Тажимова Гулистан Раман қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Металл органик каркас (ЗИФ-8) ва наноселлюлозалар асосида аерогеллар олиш технологияси ва сорбсион хоссаларини тадқиқ қилиш”, 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Т6652.
Илмий раҳбар: Адизов Бобиржон Замирович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Умумий ва ноорганик кимё институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти ҳузуридаги DSc.05/2025.27.12.К/Т.19.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Бухоров Шухрат Буриевич, техника фанлари доктори, профессор; Абдикамалова Азиза Бахтияровна, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: металл органик каркас (ЗИФ-8) ва наноселлюлозалар асосида аерогеллар олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва сорбсион хоссаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
АГ-1 аерогелининг ИҚ-спектрида 426 см-1 даги Зн–Н координацион боғига хос ютилиш чизиғи, рентген дифрактограммасида 2θ=10,5; 12,7; 14,8; 16,4 ва 18,0° даги ЗИФ-8 га хос рефлекслар аниқланиб, ушбу спектрал ва дифраксион белгилар Зн2+ ионларининг 2-метилимидазолат лигандлари билан координацияланиши натижасида наноселлюлоза матрицасида кристалл ЗИФ-8 каркаси ин ситу шаклланганлиги тасдиқланган;
ЗИФ-8 киритилиши натижасида солиштирма сирт майдони АГ-1 да 11,83 дан 150,5 м2/г гача, АГ-2 да 21,84 дан 80,2 м2/г гача ва АГ-3 да 25,58 дан 59,42 м2/г гача, умумий ғовак ҳажми эса мос равишда 0,0967 дан 0,1837 см3/г, 0,0112 дан 0,0862 см3/г ва 0,0106 дан 0,1054 см3/г гача ошган бўлиб, бу фарқлар наноселлюлоза матрицасининг функсионал ҳолати ЗИФ-8 кристалларининг шаклланиши ва микро–мезоғовак тузилманинг ривожланишини белгиловчи асосий омиллардан бири эканлиги билан асосланган;
асосий термик парчаланиш жараёни АГ-1 да 200,17 °C, АГ-2 да 224,39 °C ва АГ-3 да 249,39 °C дан бошланиши қайд этилган бўлиб, парчаланиш ҳароратининг намуналар бўйича юқори томонга силжиши наноселлюлозанинг олиниши усули, функсионал гуруҳлари ҳамда ЗИФ-8 компоненти билан ўзаро таъсири композицион аерогелларнинг термик барқарорлигини белгилашини аниқланган;
АГ-1 аерогелининг бензол ва сув буғлари бўйича тўйинган адсорбсия сиғими мос равишда 0,867 ва 3,513 мол/кг ни ташкил этиб, бошланғич наноселлюлозага нисбатан бензол буғларини 1,98 баравар ва сув буғларини 1,62 баравар кўпроқ адсорбсиялаши аниқланган бўлиб, бу ўсиш ЗИФ-8 киритилиши натижасида солиштирма сирт майдони, ғовак ҳажми ва адсорбсион фаол марказлар сонининг ортиши билан боғлиқлиги исботланган;
5 % ли наноселлюлоза гели, Зн2+ ва 2-метилимидазолнинг 1:8 моляр нисбати, 300 айл/дақ тезликда 6 соат аралаштириш, хона ҳароратида 24 соат кристаллантириш ва 48 соат музлатиб қуритиш шароитида АГ-1, АГ-2 ва АГ-3 композицион аерогеллари олинган бўлиб, ушбу параметрларнинг танланиши ЗИФ-8 кристалларининг наноселлюлоза матрицасида шаклланиши, ғовак каркаснинг сақланиши ва қуритиш жараёнида структуравий бузилишларнинг камайишини таъминлаши билан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Металл органик каркас ва наноселлюлозалар асосида аерогеллар олиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
металл органик каркас ва наноселлюлоза асосида аерогеллар олиш технологияси “Газли нефт ва газ қазиб чиқариш” бошқармасининг 2026-2027 йилларга мўлжалланган истиқболли ишланмалар рўйхатига киритилган (“Газли нефт ва газ қазиб чиқариш” бошқармасининг 2026-йил 17 июндаги 01/5-07-684-сонли маълумотномаси). Натижада, импорт ўрнини босувчи адсорбент олиш имконини беради;
саноат оқава сувларини органик ифлослантирувчилардан тозалаш усули “Газли нефт ва газ қазиб чиқариш” бошқармасининг 2026-2027 йилларга мўлжалланган истиқболли ишланмалар рўйхатига киритилган (“Газли нефт ва газ қазиб чиқариш” бошқармасининг 2026-йил 17 июндаги 01/5-07-684-сонли маълумотномаси). Натижада, наноселлюлоза ва металл органик каркас асосида олинган аерогел саноат оқава сувларни органик ифлослантирувчилардан 99% гача тозалаш имконини беради.