Баймуратов Шарапатдин Жеткербаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Техника йўналишидаги олий таълим муассасаларида физика фанини интернет-технологияларидан фойдаланиб ўқитишни такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Ped6313.
Илмий раҳбар: Камалов Амангелди Базарбаевич, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Т.04.02.
Расмий оппонентлар: Маҳмудов Юсуп Гаъниевич, п.ф.д., профессор; Шарибаев Муратбай Борибаевич, ф.м.ф.к., доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади техника йўналишидаги олий таълим муассасаларида “Физика” фанини интернет-технологияларидан фойдаланиб ўқитишнинг дастурий таъминоти ва методикасини такомиллаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
техника йўналишидаги олий таълим муассасаларида интернет-технологиялари асосида “Физика” фанининг назарияси билан амалиётини ўзаро интеграциялаш орқали ўқитиш самарадорлигини ошириш илмий-назарий жиҳатдан асосланган;
техника йўналишидаги олий таълим муассасаларида “Физика” фанини интернет-технологиялар асосида ўқитишнинг структуравий-функсионал модели таклиф этилиб, унда рақамли таълим муҳити, интерактив ўқув фаолияти ва талабалар мустақил ишлари ўзаро интеграцияланган ҳолда намоён этилган;
техника йўналишидаги олий таълим муассасалари талабаларининг “Физика” фанини ўзлаштириш жараёнида электрон таълим ресурслари, виртуал лабораториялар ва интерактив дастурий таъминотлардан самарали фойдаланишга асосланган ўқитиш методикаси такомиллаштирлган ва рақамли таълим муҳитида талабаларнинг мустақил фикрлаш, амалий фаолият ва экспериментал таҳлил кўникмаларини ривожлантирувчи методик таъминот ишлаб чиқилган;
интернет-технологиялари асосида физика фанини ўқитиш самарадорлигини баҳолаш мезонлари, кўрсаткичлари ва даражалари ишлаб чиқилиб, тажриба-синов ишлари орқали методиканинг самарадорлиги математик-статистик таҳлил асосида исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Интернет технологиялари асосида талабалар билим олишини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Физика” фани мазмунини такомиллаштиришда интернет таълим технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқув материаллари ва топшириқлар тайёрлаш, дидактик ўқув мақсадларини ўзлаштириш даражаларига устуворлик бериш орқали таълим мазмунини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан 60610300 – Ахборот хавфсизлиги, 60610500 – Компютер инжиниринги, 60610600 – Дастурий инжиниринг, 60610700 – Сунъий интеллект, 60611000 – Телекоммуникация технологиялари, 60612100 – Киберхавфсизлик инжиниринги, 60711500 – Мехатроника ва робототехника таълим йўналишлари учун ишлаб чиқилган “Физика И” номли дарсликни яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2023-йил 29-сентябрдаги 438-сон буйруғи, 268429-рақамли гувоҳнома). Натижада техника йўналишидаги олий таълим муассасалари талабаларида физикага оид назарий билимларни интернет технологияларига асосланган ўқув топшириқлари орқали амалий фаолиятда қўллаш малакасини ривожлантиришга эришилган;
физика фанига доир мавзуларни ўқитишнинг ўқув-методик таъминотини электрон педагогик дастурий воситалар ва виртуал-симуляторли дастурий ишланмалар уйғунлигини таъминлаш асосида такомиллаштириш, шунингдек, маъруза, амалий ва мустақил таълим машғулотларида талабалар ҳамда педагогларнинг ҳамкорлик фаолиятини ташкил этишга доир таклиф ва тавсиялардан 60610300 – Ахборот хавфсизлиги, 60610500 – Компютер инжиниринги, 60610600 – Дастурий инжиниринг, 60610700 – Сунъий интеллект, 60611000 – Телекоммуникация технологиялари, 60612100 – Киберхавфсизлик инжиниринги, 60711500 – Мехатроника ва робототехника таълим йўналишлари учун ишлаб чиқилган “Физика И” номли дарсликни ўқув жараёнига татбиқ этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2023-йил 29-сентябрдаги 438-сон буйруғи, 268429-рақамли гувоҳнома). Натижада талабаларда физик жараёнларни электрон педагогик дастурий воситалар ва виртуал-симуляторлар асосида моделлаштириш, кузатиш ва таҳлил қилиш кўникмаларини ривожлантиришга эришилган;
фанга оид ўқув материаллари мазмунини талабаларда изланувчанлик қобилиятини ривожлантиришга йўналтириш, физик жараёнларни кузатиш, тажриба ўтказиш, кичик тадқиқот ишларини ташкил этиш ҳамда олинган билимларни таҳлил, синтез ва қиёслаш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан И-ХТ-0-19929-рақамли “Қорақалпоқ тилида ўқитиладиган мактаблардаги ўқувчиларнинг билим самарадорлигини ошириш учун электрон дарслик ва методик қўлланмаларни яратиш (8–9-синф физика, математика, информатика фанлари мисолида)” мавзусидаги инновацион лойиҳа амалий тадқиқотида фойдаланилган (Қори-Ниёзий номидаги тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиалининг 2024-йил 30-октябрдаги 439-сон маълумотномаси). Натижада физика фанини интернет технологиялари асосида ўқитишда ўқувчиларнинг мустақил изланиш, тажриба натижаларини таҳлил қилиш ва амалий хулоса чиқариш кўникмаларини ривожлантириш имконияти кенгайтирилган;
техника йўналишидаги олий таълим муассасаларида интернет технологиялари асосида “Физика” фанининг назарияси ва амалиётини ўзаро интеграциялаш орқали ўқитиш самарадорлигини оширишга доир илмий-назарий тавсиялардан Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетида фойдаланилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2026-йил 18-февралдаги 11-05-913/04-сон маълумотномаси ҳамда Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети далолатномаси). Натижада техникавий олий таълим талабаларида физикага оид билимларни ўқув жараёнида қўллай билиш, назарий тушунчаларни амалий топшириқлар билан боғлаш ва мустақил таълим фаолиятини самарали ташкил этиш малакасини ривожлантиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish