Садикова Нигора Гайратовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қандли диабет 2 тип беморларида диабетик автоном  нейропатиянинг кардиоваскуляр шаклини клиник генетик аспектлари” 14.00.03 – Эндокринология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.DSc/Tib787.
Илмий маслаҳатчи: Нажмутдинова Дилором Камардиновна, тиббиёт фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12 Tib.01.02 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Шомансурова Зулайҳо Миралимжановна тиббиёт фанлари доктори, доцент; Срожиддинова Нигора Зайнутдиновна, тиббиёт фанлари доктори, катта илмий ходим, Закирова Умида Иркиновна тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти. 
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қандли диабет 2-тур билан оғриган беморларда диабетик автоном нейропатиянинг кардиоваскуляр шаклини клиник ва генетик жиҳатларини баҳолаш ҳамда прогностик кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда, генетик полиморфизмга қараб, ушбу асоратни эрта ташҳислаш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан ибoрат:
2-тур қандли диабет билан оғриган беморларда юрак ритми вариабеллигининг пасайиши ва артериал қон босими суткалик ритмининг бузилиши вегетатив нерв тизими фаолиятидаги ўзгаришлар билан боғлиқлиги диабетик автоном нейропатиянинг кардиоваскуляр шаклини клиник белгилар пайдо бўлишидан олдин аниқлашда муҳим диагностик аҳамиятга эга эканлиги асосланган;
диабетик автоном нейропатиянинг кардиоваскуляр шаклини клиник белгилар пайдо бўлишидан олдин аниқлаш учун ROC-таҳлил асосида HF (AUC=0,930; ≤295,0 мс²), rMSSD (AUC=0,86; ≤34,4 мс), SDNN (AUC=0,79; ≤109,7 мс) ва pNN50 (AUC=0,78; ≤5%) кўрсаткичларининг диагностик чегара қийматлари HF ва rMSSD парасимпатик дисфункцияни эрта аниқлашнинг энг ахборотли маркерлари эканлиги аниқланган;
илк бор 2-тур қандли диабет билан оғриган беморларда оксидатив стресс билан боғлиқ SOD2 Ala16Val (rs4880), C60T (rs11575993) ҳамда қон томирлар эндотелийси фаолияти билан боғлиқ eNOS3 T786C (rs2070744) генетик полиморфизмларининг диабетик автоном нейропатия кардиоваскуляр шакли ривожланишига ирсий мойилликни белгиловчи омиллар сифатидаги аҳамияти асосланган;
оксидатив стресс ва эндотелиал дисфункция билан боғлиқ SOD2 Ala16Val, C60T, eNOS3 T786C ва EDN1 Lys198Asn генетик полиморфизмларининг ноқулай комбинациялари диабетик автоном нейропатиянинг кардиоваскуляр шакли ривожланиш хавфини ошириши, айрим аллел ва генотипик вариантлар эса ҳимояловчи хусусиятга эга эканлиги аниқланган;
2-тур қандли диабетли беморларда клиник-метаболик кўрсаткичлар, юрак ритми вариабеллиги, артериал қон босимининг суткалик ўзгаришлари ҳамда SOD2 Ala16Val (rs4880) ва eNOS3 T786C (rs2070744) генетик маркерларига асосланган ҳолда диабетик автоном нейропатиянинг кардиоваскуляр шаклини эрта аниқлаш, ривожланиш хавфини прогнозлаш ва даволаш имконияти асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Қандли диабет 2 тип беморларида диабетик автоном  нейропатиянинг кардиоваскуляр шаклини клиник генетик аспектларини баҳолаш бўйича олинган натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: 2-тур қандли диабет билан оғриган беморларда юрак ритми вариабеллигининг пасайиши ва артериал қон босими суткалик ритмининг бузилиши вегетатив нерв тизими фаолиятидаги ўзгаришлар билан боғлиқлиги диабетик автоном нейропатиянинг кардиоваскуляр шаклини клиник белгилар пайдо бўлишидан олдин аниқлашда муҳим диагностик аҳамияти асосланганлиги Тошкент шаҳар РИЭИАТМ филиалининг 19.06.2025 йилдаги 131-сонли буйруғи ҳамда Тошкент шаҳри Миллий тиббиёт марказининг 27.06.2025 йилдаги 01/41-сонли буйруғига мувофиқ жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 2026 йил 10 июндаги 10/11-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган диагностик ёндашувни қўллаш қандли диабет 2-тур билан касалланган беморларда диабетик автоном нейропатиянинг кардиоваскуляр шаклини эрта аниқлаш имконини беради. Ўтказилган тадқиқотда мазкур асорат текширилган беморларнинг 56,3% ида аниқланган. Иқтисодий самарадорлиги шундан иборатки, таклиф этилган диагностик ёндашувни амалий соғлиқни сақлаш тизимига жорий этиш беморларнинг ҳолатини мақсадли баҳолаш, диагностик тадбирлар ҳажмини оптималлаштириш ҳамда асоссиз диагностик ва даволаш харажатларини қисқартириш имконини беради. Хулоса: эрта ташхислаш вегетатив дисфункциянинг прогрессияланишини олдини олиш ва юрак-қон томир асоратлари ривожланиш хавфини камайтиришга қаратилган профилактик ва даволаш чора-тадбирларини ўз вақтида амалга ошириш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: диабетик автоном нейропатиянинг кардиоваскуляр шаклини клиник белгилар пайдо бўлишидан олдин аниқлаш учун ROC-таҳлил асосида HF (AUC=0,930; ≤295,0 мс²), rMSSD (AUC=0,86; ≤34,4 мс), SDNN (AUC=0,79; ≤109,7 мс) ва pNN50 (AUC=0,78; ≤5%) кўрсаткичларининг диагностик чегара қийматлари HF ва rMSSD парасимпатик дисфункцияни эрта аниқлашнинг энг ахборотли маркерлари эканлиги аниқланганлиги Тошкент шаҳар РИЭИАТМ филиалининг 19.06.2025 йилдаги 131-сонли буйруғи ҳамда Тошкент шаҳри Миллий тиббиёт марказининг 27.06.2025 йилдаги 01/41-сонли буйруғига мувофиқ жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 2026 йил 10 июндаги 10/11-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: қандли диабет 2 тур беморларида касаллик аниқланган вақтдан бошлаб бир кеча кундузлик ЭКГ ни Холтер мониторинг қилиш диабетик автоном нейропатиянинг кардиоваскуляр шаклини клиник белгилар намоён бўлгунга қадар аниқлашга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: таклиф этилган диагностик ёндашувни қўллаш қандли диабет 2-тур билан касалланган беморларда юрак-қон томир тизими вегетатив бошқарувининг бузилишларини эрта аниқлашга ёрдам беради. Хулоса: қандли диабет 2 тур беморларида диабетик автоном нейропатиянинг эрта ташҳислаш  юрак -қон томир касалликларини олдини олиш имконини беради. 
учинчи  илмий янгилик: илк бор 2-тур қандли диабет билан оғриган беморларда оксидатив стресс билан боғлиқ SOD2 Ala16Val (rs4880), C60T (rs11575993) ҳамда қон томирлар эндотелийси фаолияти билан боғлиқ eNOS3 T786C (rs2070744) генетик полиморфизмларининг диабетик автоном нейропатия кардиоваскуляр шакли ривожланишига ирсий мойилликни белгиловчи омиллар сифатидаги аҳамияти асосланганлиги Тошкент шаҳар РИЭИАТМ филиалининг 19.06.2025 йилдаги 131-сонли буйруғи ҳамда Тошкент шаҳри Миллий тиббиёт марказининг 27.06.2025 йилдаги 01/41-сонли буйруғига мувофиқ жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 2026 йил 10 июндаги 10/11-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: SOD2 генининг Ala16Val (rs4880), C60T (rs11575993) ва eNOS3 генининг T786C (rs2070744) генетик вариантларини аниқлаш қандли диабет 2-тур билан касалланган беморларда диабетик автоном нейропатиянинг кардиоваскуляр шакли ривожланиш хавфини генетик стратификация қилиш, генетик мойиллиги юқори бўлган беморларни аниқлаш ҳамда уларни эрта ва мақсадли текшириш учун юқори хавф гуруҳларини шакллантириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: таклиф этилган диагностик ёндашувни қўллаш қандли диабет 2-тур билан касалланган беморларда юрак-қон томир тизими вегетатив бошқарувининг бузилишларини эрта аниқлашга ёрдам беради. Хулоса: беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, ногиронлик хавфини камайтириш, меҳнат қобилиятини сақлаб қолиш ҳамда қандли диабетнинг энг оғир асоратларидан бирининг ижтимоий юкини камайтиришга ёрдам беради.
тўртинчи  илмий янгилик: оксидатив стресс ва эндотелиал дисфункция билан боғлиқ SOD2 Ala16Val, C60T, eNOS3 T786C ва EDN1 Lys198Asn генетик полиморфизмларининг ноқулай комбинациялари диабетик автоном нейропатиянинг кардиоваскуляр шакли ривожланиш хавфини ошириши, айрим аллел ва генотипик вариантлар эса ҳимояловчи хусусиятга эга эканлиги аниқланганлиги Тошкент шаҳар РИЭИАТМ филиалининг 19.06.2025 йилдаги 131-сонли буйруғи ҳамда Тошкент шаҳри Миллий тиббиёт марказининг 27.06.2025 йилдаги 01/41-сонли буйруғига мувофиқ жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 2026 йил 10 июндаги 10/11-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: генларнинг генотипик вариантлари билан диабетик автоном нейропатиянинг кардиоваскуляр шакли ривожланиши ўртасидаги синергик боғлиқликларни аниқлаш қандли диабет 2-тур билан касалланган беморлар орасида генетик хавфи юқори бўлган гуруҳларни ажратиб олиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: бир маротаба ўтказиладиган молекуляр-генетик текширув диабетик автоном нейропатиянинг кардиоваскуляр шакли ривожланиш хавфи юқори бўлган беморларни клиник белгилар намоён бўлишидан олдинги босқичда аниқлаш имконини беради. Хулоса: молекуляр-генетик текширув кардиоваскуляр автоном дисфункциянинг прогрессияланиши ва у билан боғлиқ юрак-қон томир асоратларининг олдини олишга қаратилган мақсадли динамик кузатув, эрта диагностик ва профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш имконини яратади
бешинчи илмий янгилик: 2-тур қандли диабетли беморларда клиник-метаболик кўрсаткичлар, юрак ритми вариабеллиги, артериал қон босимининг суткалик ўзгаришлари ҳамда SOD2 Ala16Val (rs4880) ва eNOS3 T786C (rs2070744) генетик маркерларига асосланган ҳолда диабетик автоном нейропатиянинг кардиоваскуляр шаклини эрта аниқлаш, ривожланиш хавфини прогнозлаш ва даволаш имконияти асосланганлиги Тошкент шаҳар РИЭИАТМ филиалининг 19.06.2025 йилдаги 131-сонли буйруғи ҳамда Тошкент шаҳри Миллий тиббиёт марказининг 27.06.2025 йилдаги 01/41-сонли буйруғига мувофиқ жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 2026 йил 10 июндаги 10/11-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган алгоритмни қўллаш ДАН КВШ ривожланиш хавфини эрта стратификация қилиш, профилактик чора-тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш ва персоналлаштирилган даволашни олиб бориш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: клиник-биокимёвий, инструментал ва генетик кўрсаткичлар ўртасида аниқланган корреляцион боғлиқликларга асосланган ДАН КВШ нинг прогностик параметрларини баҳолаш ва замонавий даволаш усулларини қўллаш бўйича ишлаб чиқилган алгоритмдан фойдаланиш билан белгиланади. Хулоса: хавфни эрта стратификация қилиш, диабетик автоном нейропатиянинг кардиоваскуляр шаклини   прогрессияланиш хавфи юқори бўлган беморларни ўз вақтида аниқлаш, диагностик ва даволаш тадбирлари ҳажмини оптималлаштириш ва шу орқали соғлиқни сақлаш тизимининг бевосита ҳамда билвосита харажатларини камайтириш имконини беради.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish