Шайимарданов Шерали Абдурашидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Амалий гимнастика воситалари орқали олий таълим ташкилоти талабаларининг махсус-ҳаракат тайёргарлигини ривожлантириш”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Ped2037.
Илмий раҳбар: Умаров Марс Нарзиевич педагогика фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.28/2025.17.12.Ped.02.01.
Расмий оппонентлар: Исакулова Нилуфар Жаникуловна, педагогика фанлари доктори, профессор; Бекмирзаев Миржалол Хусанбой оъғли, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим ташкилотлари талабаларининг таянч-ҳаракат тизими мушаклари кучи ва куч чидамлилигини амалий гимнастика воситалари асосида ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
олий таълим ташкилотлари талабаларининг таянч-ҳаракат аппарати мушаклари кучи ва куч чидамлилигини мақсадли ривожлантириш учун қўл, оёқ, қорин, орқа ва елка мушакларига йўналтирилган амалий гимнастика машқлари статик ва динамик иш режимлари, қўшимча оғирликлар ҳамда тана вазни билан бажариладиган воситалар асосида тизимлаштирилиб, машқларнинг такрорлаш сони, юклама ҳажми ва дам олиш оралиқларини жисмоний тайёргарлик даражасига мослаштириш ҳисобига куч тайёргарлигини ривожлантириш имкониятлари кенгайтирилган;
педагогика йўналиши талабаларининг касбий-амалий ҳаракат тайёргарлигини ривожлантиришда куч чидамлилигига йўналтирилган ихтисослаштирилган ўқув ва факултатив машғулотлар мазмунига гимнастика анжомлари ҳамда буюмлари билан бажариладиган амалий машқларни мезоциклнинг биринчи ҳафтасида мақсадли фойдаланиш ҳисобига машғулот жараёнини ташкил этиш методикаси такомиллаштирилган;
олий таълим ташкилотлари талабаларининг жисмоний тарбия машғулотларида юклама ҳажми ва шиддатини оптималлаштириш мақсадида аероб ва анаероб энергия таъминоти нисбати, кислород истеъмоли ҳамда лактат консентрациясини ҳисобга олувчи методика машғулот жараёнига киритилиб, самарали иш вақтини аниқлаш ва тикланиш оралиғини оқилона ташкил этиш орқали соғломлаштириш-тикланиш жараёнининг самарадорлигини ошириш имкониятлари кенгайтирилган;
олий таълим ташкилотлари талабаларининг махсус-ҳаракат тайёргарлигини ривожлантириш мақсадида уларнинг дастлабки жисмоний тайёргарлик даражаси паст, ўрта ва юқори кўрсаткичлар бўйича ажратилиб, ўқув ҳамда факултатив машғулотларда амалий гимнастика воситаларини тайёргарлик даражасига мос қўллашга асосланган табақалаштирилган дастур жорий этилиши орқали куч ва куч чидамлилигини ривожлантириш самарадорлиги оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим ташкилотлари талабаларининг таянч-ҳаракат тизими мушаклари кучи ва куч чидамлилигини амалий гимнастика воситалари асосида ривожлантириш бўйича ўтказилган тажрибалар асосида:
олий таълим ташкилотлари талабаларининг таянч-ҳаракат аппарати мушаклари кучи ва куч чидамлилигини мақсадли ривожлантириш учун қўл, оёқ, қорин, орқа ва елка мушакларига йўналтирилган амалий гимнастика машқлари статик ва динамик иш режимлари, қўшимча оғирликлар ҳамда тана вазни билан бажариладиган воситалар асосида тизимлаштирилиб, машқларнинг такрорлаш сони, юклама ҳажми ва дам олиш оралиқларини жисмоний тайёргарлик даражасига мослаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар “Спорт-педагогик маҳоратни ошириш (Гимнастика)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 1-мартдаги 110-сонли буйруғига асосан 110-172-сонли гувоҳнома). Натижада, билим даражаси (21,5%) ошди, ҳаракат кўникмалари эса (24,8%) яхшиланган;
педагогика йўналиши талабаларининг касбий-амалий ҳаракат тайёргарлигини ривожлантиришда куч чидамлилигига йўналтирилган ихтисослаштирилган ўқув ва факултатив машғулотлар мазмунига гимнастика анжомлари ҳамда буюмлари билан бажариладиган амалий машқларни мезоциклнинг биринчи ҳафтасида мақсадли фойдаланиш бўйича таклифлар Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида талабаларнинг машғулот жараёнига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, 2022-йил 16-декабрдаги 06-01/06/12/9270-сон маълумотномаси). Натижада, жисмоний тайёргарлиги 9,23 % га, координасион қобилиятлари 10,4 % га ошган; 
олий таълим ташкилотлари талабаларининг жисмоний тарбия машғулотларида юклама ҳажми ва шиддатини оптималлаштириш мақсадида аероб ва анаероб энергия таъминоти нисбати, кислород истеъмоли ҳамда лактат консентрациясини ҳисобга олувчи методика машғулот жараёнига киритилиб, самарали иш вақтини аниқлаш ва тикланиш оралиғини оқилона ташкил этиш бўйича таклиф ва тавсиялар Чирчиқ давлат педагогика университети талабаларининг ўқув-машғулот жараёнига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022-йил 16-декабрдаги 06-01/06/12/9270-сон маълумотномаси). Натижада, талаба-йигитларнинг машқ техникаси 15 % га яхшиланган;
олий таълим ташкилотлари талабаларининг махсус-ҳаракат тайёргарлигини ривожлантириш мақсадида уларнинг дастлабки жисмоний тайёргарлик даражаси паст, ўрта ва юқори кўрсаткичлар бўйича ажратилиб, ўқув ҳамда факултатив машғулотларда амалий гимнастика воситаларини тайёргарлик даражасига мос қўллашга асосланган табақалаштирилган дастур бўйича таклиф ва тавсиялар Қўқон давлат педагогика институти талабаларининг ўқув-машғулот жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022-йил 16-декабрдаги 06-01/06/12/9270-сон маълумотномаси). Натижада, гимнастика машқлари техникасини ўзлаштиришда ҳаракат тайёргарлиги кўрсаткичлари 4,3±0,56 баллга ва асосий жисмоний сифатлар 4,25±0,43 баллга ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish