Раҳмоналиева Нилуфархон Нодиржон қизи
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Маккажўхори чиқиндиси асосидаги термокимёвий фаоллантирилган ва модификацияланган кўмирларнинг ғовакли структураси ва адсорбсион хусусиятлари”, 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/К1155.
Илмий раҳбар: Эшметов Иззат Дўсимбатович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.05/2025.27.12.К/Т.19.01.
Расмий оппонентлар: Махкамов Равшан Рахимович, кимё фанлари доктори, катта илмий ходим; Хандамов Даврон Абдукодирович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маккажўхори чиқиндилари асосида термокимёвий фаоллантирилган ва модификацияланган кўмир адсорбентлар олиш, уларнинг ғовакли тузилиши ва сирт хоссалари шаклланиш қонуниятларини, шунингдек синтез шароитлари, структура-текстуравий характеристикалар ва олинган материалларнинг адсорбсион фаоллиги ўртасидаги ўзаро боғлиқликни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маккажўхори чиқиндиларидан 400°C ҳароратда термик фаоллантириб олинган намуналарни 800°C да КОҲ билан термокимёвий фаоллаштириш орқали углеродли материалнинг солиштирма юзасини 23,7 м2/г дан 1645,4 м2/г гача, ёд адсорбсияси эса 127 мг/г дан 1524 мг/г гача ортиши аниқланган бўлиб, бу калий гидроксидининг углерод матрицаси билан ўзаро таъсири натижасида ривожланган микроғовакли тузилиш шаклланиши билан боғлиқлиги исботланган;
икки босқичли фаоллантириш усули (400 °C ҳароратда карбонизациялаш ва кейинчалик 800 °C ҳароратда КОҲ билан фаоллаштириш) бир босқичли фаоллантиришга нисбатан юқорироқ хусусиятларни таъминлаши, бунда микроғоваклар ҳажми 0,690 см3/г дан 0,967 см3/г гача, солиштирма юза эса 1190,3 м2/г дан 1645,4 м2/г     гача ортиши карбонизациялаш жараёнида углерод каркасининг олдиндан шаклланиши билан боғлиқлиги аниқланган; 
термик ишлов бериш ҳароратини 400 дан 800 °C гача ошириш микроғоваклар ҳажмининг 0,015 см3/г дан 0,088 см3/г гача кўпайишига ва ғовакларнинг ўртача радиуси 4,08 нм дан 1,70 нм гача камайишига олиб келиши, бу эса учувчан компонентларнинг ажралиб чиқиши ва углерод материали микроғовакли тузилишининг ривожланиши билан боғлиқлиги исботланган.
КОҲ:хомашё масса нисбатининг 1:1 дан 1:7 гача оширилиши бензол адсорбсиясини 4 ммол/г дан 10,5 ммол/г гача, мезоғоваклар ҳажмининг 0,18 см3/г дан 0,25 см3/г гача ортишига олиб келиб, бу жараён ғовакли тузилишнинг кенгайиши ва қўшимча транспорт каналларининг ҳосил бўлиши билан боғлиқлиги асосланган;
углеродли адсорбентларни темир бирикмалари билан модификациялаш, темир миқдорининг (1:0,5 дан 1:2 гача) ортиши билан микроғовакларнинг Фе3О4 заррачалари томонидан қисман тўсилиб қолиши натижасида солиштирма юзанинг 664 м2/г дан 437 м2/г гача пасайишига ва ёд адсорбсиясининг 725 мг/г дан 635 мг/г гача камайишига олиб келиши исботланган;
Фе-модификацияланган намуналар метилен кўкини юқорироқ адсорбсиялаш тезлигига эга эканлиги ҳамда МКФе0,5-800 учун бўёвчи модда консентрацияси 48 соат ичида 5 мг/л дан 0,41 мг/л гача камайиши, модификацияланмаган ТФК-400 да эса фақат 4,25 мг/л гача пасайиши адсорбсия жараёнида таркибида Фе–О бўлган юза марказларининг иштирок этиши билан изоҳланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маккажўхори чиқиндилари асосида ғовакли материаллар олиш ва уларнинг коллоид-кимёвий хоссаларини аниқлаш бўйича олинган натижалар асосида:
маккажўхори чиқиндиларини термокимёвий фаоллантириш усули ва термофаоллантирилган адсорбентлар «БАХОДИР ЛОҒОН ТЕКСТИЛ» МЧЖ қўшма корхонасининг «2026–2030 йилларда амалга ошириш учун истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («БАХОДИР ЛОҒОН ТЕКСТИЛ» МЧЖ қўшма корхонасининг 2026 йил 12 майдаги 46/02-сон маълумотномаси). Натижада, умумий органик углерод (ТОC) миқдори 980±40 мг/л ва сирт фаол моддалар 42–48 мг/л бўлганда, адсорбент билан тозалашдан сўнг, уларнинг консентрацияси мос равишда 12–18 мг/л ва 1,5–2,5 мг/л гача камайиш имконини беради;
маккажўхори чиқиндилари асосида олинган модификацияланган кўмир адсорбентлар «БАХОДИР ЛОҒОН ТЕКСТИЛ» МЧЖ қўшма корхонасининг «2026–2030 йилларда амалга ошириш учун истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («БАХОДИР ЛОҒОН ТЕКСТИЛ» МЧЖ қўшма корхонасининг 2026 йил 12 майдаги 46/02-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич консентрацияси 420–460 мг/л бўлган анион бўёқлар миқдорини 94,8% гача, 360–410 мг/л бўлган катионли бўёқлар миқдорини эса 91,7% гача камайтиришга эришилди. Бу олинган адсорбентларни импорт адсорбентлар ўрнида қўллаш имкониятини  беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish