Каримова Мукаддасхон Хамидуллаевнанинг    
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): Диалогик нутқнинг аксиологик тавсифи, 10.00.11 – Амалий ва компютер лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Fil5432.
Илмий раҳбар:  Шахабитдинова Шохида Хошимовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, DSc.03/2025.27.12.Fil.32.02.
Расмий оппонентлар: Гулямова Шахноза Қаҳрамоновна, филология фанлари доктори, профессор; Мирзаева Наргизой Санжаровна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Қўқон  давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади диалогик коммуникация жараёнида қадрият йўналишларини ифодалаш, ишлаш ва ўзаро таъсир қилиш механизмларини очиб берадиган диалогик нутқни аксиологик тавсифлашнинг комплекс моделини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
диалогда қадриятларнинг аниқ ифодаси, қиймат мезонларининг яширин мавжудлиги, диалог давомида қадрият позицияларининг ўзгариши динамикаси ва ахлоқий тамойиллардаги фарқ (1); ҳаётий устуворликларнинг номувофиқлиги (2); маданий фарқлар (3); сиёсий қарашлардаги фарқлар (4); диний эътиқодлардаги қарама-қаршиликлар (5) каби қадрият зиддиятлари ҳамда уларни диалогик ўзаро таъсирда ҳал қилиш механизмлари далилланган;
қадрият мезонларини ўзгартириш учун диалогик ўзаро таъсир потенсиалига қарамай, бир қатор тўсиқлар, жумладан, когнитив диссонанс, қўрқув, гуруҳ босими, танқидий фикрлашнинг этишмаслиги мавжудлиги аниқланган;
    қадрият мезонлари динамикаси соҳасидаги кейинги тадқиқотлар нейробиологик асослар (қадрият мезонларининг ўзгариши билан богʻлиқ мия жараёнларини ўрганиш), узоқ муддатли таъсир (вақт ўтиши билан қадрият мезонларидаги ўзгаришларнинг барқарорлигини ўрганиш), рақамли диалог (онлайн мулоқотда қадрият мезонлари динамикасини таҳлил қилиш), маданиятлараро тадқиқотлар (турли маданий шароитларда қадрият мезонлари динамикасини қиёсий таҳлил қилиш), таълим стратегиялари (танқидий фикрлаш ва қадриятни акс эттириш кўникмаларини ривожлантириш усулларини ишлаб чиқиш) каби йўналишларга қаратилиши асосланган;
    мулоқот иштирокчиларининг коммуникатив мақсадларига эришишда қадрият мезонларининг ролини ўрганиш орқали диалогик ўзаро таъсирда қиймат компонентларидан фойдаланишнинг аудиторияни таҳлил қилиш; хабар (маълумот)ларни мослаштириш; қадрият тилидан фойдаланиш; умумий қадриятларни намойиш қилиш каби стратегиялари ҳамда тинглаш; умумий қадриятларни қидириш; рефрейминг; метакоммуникация; медиация каби тактикалар самарадорлиги аниқланган;
     мазкур стратегиялар компютер лингвистикаси усулларидан корпус таҳлили ва трансформер моделлари (БЕРТ, УзБЕРТ)) ёрдамида автоматик аниқланиши ва миқдорий баҳоланиши мумкинлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотининг илмий натижалари, таклиф ва тавсияларидан қуйидаги лойиҳаларда фойдаланилди:
Тадқиқотдаги тил ва нутқнинг аксиологик жиҳатларини ўрганишда мавжуд ёндашувларни танқидий таҳлил қилишда; диалогик нутқни аксиологик таҳлил қилишнинг услубий асосларини ишлаб чиқишда; тилнинг турли сатҳларида (лексик, грамматик, стилистик) диалогда қадрият мезонларини ифодалашнинг лингвистик воситалари аниқлаш ва таснифлашда; турли хил диалогларда аксиологик маркерларнинг ишлаш хусусиятларини ўрганишда далилланган илмий хулосаларидан Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети томонидан олиб борилган Давлат илмий-техник дастури доирасидаги 2020-2022-йилларда бажарилган АМ-Ф3-201908172. “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги лойиҳаси да фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 28-апрелдаги №01/4-1710-сон маълумотномаси). Натижада,  тил ва нутқнинг аксиологик жиҳатларини ўрганишда мавжуд ёндашувлар танқидий таҳлил қилинган ҳамда турли хил диалогларда аксиологик маркерларнинг ишлаш хусусиятлари ўрганишда далилланган.
хотин-қизлар орасида мулоқот маданиятини ривожлантириш ва ижтимоий коммуникация самарадорлигини оширишга қаратилган тарғибот материаллари ва методик тавсияларни ишлаб чиқишда; оилавий муносабатларда конструктив диалогик мулоқот тамойилларини шакллантиришга оид маънавий-маърифий дастурларни амалга оширишга; жамиятда қадриятларга асосланган коммуникатив муҳитни ривожлантиришга қаратилган тадбирлар мазмунини бойитишда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг 2026-йил 18-мартдаги 02-01/621-сон маълумотномаси). Натижада, оила ва жамиятда соғлом коммуникатив муҳитни ривожлантириш ҳамда қадриятларга асосланган ижтимоий мулоқотни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда;
 маҳаллаларда маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этишда; ёшлар билан мулоқот маданиятини шакллантиришга қаратилган тарғибот ишларида;  оилаларда соғлом ижтимоий-маънавий муҳитни мустаҳкамлашга доир суҳбат ва семинарларда; профилактика ишларида самарали мулоқот усулларидан фойдаланиш жараёнида амалиётга жорий этишда фойдаланилган (Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг 2026-йил 18-мартдаги 02-03-18/525-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллаларда нутқ маданиятини ривожлантириш ҳамда миллий қадрият сифатида улуғланишини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда;
радиотингловчилар тил ва нутқнинг аксиологик жиҳатларини ўрганишда мавжуд ёндашувлар, диалогик нутқни аксиологик таҳлил қилишнинг услубий асослари ҳамда тилнинг турли сатҳларида (лексик, грамматик, стилистик) диалогда қадрият мезонларини ифодалашнинг лингвистик воситаларини аниқлаб, мулоқот иштирокчиларининг коммуникатив стратегияси ва тактикасини шакллантиришда қадрият мезонларининг роли хусусидаги маълумотларга эга бўлдилар. Диссертациянинг натижалари ва материалларидан Ўзбекистон телеканалининг “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият”, “Адабий жараён”, “Болалар ва биз” номли дастурлар (2024-йил ноябр-декабр ойларида) ссенарийларини тайёрлашда  фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 7-февралидаги 05-09-151-сон маълумотномаси). Натижада, эшиттиришларнинг илмий савияси ортган ҳамда диалогда қадриятларнинг аниқ ифодаси, қиймат мезонларнинг яширин мавжудлиги, диалог давомида қадрият позицияларининг ўзгариши динамикаси ва қадрият зиддиятлари ҳамда уларни диалогик ўзаро таъсирда ҳал қилиш механизмлари далиллаш орқали ўрганилганлиги таъминланган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish