Холисова Гавҳарой Маннобжон қизининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тижорий дискурс: назарий асослари ва амалий аҳамияти”, 10.00.11 – “Амалий ва компютер лингвистикаси” (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В.2023.3 DSc/Fil.626.
Илмий раҳбар: Шахабитдинова Шохида Хашимовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, DSc.03/2025.27.12.Fil.32.02.
Расмий оппонентлар: Ахророва Рузихон Усмановна филология, фанлари доктори, доцент; Аҳмедова Дилдора Кадировна, филология фанлари доктори, профессор; Сайидираҳимова Насиба Сайидмаҳаммадовна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади амалий ва компютер лингвистикаси усуллари ёрдамида ўзбек тилидаги тижорий дискурснинг назарий-методологик асосларини белгилаш, унинг ёзма, оғзаки ҳамда рақамли (интернет ва СИ) шаклларини рақамли моделлаштириш, уларнинг лингвопрагматик ва когнитив табиатини таҳлил қилиш, шунингдек, тижорий мулоқот стратегияларининг истеъмолчи онгига таъсир кўрсатиш механизмларини корпус таҳлиллари асосида тизимли равишда тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорий дискурснинг институционал табиати, унинг ижтимоий-маданий контекстга узвий боғлиқлиги мултидисциплинар фонда комплекс равишда ўрганилиб мазкур дискурс турнинг лисоний шаклланишида тилшунослик, психология ва социология туташувидаги универсал хусусиятлари очиб берилган, шунингдек, миллий менталитетга хос бўлган “яқинлик” ва “ишонч” стратегиялари асосида шаклланувчи мураккаб лисоний тизим эканлиги, мулоқот иштирокчиларининг статусли роллари (сотувчи-харидор) лисоний этик клишелар ва прагматик ритуаллар орқали воқеланиши далилланган;
тижорий мулоқотда кутилган самарага эришишнинг прагматик моделлари таснифланиб, деструктив мулоқотни (шикоят, эʻтироз, рад этиш) конструктив ечимга ўтказишда қўлланиладиган лисоний маневрлар аниқланган ҳамда тижорат матнларининг перлокутив таъсир кучи нутқий актларнинг (локутив, иллокутив) функсионал мувозанати ва ҳамкорлик тамойилларининг лисоний-услубий имкониятлари билан бевосита боғлиқлиги очиб берилган;
ўзбек лисоний олам манзарасида тижорий фаолият билан боғлиқ таянч консептларнинг (“бойлик”, “сифат”, “ишонч”) консептуал майдони ёритилиб, анъанавий бозор дискурсида “Барака” ва “Ризолик” каби миллий-маданий маркерларнинг битимни маънавий-ҳуқуқий якунловчи когнитив восита сифатида намоён бўлиши, когнитив метафоралар ва стереотипларнинг истеъмолчи когнитив базасига таъсир кўрсатиш механизмлари лингвокултурологик жиҳатдан исботланган;
онлайн тижорий дискурснинг лисоний таксономияси ва метатоифалари ишлаб чиқилиб, ижтимоий тармоқлар (Фаcебоок, Инстаграм, Телеграм) ва электрон савдо платформаларидаги тижорий контентнинг ўзига хослиги, уларда қўлланиладиган лисоний-визуал бирликларнинг адресат онгида эҳтиёж шакллантириш функсияси ҳамда фойдаланувчи шарҳларининг маҳсулотнинг дискурсив нуфузини белгиловчи асосий лисоний омил эканлиги аниқланган;
рақамли муҳитда чатботлар ва сунъий интеллект иштирокидаги мулоқотнинг алгоритмик-лисоний модели яратилиб, инсон жонли нутқидаги ранг-баранглик ва ҳиссий бўёқдорликнинг рақамли мулоқот шароитида қолиплашган технологик бирликларга айланиши статистик таҳлиллар (АнтCонc) ёрдамида исботланган; шунингдек, интернет платформаларидаги тижорий дискурснинг лисоний табиати тадқиқ этилиб, соҳанинг энг фаол терминларидан иборат уч тилли электрон изоҳли корпус базаси шакллантирилган ва мазкур жараёнлар сунъий интеллектнинг лингвистик технологиялари ҳамда трансформер моделлари (БЕРТ, УзБЕРТ) асосида автоматик аниқланиши ва миқдорий жиҳатдан баҳоланиши илмий жиҳатдан асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тижорий дискурс назарий асослари ва амалий аҳамияти тадқиқи юзасидан олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
диссертациясининг тижорий дискурс институционал табиати, унинг ижтимоий-маданий контекстга узвий боғлиқлиги мултидисциплинар фонда комплекс равишда ўрганилиб мазкур дискурс турнинг лисоний шаклланишида нафақат иқтисодий омиллар, балки тилшунослик, психология ва социология туташувидаги универсал хусусиятлари очиб берилгани, шунингдек, миллий менталитетга хос бўлган “яқинлик” ва “ишонч” стратегиялари асосида шаклланувчи мураккаб лисоний тизим эканлиги, мулоқот иштирокчиларининг статусли роллари (сотувчи-харидор) лисоний этик клишелар ва прагматик ритуаллар орқали воқеланишига доир илмий натижалари ва материалларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2024-йилларда амалга оширилган ИЛ-402104209 рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 8-апрел 01-1863-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида ўзбек тили тижорий лексикасининг лисоний базасини шакллантиришнинг илмий-методологик асоси яратилган.
диссертациянинг тижорий мулоқотда кутилган натижага эришиш ва нутқий самарадорликни таъминловчи коммуникатив стратегия ва тактикалар, шунингдек, деструктив мулоқотни (шикоят, эътироз, рад жавоби) конструктив ечимга йўналтиришга хизмат қилувчи лисоний манёврлар таснифи, қолаверса, тижорий матнларнинг перлокутив таъсир кучи нутқий актларнинг функсионал мутаносиблиги ҳамда ҳамкорлик тамойилларининг лисоний-стилизмик салоҳиятига бевосита боғлиқлиги тўғрисидаги илмий хулосалари ва материалларидан Германиянинг “А&А Аусбилдунг унд Арбеит Плус ГмбҲ” (Бремен) марказида халқаро ҳамкорлик протоколларини такомиллаштириш ҳамда корпоратив мулоқот стандартларини оптималлаштиришда назарий-методологик асос сифатида фойдаланилган (Германия, “Аусбилдунг унд Арбеит плус ГмбҲ” марказининг 2026-йил 8-апрелдаги 29 28207 маълумотномаси). Натижада марказнинг халқаро профессионал мулоқот тизимида низоли вазиятларни лисоний воситалар орқали нейтраллаштиришнинг илмий-амалий механизмлари ишлаб чиқилган.
диссертациясининг ўзбек лисоний олам манзарасида тижорий фаолият билан боғлиқ таянч консептларнинг (“Барака”, “Ризолик”, “Сифат”, “Бойлик”) лисоний инъикоси ва консептуал майдони, тижорий матнларда когнитив метафоралар, лингвомаданий стереотиплар ва миллий мурожаат шаклларининг функсионал-маданий хусусиятлари, шунингдек, анъанавий бозор дискурсида битимни маънавий-ҳуқуқий якунловчи миллий-маданий маркерлар ҳамда уларнинг истеъмолчи когнитив базасига таъсир кўрсатиш механизмларига доир илмий натижалари ва материалларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” телерадиоканали томонидан 2026-йилнинг феврал ва март ойларида эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият”, “Адабий жараён”, “Жаҳон адабиёти” каби туркум кўрсатув ҳамда эшиттиришларнинг мазмуний кўламини кенгайтиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” телерадиоканалининг 2026-йил 10-апрелдаги 05-09-668-сон маълумотномаси) Натижада, ушбу медиа маҳсулотларнинг илмий-маърифий ҳамда риторик савияси ортиши таъминланиб, радиотингловчиларнинг миллий менталитетни акс эттирувчи тижорий лисоний бирликлар тўғрисидаги когнитив-лингвистик билимлари бойитилган.
диссертациясининг онлайн тижорий дискурснинг лисоний таксономияси ва метатоифаларини ишлаб чиқиш, ижтимоий тармоқлар (Фаcебоок, Инстаграм, Телеграм) ҳамда электрон савдо платформаларидаги тижорий контентнинг ўзига хослиги, уларда қўлланиладиган лисоний-визуал бирликларнинг адресат онгида эҳтиёж шакллантириш функсиясига доир илмий натижалари ва материалларидан фойдаланилган. Шунингдек, истеъмолчи тақризларининг маҳсулот дискурсив нуфузини белгиловчи асосий лисоний омил эканлиги борасидаги хулосалари ҳамда чатботлар учун лисоний базани шакллантиришнинг илмий-амалий асослари амалиётга татбиқ этилган. (Эрон Ислом Республикаси, Машҳад шаҳридаги Фирдавсий университетининг 2026-йилги маълумотномаси). Натижада университетнинг Филология факултети, инглиз тили кафедрасида халқаро профессионал мулоқот тизимида “Прагматика ва лингвистика” курслари доирасида низоли вазиятларни лисоний воситалар орқали нейтраллаштириш, шунингдек, интернет-мулоқот муҳитида инсонлараро ўзаро таъсирнинг янги механизмлари ва уларнинг замонавий тил жараёнларига таъсирини прагматик таҳлил қилишнинг илмий-амалий механизмлари ишлаб чиқилган.
диссертациясининг онлайн тижорий дискурснинг лисоний таксономияси ва метатоифаларини ишлаб чиқиш, ижтимоий тармоқлар ҳамда электрон савдо платформаларидаги тижорий контентнинг ўзига хослиги, уларда қўлланиладиган лисоний-визуал бирликларнинг адресат онгида эҳтиёж шакллантириш функсияси, рақамли муҳитда чатботлар ва сунъий интеллект иштирокидаги мулоқотнинг алгоритмик-лисоний модели ҳамда чатботлар нутқини миллийлаштирувчи лисоний скриптлар тизимини яратишга доир илмий натижалари ва материалларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2023-йилларда бажарилган АМ-Ф3-201908172 рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 7-апрелдаги 01-1862-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек тилининг таълимий корпусини бойитишда тижорий соҳага оид онлайн нутқ материалларини саралаш, уларни рақамли муҳит талабларидан келиб чиқиб мавзувий тизимлаштириш ҳамда чатботлар учун лисоний базани шакллантиришнинг илмий-амалий асоси яратилган.