Мадаминов Дилшодбек Қуранбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): ““Кварц қуми – микрокремнезем – калсинацияланган сода” системасида натрий силикат синтези ва хоссалари”, 02.00.15 – Силикат ва қийин эрийдиган нометалл материаллар технологияси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/К1231.
Илмий раҳбар: Юнусов Мирджалил Юсупович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Хоразм Маъмун академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти ҳузуридаги DSc.05/2025.27.12.К/Т.19.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Қодирова Зулайҳо Раимовна, кимё фанлари доктори, профессор; Адинаев Хидир Абдуллаевич, кимё фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий минерал хомашёлар ҳамда иккиламчи ресурслар асосида натрий силикатларни термик ва гидротермал усулларда синтез қилиш ва хоссаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Равшан ИИ кони кварц қумининг кимёвий ва минералогик таркиби таҳлили асосида бойитишнинг гравитацион усули ишлаб чиқилган, натижада СиО2 миқдорининг 91,07 мас.% дан 97,50 мас.% гача ортиши, Ал2О3 миқдорининг 1,23 мас.% дан 0,44 мас.% гача, Фе2О3 миқдорининг 1,12 мас.% дан 0,78 мас.% гача ва CаО миқдорининг 2,05 мас.% дан 0,40 мас.% гача камайиши исботланган;
“калсинацияланган сода – кварц қуми”, иккиламчи ва “калсинацияланган сода – микрокремнезем – кварц қуми” учламчи системаларида натрий силикатларнинг ҳосил бўлиш қонуниятлари, шаклланиш босқичлари, кинетикаси ва механизмларининг функсионал боғлиқликлари аниқланган ҳамда назарий жиҳатдан асосланган;
мақбул таркиблар асосида натрий ортосиликатларнинг (На4СиО4) 973оC, натрий метасиликатларнинг (На2СиО3) 824оC ва натрий дисиликатларнинг (На2Си2О5) 826оC ҳароратларда фазавий ўзгариш босқичлари аниқланган;
“калсинацияланган сода – микрокремнезем – кварц қуми” асосида синтез қилинган натрий силикат бўлакларини “таркиб–фаза–хосса” ўртасидаги функсионал боғлиқликлари аниқланган;
гидротермал усулда натрий силикат асосида натрий силикат эритмасини синтез қилишда натрий силикатларнинг заррача ўлчами д = 0,1–3,5 мм бўлганда суюқланиш вақти 20 дақиқадан 70 дақиқагача ўзгариши, д > 3,5 мм бўлганда эса сувда эримайдиган заррачалар миқдори ортиши ҳамда аралаштирувчи реакторнинг айланиш тезлиги 700 айл/дақ бўлганда жараён самарадорлиги ошиши асосланган;
“калсинацияланган сода – микрокремнезем – кварц қуми” учламчи системасида натрий силикатлар синтез қилишнинг такомиллаштирилган усули яратилган ҳамда синтез қилинган юқори модулли натрий силикатлардан саноатда хомашё, бино ва иншоотларни гидроизоляция қилишда самарали фойдаланиш имкониятлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Калсинацияланган сода – микрокремнезем – кварц қуми” системасида натрий силикат синтези ва хоссалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кварц қумидан бойитилган консентрат олиш усули “Тўрткўл Шиша Идишлари” МЧЖ корхонасида амалиётга жорий этилган («Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмасининг 2025-йил 29-декабрдаги 02/15-4405-сон маълумотномаси). Натижада, амалдаги стандарт талабларига жавоб берувчи кварц консентратини олиш имконини берган;
кварц қуми, микрокремнезем ва натрий карбонат асосида натрий силикатлар олиш технологияси “Хоразм шиша идишлари” МЧЖ ҚКнинг “2027–2030-йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмасининг 2025-йил 29-декабрдаги ,02/15-4405-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллий минерал хомашё ва техноген чиқиндилар асосида натрий силикатлар синтез қилиш усулини ишлаб чиқиш ҳамда импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш имконини берган.