Султонов Ўткир Абдуғаниевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бокс спорт турини қўллаган ҳолда ҳарбий хизматчиларнинг махсус жанговар тайёргарлигини ошириш методикаси”, 13.00.04 - Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Ped3736.
Илмий раҳбар: Тажибаев Сойиб Самижонович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.28/2025.27.12.Ped.02.01
Расмий оппонентлар: Эштаев Сергей Анварович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Арзикулов Мукум Уралович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат спорт академияси
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бокс спорт тури воситаларини қўллаш орқали ҳарбий хизматчиларнинг махсус жанговар тайёргарлигини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бокс спорт тури воситаларини қўллаган ҳолда ҳарбий хизматчиларнинг ҳаракат тайёргарлигини оширишда машғулотлар таркибига аҳамиятлилиги бўйича сараланган бўлимларни танлаб киритиш асосида ҳаракат тайёргарлик кўрсаткичлари ҳамда ривожланганлик ҳолати, машғулотларда машқларни кетма-кетлиги, шиддати, ҳажми каби параметрлари бўйича қўллаш ҳисобига жисмоний тайёргарлик кўрсаткичлар ривожлантирилган;
ҳарбий хизматчиларнинг ҳаракат тайёргарлигини ривожлантиришга қаратилган машғулотларда қўлланиладиган восита ва усулларнинг самарадорлиги тизимли таҳлили бўйича аниқланган камчиликлар асосида ҳаракат тайёргарлигини ривожлантиришга қаратилган самарали машқлар мажмуасини машғулотлар таркибига киритиш ҳисобига ҳарбий хизматчиларнинг махсус ҳаракатларни бажариш самарадорлиги яхшиланган;
ҳарбий хизматчиларнинг техник тайёргарлигини ошириш мақсадида ихтисослик беллашувларда устуворлик берувчи ҳаракат усулларини ривожлантиришга мўлжалланган комплекс машқларни турли вазиятларда рақиб ҳаракатларига комплекс жавоб берувчи таъсирига мувофиқликда бажариш тартибини тайёргарлик жараёнига киритиш ҳисобига ҳужум, ҳимоя ҳамда қарши ҳужум ҳаракатларини бажариш техникаси такомиллаштирилган;
ҳарбий хизматчиларнинг машғулотлар жараёнида жанговар-ҳаракат тайёргарлигини такомиллаштиришга йўналтирилган махсус машқлар мажмуасини бажариш жараёнида, уларга ҳаракат усулларини ўргатишда бокс спорт турига хос техник элементларни ўзлаштиришни илмий жиҳатдан асосланган ҳолда оптималлаштириш ҳисобига, уларнинг махсус жанговар тайёргарлик даражасини оширишга қаратилган методика педагогик жиҳатдан такомиллаштирилди ва амалиётга татбиқ этилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бокс спорт тури воситалари орқали ҳарбий хизматчиларнинг махсус жанговар тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
бокс спорт тури воситаларини қўллаган ҳолда ҳарбий хизматчиларнинг ҳаракат тайёргарлигини оширишда машғулотлар таркибига аҳамиятлилиги бўйича сараланган бўлимларни танлаб киритиш асосида ҳаракат тайёргарлик кўрсаткичлари ҳамда ривожланганлик ҳолати, машғулотларда машқларни кетма-кетлиги, шиддати, ҳажми каби параметрлари бўйича таклиф ва тавсиялар Тошкент шаҳрида жойлашган 55159-ҳарбий қисмда, хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларнинг машғулот жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 6-декабрдаги 03-16/12610-сонли маълумотномаси). Натижада, шартнома асосида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний сифатларнинг ривожланиш кўрсаткичи ўртача (куч 11,8 % га, тезкорлик 13,1 % га, чаққонлик 12,3% га, эгилувчанлик 11,9 % га, чидамлилик 12,7 %) га ривожланган;
ҳарбий хизматчиларнинг ҳаракат тайёргарлигини ривожлантиришга қаратилган машғулотларда қўлланиладиган восита ва усулларнинг самарадорлиги тизимли таҳлили бўйича аниқланган камчиликлар асосида ҳаракат тайёргарлигини ривожлантиришга қаратилган самарали машқлар мажмуасини машғулотлар таркибига киритиш бўйича таклиф ва тавсиялар Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани махсус тайёргарлик ўқув марказида шартнома асосида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларнинг машғулот жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 6-декабрдаги 03-16/12610-сонли маълумотномаси). Натижада, ҳарбий хизматчиларнинг касбий жисмоний тайёргарлик даражаси кўрсаткичлари ҳамда техник, тактик тайёргарлиги бўйича ривожланиш динамикаси ҳолатлари 13,3% га яхшиланишига хизмат қилган;
ҳарбий хизматчиларнинг техник тайёргарлигини ошириш мақсадида ихтисослик беллашувларда устуворлик берувчи ҳаракат усулларини ривожлантиришга мўлжалланган комплекс машқларни турли вазиятларда рақиб ҳаракатларига комплекс жавоб берувчи таъсирига мувофиқликда бажариш тартибини тайёргарлик жараёнига киритиш ҳисобига ҳужум, ҳимоя ҳамда қарши ҳужум ҳаракатларини бажариш бўйича таклиф ва тавсиялар Тошкент шаҳрида жойлашган 55159-ҳарбий қисмда, хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларнинг машғулот жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 6-декабрдаги 03-16/12610-сонли маълумотномаси). Натижада, ҳарбий хизматчиларнинг ҳужум ҳаракати 12,4% га, ҳимоя ва қарши ҳужум ҳаракатлари 12,8% га ошган;
ҳарбий хизматчиларнинг машғулотлар жараёнида жанговар-ҳаракат тайёргарлигини такомиллаштиришга йўналтирилган махсус машқлар мажмуасини бажариш жараёнида, уларга ҳаракат усулларини ўргатишда бокс спорт турига хос техник элементларни ўзлаштиришни илмий жиҳатдан асосланган ҳолда оптималлаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Махсус тайёргарлик ўқув марказида шартнома асосида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларнинг машғулот жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 6-декабрдаги 03-16/12610-сонли маълумотномаси). Натижада, акробатика машқлари ва ўзини сақлаш элементларини бажариш натижалари 12,7 %, оёқ билан зарбалар ва улардан ҳимояланиш 13,2 % га, қўл билан зарбалар ва улардан ҳимояланиш 11,3 % га, кўтариб отиш ва кўтариб отишга қарши қўлланиладиган усуллар 11,9 %, тиғли қуроллар билан зарба бериш ва ҳимояланиш 12,7 % га яхшиланган.