Носиров Насибилло Ҳалилила ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Оператив бошқарувчилар профессионал мулоқот дискурсида хушмуомалилик стратегиялари ва уларнинг маданий коннотасиялари”, 10.00.11 – Амалий ва компютер лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/Fil4927.
Илмий раҳбар: Рустамов Дилшодбек Абдуваҳидович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, DSc.03/2025.27.12.Fil.32.02.
Расмий оппонентлар: Гулямова Шахнозахон Кахрамоновна, филология фанлари доктори, профессор; Махсудова Холисхон Умматовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларида профессионал мулоқот дискурсида хушмуомалилик стратегиялари, этикет, мурожаат шакллари, нутқий юмшатиш, илтимос, узр, баҳолаш воситалари ва шу каби бошқа коммуникатив бирликларни турли дискурслар доирасида прагматик, лингвокултурологик ҳамда социолингвистик маданий асосий хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек тилларида профессионал мулоқот дискурсининг хушмуомалиликка оид қатламлари мулоқот вазияти ва истеъмол доирасига кўра кенг қамровда қиёсий аналитик мезонлар асосида тизимлаштирилиб инглиз тилида билвосита илтимос шакллари расмий мурожаатлар эҳтиёткор баҳолаш бирликлари ўзбек тилида эса ҳурмат ифодаловчи мурожаатлар илтифотли сўровлар ва юмшатувчи нутқий воситалар ажратилган шу асосда коммуникатив меъёр ва маданий субмеъёр тушунчаларининг назарий мезонлари ишлаб чиқилган ҳамда хушмуомалилик стратегияларининг турлари илтимос узр буйруқни юмшатиш баҳолаш ва нутқий эҳтиёткорлик воситалари уларнинг терминологик тавсифи ва функсионал таксономияси очиб берилган;
инглиз ва ўзбек тилларида профессионал мулоқот дискурсида норасмийликни ифодаловчи билвосита илтимос шакллари, эҳтиёткор буйруқлар, юмшатилган баҳоловчи бирликлар, ҳурмат даражасини оширувчи ёки пасайтирувчи мурожаатлар ҳамда нутқий мослашув воситалари ижтимоий, нутқий ва прагматик жиҳатлар, яъни прессупозиция, импликатура, иллокуция, перлокуция ва нутқий актлар доирасида қиёсий таҳлил қилиш орқали инглиз тилида билвосита ва масофани сақловчи стратегиялар, ўзбек тилида эса ижтимоий мақом ва ҳурматга асосланган стратегиялар устуворлиги мисоллар асосида ёритилиб, тилларнинг умумий ва дифференциал коммуникатив хусусиятлари илмий жиҳатдан далилланган;
профессионал мулоқот дискурсида хушмуомалилик стратегияларининг оммавий ахборот воситалари ва интернет платформаларида нутқий реаллашуви, юмшатувчи ва эҳтиёткор нутқий воситаларнинг эмоционал экспрессив бўёқдорлиги, илтимос ва мурожаат шаклларининг аниқловчи мезонлари, хушмуомалилик стратегияларининг шаклланишида маданий, ижтимоий ва коммуникатив омиллар, ушбу стратегияларнинг лингвистик мослашуви ҳамда ҳосил бўлиш механизмлари, уларни қабул қилиш ва талқин этиш билан боғлиқ социопрагматик омиллар изчил таҳлил қилиниб очиб берилган;
инглиз ва ўзбек тиллари профессионал ҳамда институционал дискурсида хушмуомалилик стратегияларининг иштирокчиларнинг нутқий портретини шакллантириш, ижтимоий масофа ва ҳурмат даражасини белгилаш, баҳолаш ёки эмоционал экспрессивликни ифодалашдаги функсионал аҳамияти аниқлангани, шунингдек, тиллараро профессионал мулоқотда маданий коннотацияларни ҳисобга олган ҳолда, муқобил ва адекват коммуникатив вариантларни танлашдаги мураккабликлар тизимлаштирилиб, мулоқот жараёнида турли тизимли тилларидаги хушмуомалилик воситаларининг уйғунлашувини таъминловчи лингвокултурологик мувозанат тамойили ишлаб чиқилгани, ҳамда миллий маданий хусусиятга эга бўлган нутқий стратегияларни мослаштиришда, прагматик юмшатиш усулларининг самарадорлиги илмий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Оператив бошқарувчилар профессионал мулоқот дискурсида хушмуомалилик стратегиялари ва уларнинг маданий коннотасиялари мавзуси доирасида ишлаб чиқилган назарий ва амалий хулоса, тавсия ва ишланмалар асосида:
инглиз ва ўзбек тилларида профессионал мулоқот дискурсининг хушмуомалиликка оид қатламлари мулоқот вазияти ва истеъмол доирасига кўра кенг қамровда қиёсий аналитик мезонлар асосида тизимлаштирилиб инглиз тилида билвосита илтимос шакллари расмий мурожаатлар эҳтиёткор баҳолаш бирликлари ўзбек тилида эса ҳурмат ифодаловчи мурожаатлар илтифотли сўровлар ва юмшатувчи нутқий воситалар ажратилган шу асосда коммуникатив меъёр ва маданий субмеъёр тушунчаларининг назарий мезонлари ишлаб чиқилган ҳамда хушмуомалилик стратегияларининг турлари илтимос узр буйруқни юмшатиш баҳолаш ва нутқий эҳтиёткорлик воситалари уларнинг терминологик тавсифи ва функсионал таксономиясига оид илмий тавсиялари Андижон давлат педагогика институтида бажарилган “Янги авлод дарсликлари асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлаш методикасини ишлаб чиқиш” номли амалий лойиҳа фаолиятида фойдаланилган. (Андижон давлат педагогика институтининг 2026-йил 19-августдаги 04-937-сон маълумотномаси). Натижада “Янги авлод дарсликлари асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлаш методикасини ишлаб чиқиш” йўналишидаги тажриба-синов ишланмалари, услубий қўлланмалар мазмуни бойитилди;
инглиз ва ўзбек тиллари профессионал ҳамда институционал дискурсида хушмуомалилик стратегияларининг иштирокчиларнинг нутқий портретини шакллантириш, ижтимоий масофа ва ҳурмат даражасини белгилаш, баҳолаш ёки эмоционал экспрессивликни ифодалашдаги функсионал аҳамияти аниқлангани, шунингдек, тиллараро профессионал мулоқотда маданий коннотацияларни ҳисобга олган ҳолда, муқобил ва адекват коммуникатив вариантларни танлашдаги мураккабликлар тизимлаштирилиб, мулоқот жараёнида турли тизимли тилларидаги хушмуомалилик воситаларининг уйғунлашувини таъминловчи лингвокултурологик мувозанат тамойили ишлаб чиқилгани, ҳамда миллий маданий хусусиятга эга бўлган нутқий стратегияларни мослаштиришда, прагматик юмшатиш усулларининг самарадорлигига оид илмий тавсиялари Андижон давлат университетида бажарилган “ОТ-Ф1-18. Оммавий лисоний маданиятни шаклантириш методлар ва методологиясини ишлаб чиқиш” давлат фундаментал-тадқиқот дастурлари доирасидаги лойиҳада фойдаланилган. (Андижон давлат университетининг 2026-йил 22-августдаги 04-3377-сон маълумотномаси). Натижада “Оммавий лисоний маданиятни шаклантириш методлар ва методологиясини ишлаб чиқиш” йўналишидаги тажриба-синов ишланмалари, услубий қўлланмалар мазмуни бойитилди;
профессионал мулоқот дискурсида хушмуомалилик стратегияларининг оммавий ахборот воситалари ва интернет платформаларида нутқий реаллашуви, юмшатувчи ва эҳтиёткор нутқий воситаларнинг эмоционал экспрессив бўёқдорлиги, илтимос ва мурожаат шаклларининг аниқловчи мезонлари, хушмуомалилик стратегияларининг шаклланишида маданий, ижтимоий ва коммуникатив омиллар, ушбу стратегияларнинг лингвистик мослашуви ҳамда ҳосил бўлиш механизмлари, уларни қабул қилиш ва талқин этиш билан боғлиқ социопрагматик омилларга оид илмий тавсиялари Андижон давлат университетида бажарилган “№ ИЛ-402104213. Ўзбек тилида электрон лингвистик энциклопедик луғат ишлаб чиқиш” давлат инновацион-тадқиқот дастурлари доирасидаги лойиҳа фаолиятида фойдаланилган. (Андижон давлат университетининг 2026-йил 22-авгуатдаги 04-3378-сон маълумотномаси). Натижада “Ўзбек тилида электрон лингвистик энциклопедик луғат ишлаб чиқиш” йўналишидаги тажриба-синов ишланмалари, услубий қўлланмалар мазмуни бойитилди;
инглиз ва ўзбек тилларидаги касбий мулоқот дискурсида норасмийлик, эҳтиёткорона кўрсатмалар, юмшатилган баҳоловчи бирликлар, ҳурмат ёки камситишни ифодаловчи мурожаат шакллари ҳамда нутқий мослашув воситаларини ўзида акс эттирувчи билвосита илтимос шаклларининг қиёсий таҳлилига оид оид илмий тавсиялари асосида Буюк Британиянинг “Университй оф Леедс” – билим юрти профессори В.Кинд томонидан тайёрланган маърузаларда амалиётга жорий қилинган (“Университй оф Леедс” – билим юртининг 2026-йил 12-майдаги маълумотномаси). Натижада келтирилган тадқиқот жараёни, амалий мисоллар ва хулосалар таҳлилий ишлар учун қимматли тушунчалар берди ҳамда маърузалар ва умумий академик амалиётни янада такомиллаштириш ҳамда ривожлантиришга сезиларли ҳисса қўшди.