Мадиева Чарос Довутовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берилган фан тармоғи номи): “Дастурлаш воситасида бошланғич синф ўқувчиларининг алгоритмик қобилиятларини ривожлантириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Дессертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Ped10857.
Илмий раҳбар: Джураев Рисбой Ҳайдарович, педагогика фанлари доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти, DSc.01/2025.27.12.Ped.02.01.
Расмий оппонентлар: Хусанова Сумбул Исламовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Акрамова Гулбаҳор Ренатовна, педагогика фанлари доктори, (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади дастурлаш воситасида бошланғич синф ўқувчиларининг алгоритмик қобилиятини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф ўқувчиларининг алгоритмик қобилиятларини ривожлантириш мазмуни рақамли воситаларга асосланган муаллифлик ресурсларидаги визуал дастурлаш топшириқларини бошланғич математик масалалар билан интеграциялаш орқали алгоритмик ечимни мустақил режалаштириш кўникмасини шакллантириш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг алгоритмик қобилиятларини ривожлантириш модели визуал дастурлаш топшириқларини бажаришда график кўрсатмалар ва алгоритмик таянчларни босқичма-босқич камайтириб, ўқувчини мустақил ечим тузишга олиб келувчи “камайиб борувчи педагогик кўмак” механизмини моделнинг жараён блокига киритиш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг алгоритмик қобилиятларини ривожлантириш методикаси визуал дастурлаш топшириқларида тескари алоқа усули (кутилган ва амалий натижани қиёслаш орқали хатони аниқлаш ва тузатиш)ни математика дарслари ҳамда дарсдан ташқари рақамли машғулотларга татбиқ этиш асосида такомиллаштирилган;
алгоритмик қобилиятларнинг ривожланганлигини аниқлаш самарадорлиги бошланғич синф ўқувчиларида алгоритмик ечимни тузиш кўникмаси ривожланганлигини юқори (топшириқ алгоритмини мустақил тузади ва натижани текширади), ўрта (алгоритмни йўналтирувчи кўмак асосида тузади) ҳамда қуйи (доимий ёрдамга эҳтиёж сезади) даражаларда баҳолашнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: дастурлаш воситасида бошланғич синф ўқувчиларининг алгоритмик қобилиятни ривожлантириш бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:
бошланғич синф ўқувчиларининг алгоритмик қобилиятларини ривожлантириш мазмуни рақамли воситаларга асосланган муаллифлик ресурсларидаги визуал дастурлаш топшириқларини бошланғич математик масалалар билан интеграциялаш орқали алгоритмик ечимни мустақил режалаштириш кўникмасини шакллантириш асосида такомиллаштиришга оид муаллифлик таклифлари “Педагогик конфликтология” ўқув дарслиги мазмунида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 459473-сонли нашр рухсатномаси). Натижада, муаллифлик ресурсларидаги визуал дастурлаш топшириқларини бошланғич математик масалалар билан интеграциялашга эришилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг алгоритмик қобилиятларини ривожлантириш модели визуал дастурлаш топшириқларини бажаришда график кўрсатмалар ва алгоритмик таянчларни босқичма-босқич камайтириб, ўқувчини мустақил ечим тузишга олиб келувчи “камайиб борувчи педагогик кўмак” механизмини моделнинг жараён блокига киритиш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтида амалга оширилган И-ОТ-2019-9-рақамли “Умумий ўрта таълим мактабларида шахмат фани бўйича 3Д интерактив ўқув-методик қўлланмаларни яратиш ва жорий қилиш” номли инновацион лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 25-июндаги 03-33/3205-сонли маълумотнома). Натижада ўқувчини мустақил ечим тузишга олиб келувчи “камайиб борувчи педагогик кўмак” механизмини моделлаштиришга эришилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг алгоритмик қобилиятларини ривожлантириш методикаси визуал дастурлаш топшириқларида тескари алоқа усули (кутилган ва амалий натижани қиёслаш орқали хатони аниқлаш ва тузатиш)ни математика дарслари ҳамда дарсдан ташқари рақамли машғулотларга татбиқ этиш асосида такомиллаштиришга оид муаллифлик ғоялари “Педагогик конфликтология” ўқув дарслиги мазмунида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 459473-сонли нашр рухсатномаси). Натижада, визуал дастурлаш топшириқларида тескари алоқа усулини математика дарслари ҳамда дарсдан ташқари рақамли машғулотларга татбиқ этишга эришилган;
алгоритмик қобилиятларнинг ривожланганлигини аниқлаш самарадорлиги бошланғич синф ўқувчиларида алгоритмик ечимни тузиш кўникмаси ривожланганлигини юқори (топшириқ алгоритмини мустақил тузади ва натижани текширади), ўрта (алгоритмни йўналтирувчи кўмак асосида тузади) ҳамда қуйи (доимий ёрдамга эҳтиёж сезади) даражаларда баҳолашнинг мақсадга мувофиқлигини асослашга оид методик тавсияларидан Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтида амалга оширилган ИЛ-662204257-рақамли “Умумий ўрта таълим мактабларининг 1–2-синфлари учун ъТабиий фанлар (Сcиенcе)ъ фанидан мултимедиали дастурий маҳсулот яратиш” номли олима аёллар инновацион лойиҳа доирасида яратилган методик ечимларни такомиллаштиришда интеграциялашган ҳолда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 25-июндаги 03-33/3205-сонли маълумотнома). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларида алгоритмик ечимни тузиш кўникмаси ривожланганлигини юқори, ўрта ҳамда қуйи даражаларда баҳолашнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган.