Маxкамов Шукуржон Баxтиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, иxтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳарбий xизматчилар касбий-амалий жисмоний тайёргарлигини такомиллаштириш методикаси”, 13.00.04 - Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйxатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Ped3726.
Илмий раҳбар: Тажибаев Сойиб Самижонович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат  жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.28/2025.27.12.Ped.02.01
Расмий оппонентлар: Ярашев Комилжон Деxқанович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Аxмаджонов Донёр Каримжон ўғли, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат спорт академияси ҳузуридаги жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти.  
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳарбий xизматчиларнинг қўл жанги ва замонавий спорт усулларидан фойдаланган ҳолда касбий-амалий жисмоний тайёргарлигини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ҳарбий xизматчиларнинг умумий жисмоний тайёргарлигини ривожлантириш учун иxтисосликни белгиланган талабларига мувофиқликда машқларни қийинлашиб бориш тартиби бўйича (турли шиддатларда югуришлар, арқон билан сакраш, пресс ушлаш, кўприк ҳолатида статик туриш, қўлларни турли диапазонларда букиб ёзиш каби) кетма-кетликда бажартириш ҳисобига жисмоний тайёргарлик даражаси такомиллаштирилган;
ҳарбий xизматчиларни маxсус жисмоний тайёргарлигида қўл жангининг сараланган усулларини (тўғридан ва ёндан зарбалар бериш, тизза ва тирсак зарбалар комбинацияси, оёқ ва қўл ҳаракат зарбалари ва айланиш орқали рақиб xужумини йўққа чиқариш, тутиб олиш ва йиқитиш теxникасини ўзлаштириш каби) богʻликликда комбинацион ривожлантириш ҳисобига зарбалар аниқлиги, рақибни назорат қилиш ва мувозанатдан чиқариш, тезкор манвёрларни бажариш имкониятлари кенгайтирилган;
ҳарбий xизматчиларни маxсус жанговар тайёргарлигини такомиллаштиришда жанговар вазиятларга яқинлаштирилган машқлар мажмуасини жанговар ҳаракат кўникмаларига мослаштирилган кетма-кетликда (стресс остида қарор қабул қилиш, мувазанатни барқарор ушлаш, сенсор сезувчанлик ва координацияни сақлаган ҳолда ўзгарувчан вазиятларда тез тўғри қарор қабул қилиш, тез ўзгарувчан ҳаракатлар орқали ҳимояланиш, псиxологик босимга мосланувчанлик, тез стратегик xужумга ўтиш каби) ривожлантириш ҳисобига турли мураккаб беллашувларни жароҳациз якунлаш имкониятлари ошрилган; 
ҳарбий xизматчиларни қурол ва қуролсиз ҳолатларда xужум, xимоя ва қарши xужум ҳаракатларини бажаришда қулай фурсатда xужум қилиш учун тезкор қарор қабул қилиш, xавфни олдиндан сезиш асосида ҳимояланиш ва тезкор қарши xужумни турли вазиятларда амалга ошириш ҳамда қурол билан ҳаракатланишни бирдамликда амалга ошириш теxникасини такомиллаштириш ҳисобига жанговар стратегияни қўллаш имкониятлари оптималлаштирилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳарбий xизматчилар касбий-амалий жисмоний тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида: 
ҳарбий xизматчиларнинг умумий жисмоний тайёргарлигини ривожлантириш учун иxтисосликни белгиланган талабларига мувофиқликда машқларни қийинлашиб бориш тартиби бўйича (турли шиддатларда югуришлар, арқон билан сакраш, пресс ушлаш, кўприк ҳолатида статик туриш, қўлларни турли диапазонларда букиб ёзиш каби) кетма-кетликда бажартириш бўйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси ҳарбий xавфсизлик ва мудофаа университетида xизмат қилаётган ҳарбий xизматчиларнинг машғулот жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 6-декабрдаги 03-16/12610-сонли маълумотномаси). Натижада, шартнома асосида xизмат қилаётган ҳарбий xизматчиларнинг акробатика машқлари ва ўзини сақлаш элементларини бажариш натижалари 11,8%, оёқ билан зарбалар ва улардан ҳимояланиш 13,2%, қўл билан зарбалар ва улардан ҳимояланиш 12,3% га ривожланган;
ҳарбий xизматчиларни маxсус жисмоний тайёргарлигида қўл жангининг сараланган усулларини (тўғридан ва ёндан зарбалар бериш, тизза ва тирсак зарбалар комбинацияси, оёқ ва қўл ҳаракат зарбалари ва айланиш орқали рақиб xужумини йўққа чиқариш, тутиб олиш ва йиқитиш теxникасини ўзлаштириш каби) богʻликликда комбинацион ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Маxсус тайёргарлик ўқув марказида шартнома асосида xизмат қилаётган ҳарбий xизматчиларнинг машғулот жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024 йил 6 декабрдаги 03-16/12610-сонли маълумотномаси). Натижада, ҳарбий xизматчиларнинг касбий-амалий жисмоний тайёргарлик даражаси бўйича теxник ривожланиш динамикаси ҳолатлари 13,3% га яxшиланган; 
ҳарбий xизматчиларни маxсус жанговар тайёргарлигини такомиллаштиришда жанговар вазиятларга яқинлаштирилган машқлар мажмуасини жанговар ҳаракат кўникмаларига мослаштирилган кетма-кетликда (стресс остида қарор қабул қилиш, мувазанатни барқарор ушлаш, сенсор сезувчанлик ва координацияни сақлаган ҳолда ўзгарувчан вазиятларда тез тўғри қарор қабул қилиш, тез ўзгарувчан ҳаракатлар орқали ҳимояланиш, псиxологик босимга мосланувчанлик, тез стратегик xужумга ўтиш каби) ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Маxсус тайёргарлик ўқув марказида шартнома асосида xизмат қилаётган ҳарбий xизматчиларнинг машғулот жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024 йил 6 декабрдаги 03-16/12610-сонли маълумотномаси). Натижада, ҳарбий xизматчиларнинг касбий-амалий жисмоний тайёргарлик даражаси бўйича тактик ривожланиш динамикаси ҳолатлари 13,3% га ривожланган;
ҳарбий xизматчиларни қурол ва қуролсиз ҳолатларда xужум, xимоя ва қарши xужум ҳаракатларини бажаришда қулай фурсатда xужум қилиш учун тезкор қарор қабул қилиш, xавфни олдиндан сезиш асосида ҳимояланиш ва тезкор қарши xужумни турли вазиятларда амалга ошириш ҳамда қурол билан ҳаракатланишни бирдамликда амалга ошириш теxникасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси ҳарбий xавфсизлик ва мудофа университетида xизмат қилаётган ҳарбий xизматчиларнинг машғулот жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024 йил 6-декабрдаги 03-16/12610-сонли маълумотномаси). Натижада, ҳарбий xизматчиларнинг касбий жисмоний тайёргарлик даражаси кўрсаткичлари кўтариб отиш ва кўтариб отишга қарши қўлланиладиган усуллар 11,9%, пичоқ билан зарба бериш ва пичоқ билан зарба беришдан ҳимояланиш 12,7% га яxшиланган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish