Sayt test rejimida ishlamoqda

Уралов Азамат Бегнаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбек тили қўшимчалари тизимида мураккаб ва «кенгайган шакллар», 10.00.01–Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/Fil503.  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
Илмий раҳбар:  Мирзақулов Турсунали Ўтаевич, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, DSс.29.11.2018.Fil.46.03.
Расмий оппонентлар: Муҳамедова Саодат Худойбердиевна, филология фанлари доктори, доцент; Маҳкамов Неъмат, филология фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: морфем бирликларнинг келиб чиқиши, ўзаро муносабати, тилдаги ўрни, вазифаси, фарқли ва ўхшаш жиҳатларини аниқлаш, мураккаб ҳамда «кенгайган шакл»ларнинг лисоний хусусиятларини очиб беришдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
морфемалар келиб чиқиши ва бойишининг ижтимоий тафаккур қонуниятлари билан боғлиқлиги, агглютинация ва фузия жараёнларининг амал қилиши ҳамда морфем тизимдаги ўрни очиб берилган;
морфем сатҳда қўшма аффикс, мураккаб ва «кенгайган шакл»ларнинг ҳосил бўлиш хусусиятлари аниқланган;
мураккаб шаклларнинг қўшма аффикслардан таркиб жиҳатидан фарқланиши, айрим қўшма аффикслар қисмларидаги маъновий-вазифавий ўзгариши очиб берилган;
содда ва қўшма аффикслар сирасида мураккаб ҳамда «кенгайган шакл»ларнинг мустақил бирликлар эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбек тили қўшимчалари тизимида мураккаб ва «кенгайган шакл»ларни ўрганиш асосида:
ўзбек тили морфемаларининг келиб чиқиши ва бойиш манбалари юзасидан олинган илмий натижалардан 2017-1-14/3 рақамли «Ўқувчи ёшлар учун олимпия таълимининг самарали тизимини яратиш» инновацион лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 16 февралдаги 89-03-684-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳадаги ўқувчилар адабий нутқ  кўникмаларини  шакллантириш,  ўстириш ҳамда такомиллаштиришда морфем бирликлар билан боғлиқ ўринлар такомиллашган;
ўзбек тили морфемалар тизимидаги структур ўзгаришларнинг тарихий сабаб ва қонуниятлари, мураккаб ва «кенгайган» шаклларнинг ҳосил бўлиши ҳақидаги хулосалардан ОТ-Ф8-062 рақамли «Тил тараққиётининг деривацион қонуниятлари» фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 16 февралдаги 89-03-684-сон маълумотномаси). Натижада қўшма аффикс, мураккаб ва «кенгайган шакл»ларнинг ҳам деривацион қонуниятларга кўра юзага келишига аниқлик киритилган;
мураккаб ва «кенгайган шакл»ларнинг тур ҳамда кўринишлари юзасидан чиқарилган назарий хулосалардан А-1-61 рақамли «Кўриш имконияти чекланган талабалар учун тилшунослик фанлари бўйича аудиокитоб таъминотини яратиш» амалий лойиҳасида аудиомаълумотлар тўпламини тайёрлашда фойдаланилган  (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 16 февралдаги 89-03-684-сон маълумотномаси). Изланишлар натижаларида «кенгайган шакл»лар ва уларнинг қўшма аффиксдан ҳосил бўлишига, тил тизимидаги ўрнига оид масалаларга ойдинлик киритилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish