Хасанов Рустамжон Солиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сон ампутациясида жарроҳлик усулини такомиллаштириш ва чўлтоқликни экспресс-протезлаш», 14.00.22–Травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Tib3398.
Илмий раҳбар: Ирисметов Муроджон Эргашевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази DSc.06/2025.27.12 Tib.19.01.
Расмий оппонентлар: Жунусов Ерсин Турсинханович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Акрамов Вохиджон Рустамович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сон чўлтоқлигини узайтириш усули ва экспресс-протезлашни такомиллаштириш орқали ногиронлиги бўлган шахсларни ҳаёт сифатини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор чўлтоқ касаллиги, чаноқ-сон контрактураси ривожланиши, қадам узунлиги калталаниши, протезда мустақил юра олиш қобилияти сустлашиши, ердаги кичик тўсиқлардан ўта олиш кўникмаларини заифлашиши сон юқори учлигидан ампутация қилинган беморларнинг ижтимоий ҳолатига салбий таъсир қилувчи асосий омиллар эканлиги исботланган;
сон калта чўлтоқлигини кичик болдир суягидан олинган аутотрансплантат билан узайтириш усули ишлаб чиқилган, бунда кичик болдир суягидан узунлиги 10 см гача бўлган аутотрансплантат болдирнинг ўрта учлигида ташқи латерал ёндашув орқали тери ва тери ости юмшоқ тўқималарида 5–6 см кесим бажариш йўли билан олиниши қон томирлари ва кичик болдир нервини жароҳатлаш хавфини минималлаштириши, аутотрансплантатнинг соннинг латерал-дистал қисмида ҳосил қилинган 2та тирқиш орқали жойлаштирилиб, 2та сон суяги диаметрига мос 3–4 см узунликдаги эриб кетувчи винтлар билан маҳкамланиши функционал протезлаш имконини бериши исботланган;
сон чўлтоқлигида фойдаланиш учун ташқи ён томондан S-симон кесимга ва пастки қисми торайган овал шаклга эга бўлган протез косачаси ишлаб чиқилган, бунда унинг юқори қисмида 1та кенглиги ўзгарувчан ва пастки қисмида эса 2та ёпишқоқ камарлар сифатидаги фиксаторлар соннинг ўзгарувчан холатини хисобга олган холда қулай ва кам жароҳатли эканлиги исботланган;
такомиллаштирилган сон чўлтоқлигини узайтириш усулини ҳамда ишлаб чиқилган протез косачасини қўллаш орқали реабилитацияни эрта ва самарали ўтказишга эришилган, протездан фойдаланишдаги қулайлик, функционал машқларни бажаришдаги мобиллик, мониторинг, шу жумладан ижтимоий ва ҳаётий фаолликни ошириш каби имкониятларни мажмуавий объектив баҳолаш шкаласи ёрдамида протезлашдан сўнгги реабилитация натижаларининг 14%га ошиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026-йил 28 мартдаги 5-сонли хулосасига кўра, илмий ишланмани бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш тўғрисида:
биринчи илмий янгилик: илк бор чўлтоқ касаллиги, чаноқ-сон контрактураси ривожланиши, қадам узунлиги калталаниши, протезда мустақил юра олиш қобилияти сустлашиши, ердаги кичик тўсиқлардан ўта олиш кўникмаларини заифлашиши сон юқори учлигидан ампутация қилинган беморларнинг ижтимоий ҳолатига салбий таъсир қилувчи асосий омиллар эканлиги исботланган. Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази Андижон ҳудудий реабилитация марказининг 06.01.2025й йилдаги 9-сон хамда Хоразм ҳудудий реабилитация марказининг 27.12.2024 йилдаги 39/1-ич-сонли буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: сон ампутация қилинган беморларда чўлтоқ калталиги уларнинг жисмоний, ижтимоий реабилитация натижаларига салбий таъсир этганлиги тасдиқланди. Иқтисодий самарадорлиги: сон ампутацияси бажарилганда имконият даражасида калта чўлтоқлик ҳосил қилмаслик беморларда келиб чиқиши мумкин бўлган асоратларни даволашда кетадиган сарф-ҳаражатларни иқтисод қилиш ҳисобига эришилади. Хулоса: беморларда сон ампутацияси бажарилганда калта чўлтоқликни олдини олиш орқали даволаш ва реабилитация натижаларини яхшиланишига олиб келади ва 1 нафар беморни бир марта қайта ётиб даволаниши учун 4500000 сўм маблағни иқтисод қилиш имконини берди.
иккинчи илмий янгилик: сон калта чўлтоқлигини кичик болдир суягидан олинган аутотрансплантат билан узайтириш усули ишлаб чиқилган, бунда кичик болдир суягидан узунлиги 10 см гача бўлган аутотрансплантат болдирнинг ўрта учлигида ташқи латерал ёндашув орқали тери ва тери ости юмшоқ тўқималарида 5–6 см кесим бажариш йўли билан олиниши қон томирлари ва кичик болдир нервини жароҳатлаш хавфини минималлаштириши, аутотрансплантатнинг соннинг латерал-дистал қисмида ҳосил қилинган 2та тирқиш орқали жойлаштирилиб, 2та сон суяги диаметрига мос 3–4 см узунликдаги эриб кетувчи винтлар билан маҳкамланиши функционал протезлаш имконини бериши исботланди. Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази Андижон ҳудудий реабилитация марказининг 06.01.2025й йилдаги 9-сон хамда Хоразм ҳудудий реабилитация марказининг 27.12.2024 йилдаги 39/1-ич-сонли буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: сон калта чўлтоқлигини кичик болдир суягидан олинган аутотрансплантат билан узайтириш усули орқали ((патент № FAP 2899 (2025)) сон чўлтоқлигини функционал протезлаш имконини бериши исботланди. Бу ўз навбатида беморлар ҳаёт сифати умумий кўрсаткичларини 18% га оширувчи, калта чўлтоқ билан боғлиқ асоратлар ва протезни бошқариш қийинчиликларини 24% гача камайишига имкон яратади. Иқтисодий самарадорлиги: сон калта чўлтоқлигини кичик болдир суягидан олинган аутотрансплантат билан узайтириш усули қўлланилиши орқали чўлтоқнинг функционал шакли ва тўқима тўлиқлиги таъминланиши, мушакларнинг физиологик ҳолатини яхшиланиши, статик ва динамик барқарорликни таъминлаши, экспресс-протезлаш имконияти пайдо қилиши беморларда протезлаш учун махсус модулли ОПЭ (экзоартикуляция учун ортопедик протез – 1 протез нархи 34000000 сўм) протезлардан фойдаланмаслика эришилди; Хулоса: жароҳат ёки касаллик локализацияси сабабли ампутация сатҳи юқори бажарилган ҳолатларда калта чўлтоқликни узайтириш операцияси беморларда протезлаш учун махсус модулли ОПЭ (экзоартикуляция учун ортопедик протез) протезлардан фойдаланмаслик сабабли, 1 нафар бемор учун 2142000 сўм маблағни иқтисод қилиш имконини берди;
учинчи илмий янгилик: сон чўлтоқлигида фойдаланиш учун ташқи ён томондан S-симон кесимга ва пастки қисми торайган овал шаклга эга бўлган протез косачаси ишлаб чиқилган, бунда унинг юқори қисмида 1та кенглиги ўзгарувчан ва пастки қисмида эса 2та ёпишқоқ камарлар сифатидаги фиксаторлар соннинг ўзгарувчан холатини хисобга олган холда қулай ва кам жароҳатли эканлиги исботланган. Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази Андижон ҳудудий реабилитация марказининг 06.01.2025й йилдаги 9-сон хамда Хоразм ҳудудий реабилитация марказининг 27.12.2024 йилдаги 39/1-ич-сонли буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ўртача 12-20 ҳафта давом этадиган ва босқичли амалга ошириладиган анъанавий реабилитация чора-тадбирларга нисбатан сон ампутациясидан сўнг такомиллаштирилган даволаш-машқ экспресс-протези қўллаш (патент № FAP 01708 (2021) чўлтоқликни эрта шаклланишига, чаноқ-сон контрактурасини олдини олишга, неврома, остеофитлар пайдо бўлиши ҳамда оғриқ сезгирлигининг ҳамда психологик стресснинг камайиши эвазига беморларнинг реабилитация жараёнини анъанавий протезлашга нисбатан 4 ҳафта қисқаришига эришиши аниқланган. Иқтисодий самарадорлиги: такомиллаштирилган даволаш-машқ экспресс-протези ёрдамида экспресс-протезлашни қўллаш орқали анъанавий протезлашга нисбатан (анъанавий протезлаш чора-тадбирлари ҳар бир бемор учун йиллик 145200000 сўм, экспресс-протезлаш 50400000 сўм) 94800000 сўм маблағни иқтисод қилишга эришилди. Хулоса: ишлаб чиқилган такомиллашган протез ёрдамида экспресс-протезлаш тактикаси анъанавий протезлашга нисбатан ижтимоий-жисмоний реабилитация муддатлари қисқариши, асоратларни камайишига эришилади ва 1 нафар бемор учун 94800000 сўм маблағни иқтисод қилиш имконини берди.
тўртинчи илмий янгилик: такомиллаштирилган сон чўлтоқлигини узайтириш усулини ҳамда ишлаб чиқилган протез косачасини қўллаш орқали реабилитацияни эрта ва самарали ўтказишга эришилган, протездан фойдаланишдаги қулайлик, функционал машқларни бажаришдаги мобиллик, мониторинг, шу жумладан ижтимоий ва ҳаётий фаолликни ошириш каби имкониятларни мажмуавий объектив баҳолаш шкаласи ёрдамида протезлашдан кейин реабилитация натижаларининг 14%га ошиши исботланган. Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази Андижон ҳудудий реабилитация марказининг 06.01.2025й йилдаги 9-сон хамда Хоразм ҳудудий реабилитация марказининг 27.12.2024 йилдаги 39/1-ич-сонли буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: сон соҳаси ампутация чўлтоқлигини протезлашдан сўнг беморларда тиббий-ижтимоий ва касбий реабилитациясини мажмуавий баҳолаш дастурининг 20 та меъзони инобатга олиниши, беморларда тўғри даволаш тактикасини танлашда муҳим кўрсаткич эканлиги аниқланди. Реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурига асосан, мажмуавий реабилитация чора-тадбирларини олиб бориш натижаларини тиббий-ижтимоий ва касбий реабилитациясини мажмуавий баҳолаш дастури билан баҳоланганда ҳаёт сифати, ижтимоий-маиший ҳолати ва меҳнат қобилиятларини ишончли баҳолаш имконини бериши исботланган. Иқтисодий самарадорлиги: сон соҳаси ампутация чўлтоқлигини протезлашдан сўнг беморларда тиббий-ижтимоий ва касбий реабилитацияни мажмуавий баҳолаш дастури экспресс-протезлаш тактикаси самарадорлигини кўрсатиб, анъанавий протезлашда реабилитациянинг амбулатор босқичидаги ҳаражатларни 10 кун давомида (физиотерапевтик (электрофорез, магнитотерапия) муолажалар 630000 сўм, массаж муолажалари 310000 сўм, реабилитолог, психолог маслаҳатлари 164000 сўм)) жами 1104000 сўм маблағни иқтисод қилишга имкон беради; Хулоса: сон соҳаси ампутация чўлтоқлигини протезлашдан сўнг беморларда тиббий-ижтимоий ва касбий реабилитациясини мажмуавий баҳолаш дастури экспресс-протезлаш тактикаси самарадорлигини кўрсатиб, анъанавий протезлашда реабилитациянинг амбулатор босқичидаги ҳаражатларни чеклайди ва 1 нафар бемор учун 1104000 сўм маблағни иқтисод қилишга имкон берди.