Нурматов Элдор Зият ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларни оммавий жисмоний тарбияга ва спортга қамраб олишнинг инновацион механизмларини такомиллаштириш (педагогика йўналишлари мисолида)”, 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD6150.
Илмий раҳбар: Ахмедов Фурқат Қўлдошевич педагогика фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университетида.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.28/2025.17.12.Ped.02.01. рақамли бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Исакулова Нилуфар Жаикуловна, педагогика фанлари доктори, профессор; Равшанов Ғолибжон Ҳамроқулович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Олий таълим ташкилотларида талабаларни жисмоний тарбия ва спортга қамраб олишнинг инновацион механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
педагогика олий таълим ташкилотлари талабаларининг жисмоний фаолликка муносабати, эҳтиёжлари, мотивацион омиллари ва касбий хусусиятларини аниқлаш мақсадида жисмоний тарбия ва спортга оид шахсий компетенсияларнинг мотивацион, фаолиятли, когнитив мезонлари Гоогле Формс платформаси орқали йиғилган маълумотлар, Руфе индекси кўрсаткичларини индивидуал педагогик диагностика қилиш натижасида ривожланиш даражалари аниқлаштирилган;
педагогика олий таълим ташкилотлари талабаларини жисмоний тарбия ва спорт фаолиятига барқарор жалб этишнинг инновацион педагогик механизмларини такомиллаштириш мақсадида ахборот-коммуникация технологиялари билан интегратив ёндашувларни уйғунлаштирувчи мақсадли, мазмуний, ташкилий-фаолиятли ва диагностик-баҳолаш компонентлардан иборат жисмоний маданиятни шакллантириш модели орқали таркибий-функсионал тузилиши такомиллаштирилган;
талабаларнинг жисмоний фаолликка барқарор қизиқишини ривожлантириш ва спорт фаолиятига мунтазам жалб этиш мақсадида ФитнессАИ, ФитбодАИ, Женова.АИ рақамли платформаларини коучинг технологияси, Блум таксономияси, индивидуал топшириқлар, рефлексив мониторинг ҳамда босқичли баҳолаш билан уйғунлаштирувчи инновацион педагогик методика такомиллаштирилган;
талабаларни жисмоний тарбия ва спорт фаолиятига жалб этишнинг инновацион педагогик механизмларига доир консептуал ёндашувлар самарадорлигини аниқлаш мақсадида муаллифлик методологиясининг мотивацион, ташкилий-фаолиятли, рақамли-мониторинг, рефлексив-баҳолаш компонентлари педагогик тажриба-синов натижалари билан илмий-педагогик жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим ташкилотларида талабаларни жисмоний тарбия ва спортга қамраб олишнинг инновацион механизмларини такомиллаштириш юзасидан ўтказилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
педагогика олий таълим ташкилотлари талабаларининг жисмоний фаолликка муносабати, эҳтиёжлари, мотивацион омиллари ва касбий хусусиятларини аниқлаш мақсадида жисмоний тарбия ва спортга оид шахсий компетенсияларнинг мотивацион, фаолиятли, когнитив мезонлари Гоогле Формс платформаси орқали йиғилган маълумотлар, Руфе индекси кўрсаткичларини индивидуал педагогик диагностика қилиш бўйича таклиф ва тавсиялар “Миллий спорт турлари ва халқ ўйинларини ўргатиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 27 мартдаги 68-сонли буйруғи, 68-649-рақамли гувоҳнома). Натижада, бўлажак ўқитувчиларни тайёрлашнинг дидактик таъминоти 14 % га оширилиб, назарий билимлари ривожлантирилишига хизмат қилган; 
педагогика олий таълим ташкилотлари талабаларини жисмоний тарбия ва спорт фаолиятига барқарор жалб этишнинг инновацион педагогик механизмларини такомиллаштириш мақсадида ахборот-коммуникация технологиялари билан интегратив ёндашувларни уйғунлаштирувчи мақсадли, мазмуний, ташкилий-фаолиятли ва диагностик-баҳолаш компонентлардан иборат жисмоний маданиятни шакллантириш модели ЧДПУ, БухДУ, ЖДПУ талабаларнинг “Жисмоний тарбия ва соғломлаштириш” тўгарак машғулотлари ва спорт клуби фаолиятида “Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар марказининг 2025-йил 10-январдаги 02/01-01-11-сонли маълумотномаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги 2024-йил 27-декабрдаги 485-сонли буйруғи билан, 907456 -рақамли гувоҳнома). Натижада, талабаларда мотивация шакллантирилиб, жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш самарадорлиги 
12,6 % га ошган;
талабаларнинг жисмоний фаолликка барқарор қизиқишини ривожлантириш ва спорт фаолиятига мунтазам жалб этиш мақсадида ФитнессАИ, ФитбодАИ, Женова.АИ рақамли платформаларини коучинг технологияси, Блум таксономияси, индивидуал топшириқлар, рефлексив мониторинг ҳамда босқичли баҳолаш билан уйғунлаштирувчи инновацион педагогик методика “Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий та'лим фан ва инновациялар вазирлиги 2024-йил 27-декабрдаги 485-сонли буйруғи билан, 907456 -рақамли гувоҳнома). Натижада, олий таълим ташкилотларида жисмоний тарбия ва спорт машғулотларини ташкил қилишда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш самарадорлиги 11,7 % га оширилган;
талабаларни жисмоний тарбия ва спорт фаолиятига жалб этишнинг инновацион педагогик механизмларига доир консептуал ёндашувлар самарадорлигини аниқлаш мақсадида муаллифлик методологиясининг мотивацион, ташкилий-фаолиятли, рақамли-мониторинг, рефлексив-баҳолаш компонентлари бўйича таклифлар кундузги таълим шакли талабалари ўқув жараёнига ҳамда “Миллий спорт турлари ва халқ ўйинларини ўргатиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар марказининг 2025-йил 10-январдаги 02/01-01-11-сонли маълумотномаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 27 мартдаги 68-сонли буйруғи, 68-649-рақамли гувоҳнома). Натижада, талабаларни жисмоний тарбия ва спортга қамраб олиш бўйича кўрсаткичлари Бухоро давлат педагогика институтида 12%; Чиқчиқ давлат педагогика университетида 12%; Жиззах давлат педагогика университетида 14% га яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish