Исроилова Саида Эркиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Оиладаги зўравонлик ҳолатларида жабрланувчи аёллар хатти-ҳаракатларининг ижтимоий-психологик хусусиятлари”.  19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/P 991.
Илмий раҳбар:  Саидов Азамат Исмоилович психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети,                    DSc.03/2025.27.12.P.08.10.
Расмий оппонентлар: Улуғова Шахлола Муслиддиновна, психология фанлари доктори (DSc), профессор, Мусинова Нозира Мирзаджановна, психология фанлари бўйича (PhD), доцент.
Етакчи  ташкилот:  Маъмун университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади оиладаги зўравонлик ҳолатларида жабрланувчи аёллар хатти-ҳаракатларининг ижтимоий-психологик хусусиятларини аниқлаш орқали тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
оилаларда зўравонликка учраган аёлларнинг хатти-ҳарактлари ҳаётий позицияда оптимизмнинг пастлиги, эмоционал беқарорлик, ижтимоий муносабатлардаги қарамликнинг кучли ифодаланишига боғлиқ равишда дифференциал фарқланиши асосланган;
оилавий муносабатларда зўравонликка учраган аёлларнинг ижтимоий мослашуви ўзаро мулоқотда бошқаларни қабул қилиш аёлнинг ўзини қабул қилишига таъсир этганлиги ҳамда “муносабатлардаги қарамлик” эмоционал дискомфортни кучайтирганлиги туфайли шахснинг эмоционал барқарорлик даражасига боғлиқ эканлиги далилланган;
оиладаги зўравонлик аёлларнинг ўзини ўзи англашига ижтимоий муносабатлардаги қийинчиликлар ва ўзини тушуниш ва билишга бўлган эҳтиёжнинг пастлиги эмоционал беқарорликни, вақтга ориентация олиш, сенсор сезгирликнинг кучлилии ҳаётга оптимистик позицияни кучайтириш билан бирга қарамлик шахснинг ўзини қабул қилиш даражасини пасайтирганлигига асосланиб дифференциал таъсир этиши аниқланган;
зўравонлик қурбони бўлган аёлларнинг ижтимоий мослашувида ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун стрессни бошқариш, мулоқот кўникмаларини, ўзини-ўзи қадрлаш билан боғлиқ кўникмаларни ривожлантириш муҳимлиги туфайли индивидуал коррексион-адаптив таъсир этишга иерархик ёндашувнинг зарурати асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Оиладаги зўравонлик ҳолатларида жабрланувчи аёллар хатти-ҳаракатларининг ижтимоий-психологик хусусиятлари юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
оилаларда зўравонликка учраган аёлларнинг хатти-ҳаракатлари ҳаётий позицияда оптимизмнинг пастлиги, эмоционал беқарорлик, ижтимоий муносабатлардаги қарамликнинг кучли ифодаланишига боғлиқ равишда дифференциал фарқланиши асосланганлиги таҳлил етилиб, исботлашга оид таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 12-апрелдаги ПМ-329-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 7-апрелдаги ПМ-329-а сон маълумотномаси). Натижада оиладаги зўравонлик ҳолатларида жабрланувчи аёлларнинг ижтимоий-психологик жиҳатларини таҳлил қилиш асосида уларнинг ўзига хос жиҳатларини кўрсатишига шароит яратилган.
оилавий муносабатларда зўравонликка учраган аёлларнинг ижтимоий мослашуви ўзаро мулоқотда бошқаларни қабул қилиш аёлнинг ўзини қабул қилишига таъсир этганлиги ҳамда “муносабатлардаги қарамлик” эмоционал дискомфортни кучайтирганлиги туфайли шахснинг эмоционал барқарорлик даражасига боғлиқ эканлиги далилланганлигига оид таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 12-апрелдаги ПМ-329-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 7-апрелдаги ПМ-329-а сон маълумотномаси). Натижада оиладаги зўравонлик ҳолатларида жабрланувчи аёлларга таъсир этувчи омиллар ўртасидаги корреляцион боғлиқлик натижалари таҳлил қилинган;
оиладаги зўравонлик аёлларнинг ўзини ўзи англашига ижтимоий муносабатлардаги қийинчиликлар ва ўзини тушуниш ва билишга бўлган эҳтиёжнинг пастлиги эмоционал беқарорликни, вақтга ориентация олиш, сенсор сезгирликнинг кучлилиги, ҳаётга оптимистик позицияни кучайтириш билан бирга қарамлик шахснинг ўзини қабул қилиш даражасини пасайтирганлигига асосланиб дифференциал таъсир этиши аниқланганлигига оид таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 12-апрелдаги ПМ-329-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 7-апрелдаги ПМ-329-а сон маълумотномаси). Натижада оиладаги зўравонлик ҳолатларида жабрланувчи аёлларнинг кўрсаткичларини аниқлашга доир ташхис методикаларини тизимлаштиришга эришилган;
зўравонлик қурбони бўлган аёлларнинг ижтимоий мослашувида ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун стрессни бошқариш, мулоқот кўникмаларини, ўзини-ўзи қадрлаш билан боғлиқ кўникмаларни ривожлантириш муҳимлиги туфайли индивидуал коррексион-адаптив таъсир этишга иерархик ёндашувнинг зарурати асосланганлигига оид таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 12-апрелдаги ПМ-329-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 7-апрелдаги ПМ-329-а сон маълумотномаси). Натижада оиладаги зўравонлик ҳолатларида жабрланувчи аёлларга мўлжалланган психологик тренинглар ишлаб чиқиш ва унинг самарадорлигини баҳолаш имконияти яратилган.   

Yangiliklarga obuna bo‘lish