшлари», «Таълим ва тил тараққиёти» кўрсатувларини мазмунан бойитиш, уларнинг дастур ва ссенарийларини тайёрлаш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон 24» ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2026-йил 6-майдаги 05-09-1416-сонли маълумотномаси). Натижада телерадиодастурлар мазмуни бадиий ва илмий жиҳатдан бойитилиб, кўрсатувларнинг илмий-оммабоплиги таъминланиб, илмий асосланган таклиф ва тавсиялар орқали Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси олдига қўйилган вазифаларни самарали амалга оширишга эришилган;
ўзбек адабий ва ижтимоий-сиёсий матнларининг инглизча таржималари материаллари асосида миллий-маданий консептларни қайта яратиш жараёнининг лингвомаданий, семиотик, прагматик ва коннотатив параметрлар интеграцияси асосида комплекс тадқиқ этилиши, консептларнинг таржимадаги семантик трансформацияси ва реконструксиясининг назарий моделига оид таклиф ва тавсиялардан Наманган давлат чет тиллари институтида 2023-2026-йилларда бажарилган «ЭРАСМУС+ мобилитй прожеcт. Прожеcт н. 2023-1ПЛ01-КА171-ҲЕД-000142874 бетwеен Университй оф Апплиед Сcиенcес ин Нйса (Поланд) анд Наманган Стате Институте оф Фореигн ЛангуаГЭС (Узбекистан)» лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Наманган давлат чет тиллари институтининг 2026-йил 24-июндаги КА171-ПИ НЙСА/НамСИФЛ-0037-сонли маълумотномаси). Натижада халқаро лойиҳа доирасида талабалар учун мўлжалланган маъруза материалларининг мазмуни бойитилиб, лойиҳа доирасида амалга оширилаётган илмий-академик алмашинув жараёнларининг назарий-методологик базаси мустаҳкамланган;
миллий-маданий мазмунни таржимада адекват ифодалашнинг лингвомаданий-прагматик мезонлари, миллий идентитет, тарихий хотира, маданий қадриятлар ва этномаданий ахборотни сақлашнинг самарадорлик кўрсаткичлари, бадиий ва ижтимоий-сиёсий дискурсда намоён бўлувчи миллий-маданий консептларнинг таржимадаги функсионал хусусиятларининг қиёсий таҳлили ҳамда эквивалентлик, динамик эквивалентлик, маданий трансфер, доместикация ва форенизация назарияларининг ўзбек тил материаллари асосидаги амалий имкониятларига оид хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги Бадиий таржима ва адабий алоқалар кенгашининг ҳисобот йиғилишлари, республика таржимонлар форуми, ижодий учрашувлар, маҳорат дарслари ва халқ оғзаки ижоди бўйича ташкил этилган илмий-амалий семинарлар жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2026-йил 13-июлдаги 01-03/334-сонли маълумотномаси). Натижада Кенгаш томонидан ташкил этилган илмий-амалий семинарларнинг мазмуни бойитилиб, илмий асосланган таклиф ва тавсиялар орқали ёш таржимонларнинг касбий маҳоратини оширишга қаратилган ижодий тадбирларнинг назарий-методик асоси мустаҳкамланган;
ўзбек адабий ва ижтимоий-сиёсий матнларида учрайдиган миллий-маданий консептларни таржима қилишда юзага келадиган семантик лакуналар ҳамда уларни экспликация, прагматик компенсация, маданий адаптация ва комбинациялашган стратегиялар асосида бартараф этиш механизмларига оид илмий натижалардан Наманган давлат чет тиллари институтида бажарилган «ЭРАСМУС+ мобилитй прожеcт. Прожеcт н. 2024-1-ЭЛ01-КА171-ҲЕД-000225947 бетwеен Ҳеллениc Медитерранеан Университй ин Cрете (Грееcе) анд Наманган Стате Институте оф Фореигн ЛангуаГЭС (Узбекистан)» лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Наманган давлат чет тиллари институтининг 2026-йил 25-июлдаги КА171-1ПЛ0 ҲМУ/НамСИФЛ-0002-сонли маълумотномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган таклиф, тавсия ва хулосалар орқали лойиҳа материаллари асосли илмий манбалар билан бойитилиб, халқаро лойиҳа доирасида олиб борилаётган ишларнинг илмий-назарий асоси бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish