Сайдуллаева Барчиной Абдухалил қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.     Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак тарбиячи-педагогларни рақамли трансформацияга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш  (касбий фанлар мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Ped10228.
Илмий раҳбар: Азимова Зиёда Эргашевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат педагогика  институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат педагогика  институти, PhD.01/2025.27.12.Ped.08.01 рақамли Илмий кенгаш.
 Расмий оппонентлар: Абдуллаев Сафибулло Ҳабибуллаевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Жумашева Гулнара Хамидуллаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади мактабгача таълимнинг рақамли трансформацияси шароитида бўлажак тарбиячиларни касбий фанлар воситасида тайёрлаш методикасини такомиллаштириш, унинг мазмуни, шакл, метод ва воситаларини ишлаб чиқиш ҳамда самарадорлигини асослашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий йангилиги қуйидагилардан иборат: 
бўлажак педагогларнинг илмий-фалсафий дунёқарашини ривожлантиришнинг таркибий тузилмаси (мотивацион-қадриятли, билишга доир, жараёнли-фаолиятли ва рефлексив-баҳоловчи компонентлари), мезонлари ҳамда кўрсаткичлари уларнинг интегратив ва динамик хусусиятларига устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
фалсафа фанини ўқитиш асосида бўлажак педагогларнинг илмий-фалсафий дунёқарашини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари (фаолият мазмуни, шакл ва методлари) илмий билиш асосида фалсафий дунёқарашни ривожлантиришга хизмат қилувчи фрейм, интеллект-карта, мантиқий граф ва метарежа каби чизма-тасвирий моделларни қўллаш орқали янги илмий-фалсафий билимлар ҳамда амалий тажрибани ўзлаштириш жараёнини жадаллаштириш асосида такомиллаштирилган; 
бўлажак педагогларнинг илмий-фалсафий дунёқарашини ривожлантириш моделининг ташкилий-методик компоненти сифатида инновацион ўқитишнинг коллоборатив (гуруҳий мунозара, ҳамкорликда ўқиш, ўқув лойиҳалари) ва когнитив ёндашувлари, шунингдек, консентризм тамойилига асосланган профессор-ўқитувчи-талаба ҳамкорлик фаолияти мантиқий ҳамда диалектик фикрлаш меъёрларини ўзлаштиришга йўналтирилган ҳолда такомиллаштирилган; 
фалсафа фанини ўқитиш асосида бўлажак педагогларнинг илмий-фалсафий дунёқарашини ривожлантиришнинг технологик босқичлари (йўналтириш, англаш, фаолият, рефлекция) муаммоли, ҳамкорликда ўқитиш, индивидуаллаштириш, изланишли-тадқиқотчилик методлари ҳамда эмоционал-ахлоқий вазият яратиш, рағбатлантириш, билишга доир ўйинлар, ўқув мунозараси, истиқболни прогнозлаш ва ўқув лойиҳаси каби методларни тизимли қўллаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Бўлажак тарбиячиларни мактабгача таълимнинг рақамли трансформациясига тайёрлаш  методикасини  такомиллаштириш  бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
Мактабгача таълимнинг рақамли трансформацияси шароитида бўлажак тарбиячиларни касбий фанлар орқали тайёрлаш методикаси такомиллаштирилган бўлиб, унинг тамойиллари (мақсадга мувофиқлик, касбий йўналтирилганлик, интерактивлик, хавфсизлик, интегративлик, рефлексивлик) ва мезонлари (педагогик мақсадга мувофиқлик, ёшга мослик, визуал-мултимедиа имконияти, баҳолаш, ижодкорлик) ишлаб чиқилган ҳамда рақамли воситани танлашда педагогик қиймат, касбий аҳамият ва хавфсизлик устуворлигини аниқлаштирилган маълумотлар “Табиат билан таништириш машғулотларни замонавий технологиялари асосида ташкил этиш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 30-декабрдаги 429-сонли нашр руҳсатномаси). Натижада, таълим жараёнига тизимли ёндашувни жорий этиш орқали бўлажак тарбиячиларнинг рақамли компетенсиясини оширишга, ўқув ресурсларини оптималлаштиришга ва мактабгача ёшдаги болаларга экологик тарбия бериш сифатини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилди;
бўлажак тарбиячиларнинг рақамли компетентлигини ривожлантиришнинг босқичли методикаси яратилган бўлиб, у “билиш → қўллаш → мослаштириш → яратиш → синаш → рефлекция” ҳамда “фойдаланувчи-таҳлилчи → мослаштирувчи → дизайнер-яратувчи” динамикасига асосланган; репродуктив, конструктив ва ижодий босқичларда рақамли ресурсларни баҳолаш, мослаштириш ва мустақил маҳсулот яратиш фаолиятлари тизимлаштириш бўйича таклифлар “Табиат билан таништириш назарияси ва технологияси” дарслик мазмунига сингдирилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 11-ноябрдаги 429-сон нашр рухсатномаси). Олинган муаллифлик гувоҳномаси ва дарсликнинг ўзаро интеграцияси эса таълим мазмунини интеллектуаллаштиришга ҳамда бўлажак мутахассисларнинг ахборот-коммуникацион муҳитда мустақил ишлаш самарадорлигини оширишга хизмат қилди;
компетенсиявий, шахсга йўналтирилган, фаолиятли, интегратив, технологик ва рефлексив ёндашувлар уйғунлигига асосланган методик модел ишлаб чиқилган; моделнинг мақсадли, ташкилий-педагогик, методик-жараёнли, диагностик-мониторинг ва натижавий блоклари ўзаро боғлиқ ҳолда “мақсад – мазмун – метод – восита – фаолият – натижа” кетма-кетлигида рақамли технологияларни интеграциялаш механизмини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар Андижон давлат университетида 2024-йил 24-декабрдаги 4-кенгаш баённомасида тасдиқланган “Ўқув тажриба майдончасини ташкил этиш” номли ўқув-услубий қўлланма яратилган( Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги томонидан 2025-йил 18-ноябр 11-05-6471/04 сонли маълумотнома). Натижада, талабаларнинг касбий тайёргарлик тенденсияларини моделлаштириш имконини берди, бу эса бўлажак мутахассисларнинг замонавий рақамли мулоқот маданиятини юксалтиришга ҳамда оила ва таълим ташкилоти ўртасидаги экологик тарбия узвийлигини таъминлашга хизмат қилди;
бўлажак тарбиячиларнинг рақамли саводхонлиги ва компетенцияларини баҳолашнинг инновацион коʼрсаткичлари ҳамда мезонлари (технологик, методик, коммуникатив) ишлаб чиқилиб, тажриба-синов ишлари ва математик-статистик таҳлиллар ёрдамида ишлаб чиқилган методиканинг педагогик самарадорлиги исботланган. (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги томонидан 2025-йил 18-ноябр 11-05-6471/04 сонли маълумотнома). Натижада,математик-статистистик таҳлиллар орқали исботланган ушбу методика олий таълим тизимида талабаларнинг касбий камолотини прогнозлаштириш имконини берди. Бу эса таълим жараёнидаги субектив ёндашувларни камайтиришга, бўлажак мутахассисларнинг рақамли иқтисодиёт ва ахборотлашган жамият талабларига мувофиқ рақобатбардошлигини оширишга ҳамда педагогик кадрлар тайёрлаш тизимининг самарадорлигини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish