Давлатова Зебо Ҳайдаровнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Замонавий гаджетларнинг мактабгача ёшдаги болалар ҳиссий-иродавий соҳасига таъсирини ўрганишнинг психологик хусусиятлари”, 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/P1197.
Илмий раҳбар:  Сафаров Дилмурод Ҳалимович, Психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро халқаро давлат университети, PhD.03/2025.27.12.P.43.01.
Расмий оппонентлар: Қобулов Қосимбой Пиржонович,  психология фанлари доктори (DSc), доцент; Аҳадов Йўлдош Ҳамзаевич,  психология фанлари боʻйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи  ташкилот:  Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети. 
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: замонавий гаджетларни мактабгача ёшдаги болаларнинг ҳиссий-иродавий соҳасига таъсирининг психологик хусусиятлари бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
мактабгача тарбия ёшидаги болаларда гаджетлардан фойдаланишнинг ҳиссий-иродавий соҳага таъсири рақамли контентнинг ривожлантирувчи ва деструктив хусусиятларини “яхши” ва “ёмон” ахлоқий тушунчалар асосида фарқлашнинг когнитив, ҳиссий ҳамда хулқ-атвор компонентлари ёшга хос психологик хусусиятларга дифференциал боғлиқлиги асосида аниқланган;
мактабгача тарбия ёшидаги болаларнинг замонавий гаджетлардан мунтазам ва назорациз фойдаланиши агрессивлик ҳамда хавотирланишнинг кучайиши, қатъиятлилик ва ўзини назорат қилиш кўникмаларининг пасайиши билан тавсифланиши, импулсив хатти-ҳаракатларнинг кучайиши эса мустақил қарор қабул қилишдаги иродавий беқарорлик билан тескари пропорсионал боғлиқлиги асосида аниқланган;
мактабгача тарбия ёшидаги болаларда қизиқувчанлик, ташаббускорлик ва фаолликнинг намоён бўлиши гаджетлардан фойдаланиш интенсивлигининг тенгдошлар билан жонли мулоқотга киришиш фаоллиги, ҳамкорликка мойиллик ва ижтимоий ролларни ўзлаштириш даражаси билан дифференциал боғлиқлиги, ҳиссий-иродавий реакциялар барқарорлигининг таъминланишида катталарнинг медиаторлик роли устувор аҳамият касб этиши асосида далилланган;
замонавий гаджетлардан мунтазам фойдаланишнинг мактабгача ёшдаги болалар ҳиссий-иродавий соҳасига таъсирининг психологик модели когнитив, ҳиссий ва хулқ-атвор компонентларининг ўзаро циклик боғлиқлигини таъминлаш, трансформацион таъсир механизмларини “рақамли фаоллик – ижтимоий мулоқот – ҳиссий барқарорлик” конструктига интеграциялаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий гаджетларни мактабгача ёшдаги болаларнинг ҳиссий-иродавий соҳасига таъсирини ўрганиш бўйича амалга оширилган илмий тадқиқот натижалари асосида: 
мактабгача тарбия ёшидаги болаларда гаджетлардан фойдаланишнинг ҳиссий-иродавий соҳага таъсири рақамли контентнинг ривожлантирувчи ва деструктив хусусиятларини “яхши” ва “ёмон” ахлоқий тушунчалар асосида фарқлашнинг когнитив, ҳиссий ҳамда хулқ-атвор компонентлари ёшга хос психологик хусусиятларга дифференциал боғлиқлиги асосида аниқланганлиги тўғрисидаги илмий натижалар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази фаолияти амалиётига ҳамда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг “Ёш ва педагогик психология” модулига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис марказининг 2026-йил 13-апрелдаги 01/10-01-141-сон маълумотномаси; Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг тегишли маълумотномаси). Натижада мактабгача ёшдаги болаларга рақамли контентнинг ҳиссий-иродавий таъсирини ёшга хос когнитив, ҳиссий ва хулқ-атвор хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда баҳолаш ҳамда унинг ривожлантирувчи ва деструктив жиҳатларини дифференциал аниқлаш имконияти кенгайтирилган. 
мактабгача тарбия ёшидаги болаларнинг замонавий гаджетлардан мунтазам ва назорациз фойдаланиши агрессивлик ҳамда хавотирланишнинг кучайиши, қатъиятлилик ва ўзини назорат қилиш кўникмаларининг пасайиши билан тавсифланиши, импулсив хатти-ҳаракатларнинг кучайиши эса мустақил қарор қабул қилишдаги иродавий беқарорлик билан тескари пропорсионал боғлиқлиги асосида аниқланганлиги тўғрисидаги илмий натижалар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази фаолияти амалиётига ҳамда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг “Ривожланиш психологияси” модулига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис марказининг 2026-йил 13-апрелдаги 01/10-01-141-сон маълумотномаси; Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг тегишли маълумотномаси). Натижада гаджетлардан мунтазам ва назорациз фойдаланиш билан боғлиқ агрессивлик, хавотирланиш, импулсивлик, ўзини назорат қилиш ва иродавий барқарорлик кўрсаткичларини психодиагностик жиҳатдан баҳолаш ҳамда тизимлаштириш имконияти кенгайтирилган. 
мактабгача тарбия ёшидаги болаларда қизиқувчанлик, ташаббускорлик ва фаолликнинг намоён бўлиши гаджетлардан фойдаланиш интенсивлигининг тенгдошлар билан жонли мулоқотга киришиш фаоллиги, ҳамкорликка мойиллик ва ижтимоий ролларни ўзлаштириш даражаси билан дифференциал боғлиқлиги, ҳиссий-иродавий реакциялар барқарорлигининг таъминланишида катталарнинг медиаторлик роли устувор аҳамият касб этиши асосида далилланганлиги тўғрисидаги илмий натижалар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази фаолияти амалиётига ҳамда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг “Ривожланиш психологияси” модулига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис марказининг 2026-йил 13-апрелдаги 01/10-01-141-сон маълумотномаси; Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг тегишли маълумотномаси). Натижада гаджетлардан фойдаланишнинг болалардаги қизиқувчанлик, ташаббускорлик ва фаоллик ҳамда тенгдошлар билан жонли мулоқот, ҳамкорлик ва ижтимоий ролларни ўзлаштириш жараёнларига таъсир этувчи ижтимоий-психологик омилларни аниқлаш, шунингдек, катталарнинг медиаторлик имкониятларидан фойдаланиш самарадорлиги оширилган. 
замонавий гаджетлардан мунтазам фойдаланишнинг мактабгача ёшдаги болалар ҳиссий-иродавий соҳасига таъсирининг психологик модели когнитив, ҳиссий ва хулқ-атвор компонентларининг ўзаро циклик боғлиқлигини таъминлаш, трансформацион таъсир механизмларини “рақамли фаоллик – ижтимоий мулоқот – ҳиссий барқарорлик” конструктига интеграциялаш орқали такомиллаштирилганлиги тўғрисидаги илмий натижалар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази фаолияти амалиётига ҳамда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг “Ёш ва педагогик психология” модулига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис марказининг 2026-йил 13-апрелдаги 01/10-01-141-сон маълумотномаси; Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг тегишли маълумотномаси). Натижада “рақамли фаоллик – ижтимоий мулоқот – ҳиссий барқарорлик” ўзаро боғлиқлигини ҳисобга олган ҳолда болаларнинг ҳиссий-иродавий ривожланишини қўллаб-қувватлашга қаратилган психологик тренингларни ташкил этиш ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш имконияти кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish