Омонова Сарвиноз Ҳалим қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Квазипрофессионал муҳитда талабаларнинг дизайнерлик компетенсияларини ривожлантириш”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Ped6817.
Илмий раҳбар: Каримова Нозима Нурмухамадовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Касбий таълимни ривожлантириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Касбий таълимни ривожлантириш институти ҳузуридаги фан доктори илмий даражасини берувчи, DSc.02/2025.27.12.Ped.01.01.
Расмий оппонентлар: Исмаилова Зуҳра Карабаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Нуридинов Баходиржон Сабирович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади квазипрофессионал муҳитда талабаларнинг дизайнерлик компетенсияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дизайн таълимида квазипрофессионал муҳитни шакллантириш орқали талабаларнинг дизайнерлик компетенсияларини ташкил этувчи компонентлари (лойиҳалаш, конструктор-технологик, креатив, маркетинг ва коммуникатив) тузилмаси ишлаб чиқилган;
квазипрофессионал муҳитда талабаларнинг дизайнерлик компетенсияларини ривожлантириш модели ҚПЕ технологиясига асосланган “ишлаб чиқариш – ОТТ – талаба” ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштирувчи ташкилий-функсионал компонентлари (мақсад, мазмун, жараён, натижа) компетенсиявий, шахсга йўналтирилган, интегратив ёндашувларга устуворлик бериш натижасида такомиллаштирилган;
ОТТларда “Дизайн-лойиҳалаш” фанининг квазипрофессионал муҳитни шакллантириш ҳамда “Сwитч”, “Бриф”, “4 cолумнс” каби методларни қўллаш орқали интеграциялашган машғулотларни ташкил этиш методикаси ва услубий таъминоти ишлаб чиқилган;
мутахассислик фанлари бўйича баҳолаш мезонларини белгилаш (мотивацион-қадриятли, ижодий-фаолиятли, операцион-технологик) ва кўргазмалилик тамойили асосида дизайн йўналиши талабаларининг касбий фаолиятга тайёргарлик даражасини аниқлаш усуллари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Квазипрофессионал муҳитда талабаларнинг дизайнерлик компетенсияларини ривожлантириш бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари:
олий таълим муассасаларида бўлажак дизайнерларни касбий фаолиятга тайёрлашда квазипрофессионал муҳитни яратиш (ҚПЕ (Қуаси-профессионал энвиронмент) муаллифлик технологияси асосида) орқали Дизайн-лойиҳалаш фанини ўқитишда талабаларнинг дизайнерлик компетенсияларини ривожлантиришга қаратилган “Дизайн-лойиҳалаш” номли ўқув қўлланма яратилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг №6882 рақамли нашр гувоҳномаси). Ушбу ўқув қўлланма бўлажак дизайнерларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришга хизмат қилган.
касбий таълим ташкилотларида илғор хорижий тажрибалар (немис аёллар кийимини конструксиялаш методикаси “Мюллер и син”) асосида Тикувчиликда андоза тайёрлаш, Тикувчилик маҳсулотлари дизайнери йўналиши ўқувчиларининг ижодий-лойиҳалаш компетенсиясини шакллантиришга доир таклифлар “Аёллар кийимини лойиҳалаш ва моделлаштириш асослари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар марказининг 2025-йил 23- декабрдаги “02/01-01-616”-сонли маълумотномаси). Ушбу ўқув қўлланма аниқлиги, босқичма-босқич мураккаблашиши билан ўқувчиларда лойиҳалаш, конструктив-технологик ва креатив компетенсияларини ривожлантиришга хизмат қилган;
олий таълим ташкилотларида дуал таълим шароитида талабаларнинг реал касбий фаолиятга мослашувини таъминлаш мақсадида олий таълим ташкилотларида квазипрофессионал муҳитни яратиш бўйича “ҚПЕ (Қуаси-профессионал энвиронмент)” номли муаллифлик технологияси ишлаб чиқилди ва “Дизайн-лойиҳалаш” фанини ўқитишда амалда қўлланди (Ўзбекистон Республикаси Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар марказининг 2025-йил 23-декабрдаги “02/01-01-616”-сонли маълумотномаси). Мазкур технология талабаларда маркетинг компетенсияларини ривожлантиришга ҳамда уларнинг шахсий бренд асосчиси сифатида шаклланишига хизмат қилган.