Мамажонова Машҳура Муродуллаевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Алишер Навоий асарларида қўлланган жуфт, такрорий сўзларнинг лексик-семантик, грамматик ва услубий хусусиятлари”, 10.00.01 –  Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Fil3712.
Илмий раҳбар: Улуқов Носиржон Муҳаммадалиевич, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.22.03.
Расмий оппонентлар: Мадраҳимов Илҳомжон Собирович, филология фанлари доктори; Умарова Наргиза Рустамовна, филология фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Алишер Навоий шеъриятида қўлланган жуфт ва такрорий сўзларнинг лексик, грамматик, услубий хусусиятларини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жуфт ва такрорий сўзларнинг тилдаги ўрни, ўзаро муштарак ва фарқли хусусиятлари, лексик-семантик, грамматик, деривацион жиҳатдан назарий ҳамда амалий талқинлари очиб берилган;
Алишер Навоийнинг тарихий-этимологик жиҳатдан ўз ва ўзлашма қатлам лексикасига мансуб жуфт ҳамда такрорий сўзларни қўллаш, ҳосил қилиш маҳорати ёритилган;
шоир шеъриятида қўлланган жуфт сўзларнинг ясалиш усуллари, тузилиш моделлари, тарихий-этимологик манбалари, лексик-семантик ва грамматик хусусиятлари очиб берилган; 
Алишер Навоий шеърий асарларида қўлланган такрорий сўзларнинг лексик-семантик, грамматик маънолари ва бадиий-услубий мақсадларда қўлланиши, лингвопоетик жиҳатлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Алишер Навоий шеърияти тилида қўлланган жуфт ва такрорий сўзлар тадқиқи бўйича олинган илмий натижалари асосида: 
Алишер Навоий шеърий асарларида қўлланган жуфт сўзларнинг ясалиш усуллари, тузилиш моделлари, тарихий-этимологик манбалари, лексик-семантик ва грамматик хусусиятлари; шеърий асарларида қўлланган такрорий сўзларнинг лексик-семантик, грамматик хусусиятлари ва бадиий-услубий, лингвопоетик жиҳатларига доир таҳлил ва хулосаларидан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2023-2024-йилларда бажарилган АЛ-662205561 рақамли “Алишер Навоий муаллифлик корпусини яратиш” (“Хазойин ул маоний” куллиётидаги ғазаллар асосида) мавзусидаги амалий лойиҳада муаллифлик корпуси назарий маълумотлар базасини шакллантиришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 30-сентябрдаги № 01/4-4609-сон маълумотномаси). Натижада муаллифлик корпуси назарий маълумотлар базасида жуфт ва такрорий сўзларга доир изоҳ ҳамда талқинлар мукаммаллашган;
жуфт ва такрорий сўзларнинг тил сатҳларидаги ўрни, ўзаро муштарак ва фарқли, лексик-семантик, грамматик, деривацион хусусиятларига доир назарий ҳамда амалий талқинлари; Алишер Навоийнинг ўз ва ўзлашма қатлам лексикасига мансуб жуфт ва такрорий сўзларни қўллаш, янгиларини ҳосил қилиш маҳоратига доир таҳлил ва хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2024-йилларда бажарилган ИЛ-402104209 рақамли “Ахборот қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳада ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори маълумотлар базасини яратишда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 30-сентябрдаги № 01/4-4610-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори маълумотлар базасида жуфт ва такрорий сўзларга доир изоҳ ҳамда талқинлар такомиллашган;
Алишер Навоий шеърий асарларида қўлланган такрорий сўзларнинг лексик-семантик, грамматик маъно ва бадиий-услубий, лингвопоетик жиҳатларига доир таҳлил ва илмий хулосаларидан 2024-2025-йилларда ЎзМТРК “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллий маънавият” эшиттиришларининг ссенарийсини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” телерадио канали давлат муассасасининг 2025-йил 31-октябрдаги 05-09-1717-сон маълумотномаси). Натижалар тингловчиларнинг такрорий сўзларга, Алишер Навоийнинг сўз қўллаш, такрорий сўзлардан фойдаланиш маҳоратига доир билим ва тасаввурларини бойишида аҳамиятга эга бўлди.    

Yangiliklarga obuna bo‘lish