Обилов Музаффар Одилжон ўғлининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Инглиз академик дискурсида субектив муносабат шаклларининг структур-семантик, функсионал ва лингвопрагматик тадқиқи. 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.DSc/Fil1099.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, DSc.03/2025.27.12.Fil.32.02.
Расмий оппонентлар: Самандаров Рустам Дўсёрович, филология фанлари доктори (DSc), доцент; Турсунова Нодирабегим Файзулло қизи, филология фанлари доктори (DSc), доцент; Жафаров Ботир Саттарович, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз академик дискурсида субектив муносабат шаклларининг структур-семантик хусусиятларини, функсионал-прагматик вазифаларини ҳамда лингвомаданий ва лингвокогнитив асосларини интегратив тарзда очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хорижий ва маҳаллий олимларнинг назарий қарашлари асосида академик дискурсда субективлик категориясининг лингвистик талқини ҳақидаги фикрлар умумлаштирилган, обективлик ва субективлик дихотомиясининг фалсафий-эпистемологик асослари ёритилган, субективликни тадқиқ этишда структур-семантик, функсионал-прагматик ва лингвокогнитив ёндашувларни лексик, грамматик ҳамда дискурсив сатҳлар бўйича параллел қўллашга асосланган интегратив таҳлил моделининг тамойиллари ва параметрлари назарий жиҳатдан асосланган;
инглиз академик дискурсида субективликни ифодаловчи лексик-семантик воситалар, жумладан, эпистемик ҳеджинг воситаларининг маънони юмшатиш даражалари, интенсификаторланинг илмий даъвони кучайтириш механизмлари, баҳоловчи ва эмотив сўзларнинг баҳолаш функсиялари, метадискурсив бирликларнинг ўқувчи эътиборини жалб қилиш вазифалари ҳамда грамматик конструксияларнинг, хусусан, модал феълларнинг контекстга қараб функсионал алмашинуви, мажҳул нисбатнинг муаллифни илмий даъводан четлаштириш функсиялари, шарт муносабатни ифодаловчи конструксияларнинг академик даъвони муайян шароитга боғлаш механизми, экстрапозиция, инверсия ва негация шаклларининг субективликни ифодалашдаги роли структур-семантик жиҳатдан асосланган;
инглиз академик дискурсида субективликнинг функсионал-прагматик хусусиятлари, жумладан, эпистемик эҳтиёткорликнинг муаллифни потенсиал танқиддан ҳимоялаш ва академик ҳалолликни намоён этиш вазифалари, ўқувчини жалб этиш стратегиясининг инклюзив олмошлар, риторик саволлар ва директив конструксиялар орқали амалга оширилиши, “шахс қадр-қимматини сақлаш” (фаcе савинг) стратегиясининг академик танқидни эпистемик эҳтиёткорлик билан ифодалаш механизми, консессив стратегиянинг қарши фикрни эътироф этиш орқали муаллифнинг ўз позициясини мустаҳкамлашдаги аҳамияти далилланган;
инглиз академик жанрлар, хусусан, илмий мақола, тақриз, конференция тезислари, монография ва диссертациялар кесимида субективликнинг прагматик вариативлиги ўрганилиб, илмий мақолаларда эпистемик эҳтиёткорлик ва мажҳул нисбат шаклларининг устуворлиги, тақризларда баҳоловчи воситаларнинг фаоллиги, конференция тезисларида интенсификатор воситаларининг кучлилиги, монографияда муаллифнинг “шахсий овози”нинг яққол сезилиши ҳамда диссертацияда эпистемик юмшатишнинг юқори даражада намоён бўлиши каби жанрга хос субективлик хусусиятларининг илмий, коммуникатив ва институционал сабаблари очиб берилган;
инглиз академик дискурсида субективликнинг лингвомаданий аспектлари, жумладан, Британия академик анъаналаридаги эмпиризм ва скептисизм фалсафасининг эпистемик эҳтиёткорлик меъёрларини шакллантириши, хушмуомалалик маданиятининг академик танқид услубига таъсири ҳамда лингвокогнитив аспектлари, хусусан, муаллифнинг билиш, ишониш ва тахмин қилиш каби когнитив муносабат шаклларининг субектив воситалар танловини белгилаши, илмий даъвонинг факт, тахмин ва эҳтимоллик сифатида консептуализация қилиниши, эпистемик, баҳоловчи ва аргументатив фреймларнинг академик матндаги актуаллашувида маданий ва когнитив омилларнинг ўрни очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз академик дискурсида субектив муносабат шаклларининг структур-семантик, функсионал ва лингвопрагматик тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
хорижий ва маҳаллий олимларнинг назарий қарашлари асосида академик дискурсда субективлик категориясининг лингвистик талқини ҳақидаги фикрлар умумлаштирилганлиги, обективлик ва субективлик дихотомиясининг фалсафий-эпистемологик асослари ёритилганлиги, субективликни тадқиқ этишда структур-семантик, функсионал-прагматик ва лингвокогнитив ёндашувларни лексик, грамматик ҳамда дискурсив сатҳлар бўйича параллел қўллашга асосланган интегратив таҳлил моделининг тамойиллари ва параметрлари назарий жиҳатдан асосланганлигига оид таклиф ва тавсиялар, хулосалардан Давлат илмий-техник дастурлари доирасида 2025-2026-йилларда бажарилган «ЭРАСМУС+ Программе Интер-институтионал агреемент. Кей аcтион 1 Леарнинг мобилитй фор ҳигҳер эдуcатион студенц анд стафф» лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Университй оф Бусинесс анд Сcиенcе 2026-йил 18-апрелдаги 01-26/0518 сонли маълумотномаси). Натижада халқаро таълим мобиллиги лойиҳаси доирасида олиб борилаётган ишларнинг илмий-назарий асоси бойитилган;
