Абдулҳаев Азизбек Абдурашид ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Ватанпарварликни Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хизматчиларининг маънавий қадрияти сифатида таҳлил қилишнинг ижтимоий-фалсафий асослари” 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Fal1043
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети PhD.03/2025.27.12.F.22.01
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Замилова Римма Рамилевна педагогика фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Серобжон Ўрмоналиевич фалсафа фанлари доктори(DSc), профессор, Тиловов Октам Ғуломович, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори(DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент ахборот технологиялари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хизматчилари ватанпарварлигини маънавий қадрият сифатида ижтимоий-фалсафий жиҳатдан таҳлил қилиш ҳамда уни мустаҳкамлашга доир таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ватанпарварлик феноменининг ижтимоий-фалсафий мазмуни шахс, жамият ва давлат ўртасидаги ижтимоий муносабатлар тизимида шаклланувчи маънавий-аксиологик ҳодиса сифатида очиб берилиб, унинг ижтимоий онг, миллий ўзлик, тарихий хотира, ижтимоий бирдамлик, фуқаролик масъулияти ва ижтимоий идентификация билан узвий боғлиқлиги назарий ва амалий жиҳатдан асосланган;
Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хизматчиларида ватанпарварликнинг маънавий қадрият сифатида шаклланиши ижтимоий муҳит, ҳарбий жамоа, миллий қадриятлар тизими, ижтимоийлашув жараёни, ижтимоий меъёрлар, жамоавий онг ва фуқаролик позициясининг ўзаро таъсири натижасида юзага келадиган ижтимоий-фалсафий жараён сифатида аниқлаштирилган;
ҳарбий хизмат жараёнида ватанпарварликнинг намоён бўлиш хусусиятлари ҳарбий хизматчининг ижтимоий бурчни англаш даражаси, жамоавий масъулияти, ижтимоий фаоллиги, ахлоқий танлови, фуқаролик онгининг етуклиги ва жамият манфаатларини шахсий манфаатлардан устун қўйиш қобилияти орқали ифодаланадиган ижтимоий-маънавий ҳодиса сифатида далилланган;
ҳарбий хизматчиларда ватанпарварликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришнинг ижтимоий-фалсафий модели ишлаб чиқилиб, унда ижтимоий онгни юксалтириш, миллий идентитетни мустаҳкамлаш, ижтимоий бирдамликни кучайтириш, фуқаролик масъулиятини ривожлантириш, ҳарбий жамоада соғлом маънавий муҳит яратиш асосий методологик йўналишлар сифатида белгиланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. тадқиқотда ватанпарварлик ҳарбий хизматчилар онгида шаклланадиган фундаментал маънавий қадрият сифатида ижтимоий борлиқ, ижтимоий онг, аксиологик тизим, маънавий мерос ва миллий ўзликнинг диалектик бирлиги асосида фалсафий жиҳатдан асосланган таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2024-2025-йилларда бажарилган харбий психолог (психолог)лари фаолияти учун “Миллий психометр” психодиагностика комплексини ишлаб чиқиш мавзусига доир амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган ва юқоридаги тавсиялар ушбу лойиҳа доирасида нашр этилган ишларда ўз аксини топган. (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2026-йил 12-февралдаги 10/361-сонли маълумотномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар ҳарбий хизматчилар ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва медиа саводхонлигини юксалтиришга қаратилган маънавий-маърифий тарғибот тадбирларининг самарадорлигини ошишига хизмат қилган.
Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хизматчиларида ватанпарварликнинг шаклланиш жараёни ижтимоийлашув, идентификация, инкултурация, аксиологик ёндашув ҳамда онтологик ва гносеологик таҳлил методлари орқали тизимли тарзда очиб берилган таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-2025-йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятларида кенг тадбиқ этилган. Жумладан, Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил 4-январда тасдиқланган маънавий маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг IV йўналишида белгиланган “Аҳоли ўртасида ватанпарварлик туйғуларини юксалтириш, янгиланиш жараёнлари ва туб ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини уйғотиш, тарихий ва муҳим саналарда уларни бирлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар” 23-банди “Ёшларда амалга юксак ватанпарварлик, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини ривожлантириш, ҳарбийлар, ватан ҳимоячиларига ҳурмат уйғотиш, Ватанни ҳимоя қилишни энг шарафли бурч эканлигини кенг тарғиб қилиш бўйича амалий чора- тадбирларни йўлга қўйиш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда диссертация материалларидан фойдаланилган. (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2025-йил 4-ноябрдаги 10-724-сон маълумотномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва медиа саводхонлигини юксалтиришга қаратилган маънавий-маърифий тарғибот тадбирларининг самарадорлигини ошишига хизмат қилган.
Ҳарбий хизмат шароитида ватанпарварликнинг намоён бўлиши касбий онг, маънавий мотивация, ахлоқий масъулият, ижтимоий бурч ва праксеологик фаолият категориялари асосида консептуал даражада таҳлил қилиниб, унинг ҳарбий хизматчилар фаолиятидаги реал хулқ-атвор ва қарорлар қабул қилиш жараёнига таъсири далилланган ўринлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизимидаги “Ренессанс ТВ” телеканали томонидан мунтазам эфирга узатилаётган “Овоза”, “Ренессанс минбари” дастурлари ссенарийсида (2024-2025-йилларда) фойдаланилган (Ренессанс ТВ телеканалининг 2025-йил 10-ноябрдаги 07-211-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатув ҳамда эшиттиришларнинг илмий-методологик ва амалий долзарблигини таъминлашга эришилган.
Касбий-ҳарбий эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда, аксиологик, онтологик, гносеологик, праксеологик ҳамда диалектик ёндашувлар уйғунлиги асосида ҳарбий
хизматчиларда ватанпарварликни мустаҳкамлашга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган таклиф ва мулоҳазалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-2025-йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятларида кенг татбиқ этилган. Жумладан, Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил
4-январда тасдиқланган маънавий маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг IV йўналишида белгиланган “Аҳоли ўртасида ватанпарварлик туйғуларини юксалтириш, янгиланиш жараёнлари ва туб ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини уйғотиш, тарихий ва муҳим саналарда уларни бирлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар” 23-банди “Ёшларда амалга юксак ватанпарварлик, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини ривожлантириш, ҳарбийлар, ватан ҳимоячиларига ҳурмат уйғотиш, Ватанни ҳимоя қилишни энг шарафли бурч эканлигини кенг тарғиб қилиш бўйича амалий чора- тадбирларни йўлга қўйиш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда диссертация материалларидан фойдаланилган. (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2025-йил 4-ноябрдаги 10-724-ѕон маълумотномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва медиа саводхонлигини юксалтиришга қаратилган маънавий-маърифий тарғибот тадбирларининг самарадорлигини ошишига хизмат қилган.