Бобохонов Мақсад Гулимбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болалардаги бурун тўсиғи қийшиқликлари билан мужассам юқори ретрогнатияни ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш», 14.00.04 – Оториноларингология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3PhD/Tib3734.
Илмий раҳбар: Хасанов Саидакрам Аскарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/27.12.2025.Tib.01.06.
Расмий оппонентлар: Махмадназаров Махмадамин Имомович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Воҳидов Улуғбек Нуриддинович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: И.К.Ахунбаев номидаги Қирғизистон давлат тиббиёт академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: юқори жағ ретрогнатияси ва бурун тўсиғи қийшиқликлари мужассам болаларда ташхислаш ва комплекс даволаш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
турли ёшдаги болалар ўртасида ўтказилган рандомизацияланган илмий текширувда турли шаклдаги бурун тўсиғи қийшиқлиги мавжуд бўлган болаларда юқори жағ ретрогнатиясининг учраш частотаси 12,7 фоизни ташкил этиши аниқланган;
эндоскопик текширувда бурун тўсиғи қийшиқлиги ва юқори жағ ретрогнатияси мужассам болаларда бурун тўсиғининг олдинги-орқа (сагиттал) йўналишда йўналтирилган биомеханик куч туфайли «тўлқинсимон» қийшиқлиги кузатилиши ҳамда ушбу ҳолат айнан бурун тўсиғининг тоғай қисмида яққол намоён бўлиши аниқланган;
цефалометрияда SNA бурчаги ва ANS–PNS чизиқли кўрсаткич параметрлари риномаксиллар комплекснинг олдинги-орқа (сагиттал) йўналишдаги ўсиш даражасини акс эттирилиши ва юқори жағ ретрогнатияси бурун тўсиғи қийшиқлиги билан мужассам болаларда ушбу кўрсаткичларнинг меъёрий қийматларга нисбатан пасайганлиги ҳамда комплекс даволашдан сўнг меъёрий кўрсаткичларга тенглашганлиги аниқланган;
бурун тўсиғи қийшиқлиги ва юқори жағ ретрогнатияси мужассам болаларда септопластика амалиётини кристотомия ва вомеротомия билан биргаликда бажариш натижасида кейинги ортодонтик даволаш муддати бир неча баробарга қисқариши ҳамда иккиламчи бурун тўсиғи деформациясининг олди олинганлиги исботланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгаш йиғилиши 16.02.2026 йил №3 баённомасига асосан илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга татбиқ этиш бўйича хулосага кўра:
биринчи илмий янгилик: турли ёшдаги болалар ўртасида ўтказилган рандомизацияланган илмий текширувда турли шаклдаги бурун тўсиғи қийшиқлиги мавжуд бўлган болаларда юқори жағ ретрогнатиясининг учраш частотаси 12,7 фоизни ташкил этиши аниқланганлиги «Телерентгенометрические исследования искривлений перегородки носа у детей, сочетанных с аномалиями роста верхней челюсти» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 18 сентябрдаги 169-I-сонли ҳамда Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги «Доктор Жумашев» кўп тармоқли тиббиёт маркази клиникасининг 2025 йил 19 сентябрдаги 16В-сонли буйруқлари асосида клиник амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: бурун тўсиғи қийшиқлиги ва юқори жағ ретрогнатияси бор беморларни эрта аниқлаш, ўз вақтида даволаш ва тиш-жағ аномалиялари келтириб чиқарадиган асоратларининг олдини олиш имконини берди. Бу эса стационарда даволаниш муддатини қисқартириш, беморларнинг меҳнатга лаёқатини тезроқ тиклаш ҳамда ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлиги: комплекс ташхислаш алгоритмини қўллаш ҳисобига такрорий рентгенологик текширувлар, қиммат қўшимча жарроҳлик аралашувлари ва узоқ муддатли стационар даволаш ҳолатлари камайди. Натижада даволаш жараёни билан боғлиқ харажатлар қисқариб, тиббий муассасалар ресурсларидан самарали фойдаланиш имконияти яратилди. Хулоса: бурун тўсиғи қийшиқ болаларда юқори жағ ретрогнатиясининг юқори учраш частотаси беморларни текшириш алгоритмига телерентгенографияни киритиш зарурлигини кўрсатди. Бу эса ташхис қўйиш аниқлигини ошириш, даволаш тактикасини оптималлаштириш ва реабилитация натижалари юқори самарадорлигига эришиш имконини берди.
иккинчи илмий янгилик: эндоскопик текширувда бурун тўсиғи қийшиқлиги ва юқори жағ ретрогнатияси мужассам болаларда бурун тўсиғининг олдинги-орқа (сагиттал) йўналишда йўналтирилган биомеханик куч туфайли «тўлқинсимон» қийшиқлиги кузатилиши ҳамда ушбу ҳолат айнан бурун тўсиғининг тоғай қисмида яққол намоён бўлиши аниқланганлиги бўйича таклифлар «Интеграционная тактика специалистов при комплексном лечении детей с искривлением перегородки носа, сочетанном аномалиями развития верхней челюсти» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси томонидан 2020 йил 14 январдаги 27-сонли, Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти клиникаси томонидан 2020 йил 13 февралдаги 7-сонли буйруқлар асосида клиник амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: бурун тўсиғи қийшиқликлари билан мужассам тиш-жағ аномалияларида риномаксиллар тузилмаларнинг нормал анатомиясини эрта тиклаш орқали косметик ва функционал асоратлар сони сезиларли даражада камайди. Беморларда бурун орқали нафас олиш функцияси, синуслар вентиляцияси ва ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлиги: операциялар сонининг камайиши ҳисобига стационар харажатлар қисқарди, қўшимча жарроҳлик амалиётлари ва даволаш муолажаларига эҳтиёж камайди. Шунингдек, беморларнинг меҳнатга лаёқатини тиклаш муддати қисқариши иқтисодий йўқотишларни камайтириш имконини берди. Хулоса: бурун тўсиғи қийшиқликлари билан мужассам ретрогнатик аномалияларда риномаксиллар тузилмаларнинг нормал клиник анатомиясини эрта тиклаш ҳисобига асоратлар частотасини бир неча баробар камайтириб, қайта жарроҳлик эҳтиёжини пасайтирди ҳамда даволашнинг узоқ муддатли функционал натижаларини сезиларли даражада яхшилади.
учинчи илмий янгилик: цефалометрияда SNA бурчаги ва ANS–PNS чизиқли кўрсаткич параметрлари риномаксиллар комплекснинг олдинги-орқа (сагиттал) йўналишдаги ўсиш даражасини акс эттирилиши ва юқори жағ ретрогнатияси бурун тўсиғи қийшиқлиги билан мужассам болаларда ушбу кўрсаткичларнинг меъёрий қийматларга нисбатан пасайганлиги ҳамда комплекс даволашдан сўнг меъёрий кўрсаткичларга тенглашганлиги аниқланганлиги «Телерентгенометрические исследования искривлений перегородки носа у детей, сочетанных с аномалиями роста верхней челюсти» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси томонидан 2020 йил 13 февралдаги 26-сонли, ҳамда Тошкент шаҳар 7-сон клиник шифохонаси томонидан 2020 йил 19 февралдаги 57-сонли буйруқлар асосида клиник амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ортодонтик даволаниш давомийлиги 2 мартага қисқариши ҳамда интегратив ёндашув ҳисобига беморларнинг тикланиш муддати қисқарди. Бу эса уларнинг кундалик ҳаёт ва меҳнат фаолиятига эртароқ қайтишини таъминлади. Иқтисодий самарадорлиги: катта ҳажмдаги ортодонтик операцияларга эҳтиёж камайиши ҳисобига қўшимча хирургик аралашув, узоқ муддатли стационар даволаш ва такрорий мурожаатлар эҳтиёжи қисқарди. Натижада даволаш харажатлари камайиб, клиник ресурслардан самарали фойдаланиш имконияти яратилди. Хулоса: бурун тўсиғи қийшиқликлари билан мужассам тиш-жағ аномалиялари бор болаларда оториноларинголог ва ортодонт мутахассисларнинг ҳамжиҳатликда ишлаши патогенетик асосланган юқори самарали даволаш эканлиги исботланди.
тўртинчи илмий янгилик: бурун тўсиғи қийшиқлиги ва юқори жағ ретрогнатияси мужассам болаларда септопластика амалиётини кристотомия ва вомеротомия билан биргаликда бажариш натижасида кейинги ортодонтик даволаш муддати бир неча баробарга қисқариши ҳамда иккиламчи бурун тўсиғи деформациясининг олди олинганлиги исботланган. Амалий натижаларнинг жорий этилиши ва самарадорлиги тадқиқот натижалари асосида тайёрланган «Телерентгенометрические исследования искривлений перегородки носа у детей, сочетанных с аномалиями роста верхней челюсти» номли услубий тавсиянома Тошкент тиббиёт академияси болалар кўп тармоқли клиникасининг 2025 йил 17 мартдаги 33-сонли ҳамда Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт марказининг 2025 йил 17 ноябрдаги 23-сонли буйруқлари асосида амалий соғлиқни сақлашга жорий этилган. Иқтисодий самарадорлиги: Интегратив ёндашув ва телерентгенометрик таҳлилларни қўллаш орқали ортодонтик даволаниш давомийлиги 2 мартага қисқарган, беморларнинг кундалик ҳаёт ва меҳнат фаолиятига қайтиш муддатлари тезлашган. Шунингдек, йирик ҳажмдаги ортодонтик операцияларга бўлган эҳтиёжнинг камайиши, такрорий мурожаатлар ва узоқ муддатли стационар даволаш харажатлари қисқариши ҳисобига клиник ресурслардан самарали фойдаланишга эришилган.