Рахимов Ғуломжон Давронбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳаваскор спортчиларда муваффақиятга интилиш мотивацияси ривожланишнининг психологик детерминантлари”. 19.00.05- Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/P1507.
Илмий раҳбар: Уразбаева Дилбар Абдуллаевна, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.P.08.10.
Расмий оппонентлар: Ганжиев Феруз Фурқатович, психология фанлари доктори (DSc), доцент; Арзимбетов Тилеуберген Тилепбергенович, психология фанлари бўйича (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро халқаро университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳаваскор спортчиларда муваффақиятга интилиш мотивацияси ривожланишнининг психологик детерминантларини ўрганиш ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳаваскор спортчиларда муваффақиятга интилиш мотивациясининг даражавий намоён бўлишига кўра мақсадга йўналтирилганликнинг интегратив таъсири туфайли мотивация, чидамлилик, ўзига ичонч хусусиятларининг ёшга боғлиқ дифференциал фарқланиши исботланган;
ҳаваскор спортчиларда муваффақиятга интилиш мотивациясининг ифодаланишига кўра муваффақиятга мўлжал олишнинг интерактив таъсири туфайли мақсадга йўналтирилганлик, мотивация, ўзига ишончнинг мос мувофиқлашуви, рақобатбардошликнинг эса контраст алоқадорлик характерга эга эканлиги далилланган;
ҳаваскор спортчилар мотивациясининг даражавий намоён бўлишига кўра улардаги муваффақийтатга интилиш хусусиятининг ўз-ўзини англашга контекстуал таъсири туфайли ички қўлаб-қувватлаш, ўз-ўзини ҳурмат қилиш, вақтга нисбатан ориентация, мотивация, мослашувчанлик, ички қўллаб-қувватлаш билан ижобий корреляцион алоқадорликка эга эканлиги далилланган;
ҳаваскор спортчиларда муваффақиятга интилиш мотивациясининг даражавий намоён бўлишига кўра ўзига ичончни ривожлантиришда уларда когнитив, ҳиссий, хулқ-атвор соҳасини фаоллаштириш муҳимлиги туфайли мақсадга йўналтирилганлик, мотивация, ўзига ишонч хусусиятларига нисбатан рефлексив стимул орқали эмоционал барқарорликка эришиш кераклиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
“Ҳаваскор спортчиларда муваффақиятга интилиш мотивацияси ривожланишнининг психологик детерминантлари”ни ўрганишга доир олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари натижалари асосида:
ҳаваскор спортчиларда муваффақиятга интилиш мотивациясининг даражавий намоён бўлишига кўра мақсадга йўналтирилганликнинг интегратив таъсири туфайли мотивация, чидамлилик, ўзига ичонч хусусиятларининг ёшга боғлиқ дифференциал фарқланиши исботланганлигига доир илмий таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2026-йил 17-мартдаги ПМ-54-сон буйруғи билан “Ижтимоий психология. Этнопсихология” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2026-йил 17-мартдаги ПМ-54-сон маълумотномаси). Натижада, ҳаваскор спортчиларда муваффақиятга интилиш мотивацияси даражаси ёш ҳамда жинс кесимида таҳлил қилинган;
ҳаваскор спортчиларда муваффақиятга интилиш мотивациясининг ифодаланишига кўра муваффақиятга мўлжал олишнинг интерактив таъсири туфайли мақсадга йўналтирилганлик, мотивация, ўзига ишончнинг мос мувофиқлашуви, рақобатбардошликнинг эса контраст алоқадорлик характерга эга эканлиги далилланганлигига оид илмий хулосалар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2026-йил 17-мартдаги ПМ-54-сон буйруғи билан “Ижтимоий психология. Этнопсихология” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2026-йил 17-мартдаги ПМ-54-сон маълумотномаси). Натижада, ҳаваскор спортчиларда муваффақиятга интилиш мотивацияси намоён бўлишида мақсадга йўналтирилганлик ҳамда ўзига ишонч омилларининг аҳамияти аниқланган;
ҳаваскор спортчилар мотивациясининг даражавий намоён бўлишига кўра улардаги муваффақийтатга интилиш хусусиятининг ўз-ўзини англашга контекстуал таъсири туфайли ички қўлаб-қувватлаш, ўз-ўзини ҳурмат қилиш, вақтга нисбатан ориентация, мотивация, мослашувчанлик, ички қўллаб-қувватлаш билан ижобий корреляцион алоқадорликка эга эканлиги далилланганлигига оид илмий хулосалар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2026-йил 17-мартдаги ПМ-54-сон буйруғи билан “Ижтимоий психология. Этнопсихология” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2026-йил 17-мартдаги ПМ-54-сон маълумотномаси). Натижада, ҳаваскор спортчиларда муваффақиятга интилиш мотивацияси ривожланишида ўз-ўзини англаш омилларининг таъсири очиб берилган;
ҳаваскор спортчиларда муваффақиятга интилиш мотивациясининг даражавий намоён бўлишига кўра ўзига ичончни ривожлантиришда уларда когнитив, ҳиссий, хулқ-атвор соҳасини фаоллаштириш муҳимлиги туфайли мақсадга йўналтирилганлик, мотивация, ўзига ишонч хусусиятларига нисбатан рефлексив стимул орқали эмоционал барқарорликка эришиш кераклиги далилланганлигига оид илмий хулосалар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2026-йил 17-мартдаги ПМ-54-сон буйруғи билан “Ижтимоий психология. Этнопсихология” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2026-йил 17-мартдаги ПМ-54-сон маълумотномаси). Натижада, ҳаваскор спортчиларда муваффақиятга интилиш мотивациясини ривожлантиришнинг психокоррексион модели ишлаб чиқилган.