Миржанова Наргиза Норкуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларини дифференциал ёндашув асосида касбий фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Ped 6811.
Илмий раҳбар: Исмаилова Зухра Карабаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Касбий таълимни ривожлантириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Касбий таълимни ривожлантириш институти ҳузуридаги фан доктори илмий даражасини берувчи DSc.02/2025.27.12.Ped.01.01.
Расмий оппонентлар: Олимов Қаҳрамон Танзилович, педагогика фанлари доктори, профессор; Тўрақулова Бахринисо Бахтиёрна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларини дифференциал ёндашув асосида касбий фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларини енгил саноат йўналиши касблари бўйича касбий фаолиятга тайёрлашда дифференциал ёндашувнинг назарий-дидактик асослари касбий қизиқиш, касбий тайёргарлик даражаси, касбий профил ва индивидуал-типологик хусусиятларнинг ўзаро боғлиқлигида шахсга йўналтирилган мослаштириш алгоритми асосида аниқлаштирилган;
касбий фаолиятга тайёрлашда ижодий-лойиҳалаш компетенсиясини шакллантириш модели ўқувчиларни дифференциал-диагностик натижалари асосида интегратив, тизимли-фаолиятли, конструктив-технологик, креатив ёндашувларни қўллаш орқали такомиллаштирилган;
енгил саноат йўналиши ўқувчиларини касбий фаолиятга тайёрлаш методикаси “Дифферентиатед инструcтион стратегиес” (Д-CПЕП, Тиеред ассигнменц, Морпҳологиcал аналйсис анд сйнтҳесис оф течниcал солутионс) дифференциал таълим методларини махсус фанларни ўқитишда интеграциялаш дифференциал топшириқлар, морфологик таҳлил, техник ечимларни қўллаш орқали такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг касбий фаолиятга тайёргарлиги ва ижодий-лойиҳалаш компетенсияси шаклланганлигини баҳолаш мезонлари мотивацион-қадриятли, адаптив-когнитив, лойиҳавий-операционал ва рефлексив компонентлар бўйича репродуктив, қисман-изланувчан, эвристик ҳамда ижодий-лойиҳавий даражаларни аниқлашга хизмат қилувчи кўрсаткичлар орқали илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларини дифференциал ёндашув асосида касбий фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари:
ўқувчиларни касбий фаолиятга тайёрлашда дифференциал ёндашув асосидаги таълим элементлари (касбий қизиқиш, касбий тайёргарлик даражаси, касбий профили) ҳамда таркибий компонентлари (дифференциал таълим мазмуни, таълим жараёни, таълим муҳити, таълим натижаси) асосида бўлажак тикувчи, андоза тайёрловчи ҳамда дизайнер мутахассисларни “Муллер унд сон” немис лойиҳалаш методикаси асосида махсус фанларни ўқитиш мазмунига сингдирилган ва шу асносида ўқувчиларнинг конструктив-техник кўникмаларини шакллантиришга қаратилган “Аёллар кийимини лойиҳалаш ва моделлаштириш асослари” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 25-ноябрдаги 462-сонли буйругʻи, №462/5-08 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада таълим мазмуни ҳар бир ўқувчининг индивидуал имкониятларига мослаштирилиб, ўқув материалини ўзлаштириш самарадорлиги ва ўрганишга бўлган мотивациясини ошишига ҳамда бўлажак тикувчи, андоза тайёрловчи ва дизайнер мутахассисларда кийимларни лойиҳалашнинг халқаро стандартларга мос малакаларини шаклланишига хизмат қилади;
ўқувчиларни ижодий-лойиҳалаш компетенсиясини шакллантиришда “Дизайн-лойиҳалаш” номли ўқув қўлланмаси ишлаб чиқилган ва амалиётга татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 19 декабрдаги 6882-сонли маълумотномаси). Натижада андоза тайёрловчи ҳамда либос дизайнери касби ўқувчиларнинг мустақил билим олиш, ўз имкониятларини баҳолаш ва касбий жиҳатдан ўз-ўзини ривожлантиришга бўлган эҳтиёжи ҳамда қобилиятини кучайтириб, уларнинг касбий-техник ҳамда ижодий-конструкторлик тафаккурини такомиллаштиришга эришилди;
“Дифферентиатед инструcтион стратегиес” (“Д-CПЕП”, “Тиеред Ассигнменц”, “Морпҳологикал аналйсис анд сйнтҳесис оф течниcал солитионс”) дифференциал таълим методлар жамланмасини махсус фанларни ўқитишда қўллаш орқали ўқувчиларнинг когнитив имконияти, касбий қизиқиши ва ўзлаштириш даражасини илмий мезонлар асосида ташхислаб, уларни типологик гуруҳларга табақалаштиришнинг диагностик асоси яратилди; ўзлаштириш сифатининг ортиши таъминланди ҳамда гуруҳлараро билим тафовутларини мақсадли камайтирилиб, мотивацияси ва мустақил ижодий фаолиятини кучайтиришга имконият яратилди (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигининг 2025-йил 21-апрелдаги 008835-рақамли гувоҳномаси). Натижада ўқувчиларнинг ўқитиш самарадорлиги, баҳолашнинг объективлиги ва уларнинг ижодий-лойиҳалаш компетентлиги илмий асосланган тарзда оширилишига эришилди.