Олимова Махфуза Бобир қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кам таъминланган оилалар фарзандларининг ҳиссий-иродавий соҳасини ривожлантиришнинг хусусиятлари” 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/P1420.
Илмий раҳбар: Рахимова Индира Игоревна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Оила ва Гендер” илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро халқаро университети, PhD.03/2025.27.12.Р.43.01.
Расмий оппонентлар: Бафаев Муҳиддин Мухамматович, психология фанлари доктори (DSc), доцент;  Одилова Наира Гулямовна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) доцент.
Етакчи  ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кам таъминланган оилалар фарзандларининг ҳиссий-иродавий соҳасини ривожлантиришнинг хусусиятларини таснифлаш асносида зарур амалий тавсиялар ишлаб сҳиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кам таъминланган оилалар фарзандларида иродавий ўз-ўзини бошқариш, қатъият ва эмоционал ўз-ўзини назорат қилишнинг жинсга дифференциал намоён бўлиши, ўғил болаларда мазкур кўрсаткичларнинг қиз болаларга нисбатан устунлиги мақсадга йўналганлик, қийинчиликларни енгиш ва ҳиссий реакцияларни бошқаришга таянган иродавий механизмлар орқали далилланган;
кам таъминланган оилалар фарзандларининг психологик бардошлилиги яшаш ҳудудига кўра дифференциал хусусиятга эгалиги, шаҳар муҳитида шахсий компетентлик, стрессга бардошлилик ва назоратнинг, қишлоқ муҳитида эса маънавий таянчнинг устувор намоён бўлиши ҳамда моддий таъминланганлик даражасига кўра иродавий ўз-ўзини бошқариш, қатъият ва дадилликдаги тафовутлар асосланган;
кам таъминланган оилалар фарзандларида иродавий ўз-ўзини бошқариш ва психологик бардошлилик компонентларининг жинсга хос интегратив алоқадорлиги, ўғил болаларда иродавий бошқаришнинг шахсий компетентлик, стрессга бардошлилик ва назорат билан, қиз болаларда эмоционал назоратнинг стрессга бардошлилик, ўзгаришларга мослашув ва маънавий таянч билан уйғунлашуви орқали аниқланган;
кам таъминланган оилалар фарзандларининг ҳиссий-иродавий соҳасини ривожлантиришга қаратилган психологик интервенсия дастурининг самарадорлиги тажриба гуруҳида шахсий компетентлик, стрессга бардошлилик, ўзгаришларга мослашув, назорат ва маънавий таянч кўрсаткичларининг назорат гуруҳига нисбатан статистик аҳамиятли ошиши орқали исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кам таъминланган оилалардаги фарзандларининг ҳиссий иродавий соҳасини ривожлантиришнинг хусусиятлари юзасидан ўтказилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
тадқиқотлар давомида аниқланган кам таʼминланган оила фарзандларининг иродавий ўз-ўзини бошқариш, қатʼият каби иродавий жараёнларида ҳамда эмоционал ўз-ўзини назорат қилиш сингари ҳиссий жараёнларида жинс тафовутлари таъсири қайд этилган фундаментал лойиҳа тадқиқотларида аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган илмий ёндашувлар ишлаб чиқишда қўлланган; эмоционал соҳа, фаолият ва хулқ-атворда ўз-ўзини назорат қилиш ифодаланганлиги бўйича эмоционал ўз-ўзини назорат қилиш кам таʼминланган оила фарзандларида моддий таʼминланган оила фарзандларига нисбатан юқорилиги аниқланган, натижада кам таъминланган оилалар фарзандларининг ҳиссий иродавий соҳасини ривожлантиришнинг рсихологик қонуниятларини аниқлашга доир рсиходиагностик методикалар тизимлаштирилганини исботланганлигига оид илмий натижалар “Камбағалликни камайтириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган илмий ёндашувлар ишлаб чиқиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳа тадқиқот жараёнларида амалиётга татбиқ этилган (Ўзбекистон республикаси олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги инновацион ривожланиш агентлиги 01-05/722-сон 20 феврал 2026 йил). Натижада кам таъминланган оила фарзандларининг ҳиссий иродавий хусусиятларини  ривожланишига  таъсир қилувсҳи ижтимоий-психологик омиллар тизимлаштирилган;
кам таъминланган оилалар фарзандларининг ҳиссий- иродавий соҳасини ривожлантириш хусусиятлари" мавзусининг долзарблиги инобатга олиниб, болаларнинг ҳиссий барқарорлиги, иродавий сифатлари, ижтимоий мослашуви ҳамда психологик қўллаб-қуwатлаш механизмлафини аниқлашга қаратилган мақсад ва вазифалар ишлаб чиқилган. Шунингдек, мазкур жараённи амалга оширишнинг педагогик, психологик ва ижтимоий механизмлари тадқиқ этилиб, илмий хулоса ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқилган. Тадқиқот натижаларидан Оила ва гендер илмий-тадқиқот институтининг ЖҲБЛ-А-25-сонли "Соғлом оила - соғлом жамият" консептуал ғоясининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида илмий-методик қўлланмалар,тарқатма материаллар ҳамда ижтимоий роликлар тайёрлаш" мавзусидаги лойиҳасида қуйидаги йўналишларда фойдаланилган: («Оила ва гендер» илмий-тадқиқот институтининг 2026-йил 3-майдаги №01-09/3331-сонли маълумотномаси) реактив (вазиятли) ва шахсий хавотирлик даражалари нисбати кам таъминланган оила фарзандларида моддий таъминланган оила фарзарллафига нисбатан юқорилиги ва аксинча ҳотиржамлик, кўтаринкилилик, ўзига ишонч кам таъминланган оила фаруандлари да паст дараж ада эканлиги аниқланган; эмоционал интеллектни баҳолаш орқали эмпатия даражаси кам таъминланган оила фарзандларида паст эканлиги ҳамда оилавий муносабатлардаги интерналлик, саломатлик ва касалликка муносабатдаги интерналлик юқори даражада эканлиги исботланган. Натижада кам таъминланган оилалар болаларининг ҳиссий-иродавий соҳасини ривожланишига оид тренинг дастурлари шакллантирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish