Шарапов Илхом Баходир ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи): Касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларининг махсус компетенсияларини WорлдСкиллс талаблари асосида ривожлантириш методикаси (ошпазлик касби мисолида), 13.00.05 – Касб-ҳунар таʼлими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Ped6828.
Илмий раҳбар: Худайбердиев Зайниддин Явкачевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Касбий таʼлимни ривожлантириш институти.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Касбий таʼлимни ривожлантириш институти, DSc.02/2025.27.12.Ped.01.01.
Расмий оппонентлар: Шарипова Дилара Джуманиёзовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Тўхтаева Зебо Шарифовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади касбий таълим ташкилотларида ошпазлик касби ўқувчиларининг махсус компетенсияларини “WорлдСкиллс” талаблари асосида ривожлантиришнинг методикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ошпазлик касби ўқувчиларининг махсус компетенсияларини WорлдСкиллс талаблари асосида ривожлантиришнинг касбий-педагогик шарт-шароитлари технологик, инновацион, гигиеник, эстетик, бошқарув ва жамоавий ишлаш функсионал компонентларининг таркибий яхлитлиги ҳамда халқаро касбий танловларнинг мотивацион-дидактик салоҳияти асосида аниқлаштирилган;
ошпазлик касби ўқувчиларининг махсус компетенсияларини WорлдСкиллс талаблари асосида ривожлантиришнинг тузилмавий-функсионал модели ўқувчиларнинг интеллектуал-когнитив ва ижодий-инновацион салоҳиятини комплекс ривожлантириш, индивидуал ва жамоавий таълим траекторияларини уйғунлаштириш ҳамда WорлдСкиллс мезонлари билан интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
ошпазлик касби ўқувчиларининг махсус компетенсияларини WорлдСкиллс талаблари асосида ривожлантириш методикаси КноwФлоw (билимларни босқичли трансфер қилиш), СкиллФраме стратегй (амалий кўникмаларни модулли шакллантириш), CогнитивеЧеф аппроач (касбий тафаккурни рефлексив-когнитив ривожлантириш) ва ТаскCрафт (касбий вазифаларни лойиҳалаш) муаллиф методлари мажмуасининг дидактик уйғунлиги асосида такомиллаштирилган;
ошпазлик касби ўқувчиларининг касбий тайёргарлик даражасини WорлдСкиллс мезонларига мувофиқ баҳолашга хизмат қилувчи онтологик-когнитив, технологик-фаолиятли, мотивацион-рақобатбардош ва рефлексив индикаторлар мажмуаси форматив-компетенсиявий баҳолаш парадигмасига ўтказишнинг илмий-методологик асоси сифатида асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Касбий таълим ташкилотларида ошпазлик касби ўқувчиларининг махсус компетенсияларини WорлдСкиллс талаблари асосида ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ошпазлик касби ўқувчиларининг махсус компетенсияларини WорлдСкиллс талаблари асосида ривожлантиришнинг касбий-педагогик шарт-шароитларини функсионал компонентлар ва халқаро касбий танловларнинг мотивацион-дидактик салоҳияти асосида аниқлаштиришга оид таклиф ва тавсиялари 31010306-Ошпаз касбининг амалдаги таълим дастурлари (малака талаби, ўқув режа ва фан дастури) мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 21-августдаги 316-сонли буйруғи). Натижада касбий таълим ташкилотларида ошпаз касби бўйича таълим дастурлари мазмунини WорлдСкиллс халқаро талабларига мувофиқлаштириш ва ўқув жараёнини замонавий меҳнат бозори талаблари асосида ташкил этиш сифатини оширишга хизмат қилган;
ошпазлик касби ўқувчиларининг махсус компетенсияларини WорлдСкиллс талаблари асосида ривожлантиришнинг тузилмавий-функсионал моделини интеллектуал-когнитив ва ижодий-инновацион салоҳиятни комплекс ривожлантириш ҳамда WорлдСкиллс мезонларини педагогик-дидактик принциплар билан интеграциялаш асосида амалиётга татбиқ этишга оид таклифлари асосида “Ошпазлик касби бўйича WорлдСкиллс танловига тайёрлаш” қисқа муддатли ўқув курсининг таълим дастури ишлаб чиқилган ва касбий таълим ташкилотлари амалиётига жорий этилган (Касбий таълимни ривожлантириш институтининг “Хизмат кўрсатиш соҳаси йўналишлари” бўйича методик бирлашмасининг 2024-йил 18-июлдаги 5-сонли мажлис баёни ҳамда Илмий-педагогик кенгашининг 2024-йил 4-сентябрдаги 10-сонли йиғилиши қарори; рўйхатга олиш рақами ҚМД/ОКБWМТ № 334). Натижада ўқувчиларни халқаро миқёсдаги WорлдСкиллс касбий танловларига тизимли ва комплекс тайёрлаш ҳамда уларнинг махсус компетенсияларини халқаро стандартлар даражасига кўтаришга хизмат қилган;
ошпазлик касби ўқувчиларининг махсус компетенсияларини WорлдСкиллс талаблари асосида ривожлантириш методикасини КноwФлоw, СкиллФраме стратегй, CогнитивеЧеф аппроач ва ТаскCрафт муаллиф методлари мажмуасининг дидактик уйғунлиги асосида такомиллаштиришга оид таклифлари асосида “Инновацион таълим методлари асосида ўқувчиларни касбий танловларга тайёрлаш” номли услубий қўлланма (ИСБН халқаро стандарт тартиб рақами 978-9910-628-17-7) ҳамда “Воcатионал эхcелленcе: а WорлдСкиллс-басед метҳодологиcал гуиде” номли методлар жамланмаси ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигининг 009609-сонли муаллифлик гувоҳномаси). Натижада ўқитувчи ва мураббийларга ошпазлик касби бўйича WорлдСкиллс талабларига мувофиқ инновацион таълим методларининг самарали қўлланилишини таъминлаш ва ўқувчиларнинг махсус компетенсияларини дидактик уйғунликда комплекс шакллантиришга хизмат қилган;
ошпазлик касби ўқувчиларининг касбий тайёргарлик даражасини WорлдСкиллс мезонларига мувофиқ баҳолашга хизмат қилувчи онтологик-когнитив, технологик-фаолиятли, мотивацион-рақобатбардош ва рефлексив индикаторлар мажмуасини форматив-компетенсиявий баҳолаш парадигмаси асосида амалга оширишга оид таклифлари асосида “ЧефСкиллс” интерактив мобил иловаси яратилган ва касбий таълим ташкилотлари амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 57828-рақамли гувоҳномаси). Натижада ошпазлик касби ўқувчиларининг махсус компетенсияларини реал вақт режимида баҳолаш, ўз-ўзини таҳлил қилиш кўникмаларини ривожлантириш ҳамда WорлдСкиллс талаблари асосида ўзлаштириш даражасини шаффоф ва обектив аниқлашга хизмат қилган.