инглиз академик дискурсида субективликни ифодаловчи лексик-семантик воситалар, жумладан, эпистемик ҳеджинг воситаларининг маънони юмшатиш даражалари, интенсификаторларнинг илмий даъвони кучайтириш механизмлари, баҳоловчи ва эмотив сўзларнинг баҳолаш функсиялари, метадискурсив бирликларнинг ўқувчи эътиборини жалб қилиш вазифалари ҳамда грамматик конструксияларнинг, хусусан, модал феълларнинг контекстга қараб функсионал алмашинуви, мажҳул нисбатнинг муаллифни илмий даъводан четлаштириш функсиялари, шарт муносабатни ифодаловчи конструксияларнинг академик даъвони муайян шароитга боғлаш механизми, экстрапозиция, инверсия ва негация шаклларининг субективликни ифодалашдаги роли структур-семантик жиҳатдан асосланганлигига оид илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали муҳарририяти томонидан тайёрланадиган “Таълим ва тараққиёт”, “Болалар ва биз”, “Адабиёт жараён” кўрсатувларининг мазмунини такомиллаштириш, уларнинг дастур ҳамда ссенарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2026-йил 14-майдаги 09-09-1519 сонли маълумотномаси). Натижада кўрсатувларнинг илмий-оммабоплиги таъминланиб, илмий асосланган таклиф ва тавсиялар орқали Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси олдига қўйилган вазифаларни самарали амалга оширишга эришилган;
инглиз академик дискурсида субективликнинг функсионал-прагматик хусусиятлари, жумладан, эпистемик эҳтиёткорликнинг муаллифни потенсиал танқиддан ҳимоялаш ва академик ҳалолликни намоён этиш вазифалари, ўқувчини жалб этиш стратегиясининг инклюзив олмошлар, риторик саволлар ва директив конструксиялар орқали амалга оширилиши, “шахс қадр-қимматини сақлаш” (фаcе савинг) стратегиясининг академик танқидни эпистемик эҳтиёткорлик билан ифодалаш механизми, консессив стратегиянинг қарши фикрни эътироф этиш орқали муаллифнинг ўз позициясини мустаҳкамлашдаги аҳамияти далилланганлигига оид таклиф ва тавсиялар, хулосалардан Наманган давлат чет тиллари институти ва Италиянинг Пиза университети ўртасида амалга оширилаётган «Эрасмус+ Программе Интер-институтионал Агреемент, Кей Аcтион 1» “2024-1-ИТ02-КА171-ҲЕД-000209878” рақамли лойиҳа доирасида 2024-2025-йилларда амалий ва методик жиҳатдан қўллаб-қувватловчи илмий асос сифатида фойдаланилган (Наманган давлат чет тиллари институтининг 2026-йил 22-апрелдаги КА171-УНИПИ/НамСИФЛ-0037 сонли маълумотномаси). Натижада халқаро лойиҳа доирасида амалга оширилаётган илмий-академик алмашинув жараёнларининг назарий-методологик базаси мустаҳкамланган;
инглиз академик жанрлар, хусусан, илмий мақола, тақриз, конференция тезислари, монография ва диссертациялар кесимида субективликнинг прагматик вариативлиги ўрганилиб, илмий мақолаларда эпистемик эҳтиёткорлик ва мажҳул нисбат шаклларининг устуворлиги, тақризларда баҳоловчи воситаларнинг фаоллиги, конференция тезисларида интенсификатор воситаларининг кучлилиги, монографияда муаллифнинг “шахсий овози”нинг яққол сезилиши ҳамда диссертацияда эпистемик юмшатишнинг юқори даражада намоён бўлиши каби жанрга хос субективлик хусусиятларининг илмий, коммуникатив ва институционал сабаблари очиб берилганлигига оид илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида Давлат илмий-техника дастурлари доирасида 2023-2025-йилларда бажарилган ИЛ-27-4722022413 сонли «Қиёсий адабиётшунослик фанининг “Компаративистика” электрон платформасини яратиш» мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2026-йил 14-майдаги 11-25/327 сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида ишлаб чиқилган электрон платформанинг илмий-назарий базаси мустаҳкамланган;
инглиз академик дискурсида субективликнинг лингвомаданий аспектлари, жумладан, Британия академик анъаналаридаги эмпиризм ва скептисизм фалсафасининг эпистемик эҳтиёткорлик меъёрларини шакллантириши, хушмуомалалик маданиятининг академик танқид услубига таъсири ҳамда лингвокогнитив аспектлари, хусусан, муаллифнинг билиш, ишониш ва тахмин қилиш каби когнитив муносабат шаклларининг субектив воситалар танловини белгилаши, илмий даъвонинг факт, тахмин ва эҳтимоллик сифатида консептуализация қилиниши, эпистемик, эвалуатив ва аргументатив фреймларнинг академик матндаги актуаллашувида маданий ва когнитив омилларнинг ўрни очиб берилганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Давлат илмий-техник дастурлари доирасида 2023-2025-йилларда бажарилган АЛМ-202304076-05 рақамли «Миллий нейропсихолингвистик ташхислаш методикасини яратиш» мавзусидаги амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2026-йил 16-апрелдаги 04/3958 сонли маълумотномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар орқали лойиҳанинг зарурий маълумотлари бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish