Қодирова Моҳинур Сайдулло қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): Тоҳир Малик асарларида парантез бирликларнинг семантик-грамматик ва лингвопоетик хусусиятлари, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Fil6436.
Илмий раҳбар: Жамолитдинова Дилноза Мирхожиддиновна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қўқон давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.34.02.
Расмий оппонентлар: Мамажонов Муҳаммаджон Юсубжонович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Аъзимов Иномжон Мамасодиқович, филология фанлари доктори, (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Тоҳир Малик асарларида қўлланган парантезаланинг семантик-грамматик ва лингвопоетик жиҳатдан ўзига хос жиҳатларини аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Тоҳир Малик асарларида парантез бирликларнинг матн ичи кросс-референсия ҳамда паратекст даражасида, яъни изоҳ-сноска ичида ҳам қўлланиши каби ҳодисалари биринчи марта очиб берилиб, уларнинг функсионал таркиби аниқланиб, турли синтактик шаклларда воқеланиши ҳамда бадиий матнда қўшимча маъно, муносабат ва баҳоловчи мазмун ифодалаш хусусиятлари тизимли равишда тавсифланган;
парантез бирликларнинг гапнинг бош ва иккинчи даражали бўлаклари, гап ва микроматн билан ҳосил қиладиган семантик-грамматик муносабатлари аниқланди, шунингдек, уларнинг матнда фикр ривожини таъминлаш, изоҳлаш, аниқлаштириш ва мазмуний боғланишни кучайтиришдаги иштироки ҳамда матн яхлитлигини таъминлашдаги коммуникатив-прагматик вазифалари аниқ мисоллар билан далилланган;
Тоҳир Малик ижодида парантез бирликларнинг бадиий тасвирни шакллантиришдаги олтита мустақил лингвопоетик вазифаси, жумладан, жаҳон лингвопоетика назариясида ҳозиргача алоҳида ажратилмаган диний-исломий атамаларни изоҳлаш вазифаси кўрсатиб берилди; шунингдек, адибнинг ундов ва сўроқ белгиларидан мустақил парантеза сифатида фойдаланиши унинг индивидуал услубига хос стилистик хусусият сифатида асосланган;
парантез бирликларни таҳлил қилишнинг семантик-грамматик ва лингвопоетик тамойиллари ўзаро боғлиқликда такомиллаштирилиб, уларнинг хусусиятларини яхлит тизим сифатида талқин қилиш имконини берувчи илмий тавсиф ишлаб чиқилди ва бадиий матннинг мазмуний, коммуникатив ва эстетик қатламларини таҳлил қилишда қўллашнинг назарий асослари аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Тоҳир Малик асарларида қўлланган парантез бирликларнинг семантик-грамматик ва лингвопоетик таҳлили” мавзусини ўрганиш асосида:
Тоҳир Малик асарларида мавжуд парантез бирликларларнинг функсионал таркиби аниқланиб, уларнинг турли синтактик шаклларда воқеланиши ҳамда бадиий матнда қўшимча маъно, муносабат ва баҳоловчи мазмун ифодалаш хусусиятлари тизимли равишда тавсифланганлиги ҳамда парантез бирликларнинг гапнинг бош ва иккинчи даражали бўлаклари, гап ва микроматн билан ҳосил қиладиган семантик-грамматик муносабатлари очиб берилди, шунингдек, уларнинг матнда фикр ривожини таъминлаш, изоҳлаш, аниқлаштириш ва мазмуний боғланишни кучайтиришдаги иштироки ҳамда матн яхлитлигини таъминлашдаги коммуникатив-прагматик вазифалари асосланганлигига доир хулоса ва илмий натижаларидан 2023–2024-йилларга мўлжалланган “2023 КА 171 Мобилитй Ҳигҳер 1011 Эдуcатион студенц (Эрасмус+)” номли грант доирасида самарали ва кенг фойдаланилган. (Қўқон давлат университетининг 2026-йил 13-июндаги 127-сон маълумотномаси). Натижада грант лойиҳанинг илмий-амалий аҳамияти ортган;
Муаллиф асарларида қўлланган парантез бирликларнинг лингвопоетик имкониятлари аниқланиб, уларнинг муаллиф ва персонаж нутқи ўртасидаги муносабатларни бир матн доирасида уйғунлаштириш, қаҳрамонларнинг руҳий ва ички мулоҳазаларини очиб бериш, баҳоловчи мазмунни кучайтириш ҳамда бадиий тасвирнинг психологик ва эстетик таъсирчанлигини оширишда муҳим синтактик поетик восита эканлиги далилланганлигига доир илмий хулосалардан АЛМ-202304076-05-сонли “Миллий нейропсихолингвистик ташхислаш методикасини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2026-йил 17-июндаги 04/7066-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқот ўзбек тилида яратилган миллий нейропсихолингвистик методларни яратиш уларнинг ишончлилигини таъминлаш ва ўқиш кўникмалари бузулган болалар учун махсус лингвистик тестларни яратиш ва такомиллаштириш учун асос бўлиб хизмат қилган;
“Ўзбекистон” телерадиоканалида узатилган “Адабий жараён”, “Таълим ва тараққиёт” номли дастурларда М.Қодированинг диссертацион тадқиқотида илгари сурилган парантез бирликларни таҳлил қилишнинг семантик-грамматик ва лингвопоетик тамойиллари ўзаро боғлиқликда такомиллаштирилиб, уларнинг хусусиятларини яхлит тизим сифатида талқин қилиш имконини берувчи илмий тавсиф ва бадиий матннинг мазмуний, коммуникатив ва эстетик қатламларини таҳлил қилишда қўллашнинг назарий асослари аниқлаштирилганлигига, парантез бирликларни таҳлил қилишнинг семантик-грамматик ва лингвопоетик тамойиллари ўзаро боғлиқликда такомиллаштириш ва бадиий матннинг мазмуний, коммуникатив ва эстетик қатламларини таҳлил қилишда қўллашнинг назарий асослари аниқлаштиришга оид тавсияларга оид далиллардан фойдаланилган. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2026-йил 7-июлдаги 02-09-1326-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувларнинг илмий-маърифий салоҳиятини ошириш, парантез бирликларни таҳлил қилишнинг семантик-грамматик ва лингвопоетик тамойиллари ўзаро боғлиқликда такомиллаштириш ва бадиий матннинг мазмуний, коммуникатив ва эстетик қатламларини таҳлил қилишда қўллашнинг назарий асослари аниқлаштиришга оид тавсиялар ишлаб чиқилган.