Абдуллаев Махсур Мақсуджон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тизза бўғими остеоартритида кам инвазив хирургик даволашни оптималлаштириш», 14.00.44 – Рақамли тиббиёт 14.00.22 – Травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Tib3885.
Илмий раҳбар: Асилова Саодат Убайевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Кимё халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент Кимё халқаро университети, DSc.03/27.12.2025.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Ҳамраев Фарход Шарафович, тиббиёт фанлари доктори; Рустамов Акмал Сухробович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тизза бўғими остеоартритида кам инвазив жарроҳлик усулларини аутологик регенератив ҳужайраларни қўллаган ҳолда рақамлаштириш модели асосида башоратлаш орқали даволаш натижаларини яхшилаб, оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тизза бўғими остеоартритида бўғим ҳолатини комплекс баҳолаш кўрсаткичлари асосида ҳужайравий терапиянинг оптимал даволаш тактикасини шахсийлаштирилган ҳолда танлашни автоматлаштирувчи ҳамда клиник натижаларни башорат қилувчи интеллектуал прогностик модел ишлаб чиқилган;
тушунарли сунъий интеллект технологиялари (SHAP ёндашуви) ёрдамида бемор клиник кўрсаткичларининг таъсир даражасини миқдорий баҳолаш орқали ҳужайравий технологиялар (SVF, BMAC) самарадорлигини, функционал натижалар ҳамда реабилитация муддатларини башорат қилувчи интеллектуал прогностик тизим яратилиб, кам инвазив даволаш тактикасини индивидуал танлаш илмий жиҳатдан асосланган;
тизза бўғими остеоартритини даволашда аутологик регенератив ҳужайраларни стромал-васкуляр фракцияни (SVF) қўллаш тизза бўғим юзасининг тоғайини тикланиши, асоратлар сонини камайтириши, функционал натижаларни ошириши ва даволаш муддатини қисқартириши исботланган;
тизза бўғими остеоартритини даволашда аутологик регенератив ҳужайраларни қизил суяк кўмигидан (BMAC) қўллаш тизза бўғими яллиғланишини камайтирини, бўғим дегенератив деструктив узгаришларини олдини олиши, функционал натижаларни ошириши ва даволаш муддатини қисқартириши исботланган;
кам инвазив стромал-васкуляр фракция ва қизил суяк кўмиги концентрати жарроҳлик даволаш усуллари самарадорлигини баҳолаш ва жарроҳликдан кейинги асоратлар ривожланиш хавфини камайтириш имконини берувчи даволаш натижаларини баҳолаш тактикаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тизза бўғими остеоартрити билан касалланган беморларни хирургик даволашни оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: тизза бўғими остеоартритида бўғим ҳолатини комплекс баҳолаш кўрсаткичлари асосида ҳужайравий терапиянинг оптимал даволаш тактикасини шахсийлаштирилган ҳолда танлашни автоматлаштирувчи ҳамда клиник натижаларни башорат қилувчи интеллектуал прогностик модел ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 21 июнда 06-24/346-т – сон билан тасдиқланган «Тизза бўғими остеоартритини даволашнинг кам инвазив жаррохлик усулини такомиллаштириш» номли услубий тавсияномада акс этган. Мазкур таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий-амалий марказининг Хоразм вилояти филиали бўйича 15.07.2024 йилдаги 831-сон ҳамда Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд вилояти филиали бўйича 05.07.2024 йилдаги 83-I сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 20 мартдаги 14/21-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тизза бўғими остеоартритида кам инвазив тадбиқ этилган усул орқали жарроҳлик амалиётидан кейинги асоратларни камайтириш ва беморларнинг функционал натижаларини яхшилаш, ногиронликни камайтириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаш учун сарфланадиган 39240000 сўм бюджет маблағлари таклиф этилган кам инвазив жарроҳлик амалиёти тизза бўғими остеоартрити билан касалланган беморларни йирик жарроҳлик аралашувлардан қочиш натижасида иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: тушунарли сунъий интеллект технологиялари (SHAP ёндашуви) ёрдамида бемор клиник кўрсаткичларининг таъсир даражасини миқдорий баҳолаш орқали ҳужайравий технологиялар (SVF, BMAC) самарадорлигини, функционал натижалар ҳамда реабилитация муддатларини башорат қилувчи интеллектуал прогностик тизим яратилиб, кам инвазив даволаш тактикасини индивидуал танлаш илмий жиҳатдан асослаб берганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 21 июнда 06-24/346-т – сон билан тасдиқланган «Тизза бўғими остеоартритини даволашнинг кам инвазив жаррохлик усулини такомиллаштириш» номли услубий тавсияномада акс этган. Мазкур таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий-амалий марказининг Хоразм вилояти филиали бўйича 15.07.2024 йилдаги 831-сон ҳамда Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд вилояти филиали бўйича 05.07.2024 йилдаги 83-I сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 20 мартдаги 14/21-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тизза бўғими остеоартритида кам инвазив тадбиқ этилган усул орқали жарроҳлик амалиётидан кейинги асоратларни камайтириш ва беморларнинг функционал натижаларини яхшилаш, ногиронликни камайтириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаш учун сарфланадиган 39240000 сўм бюджет маблағлари таклиф этилган кам инвазив жарроҳлик амалиёти тизза бўғими остеоартрити билан касалланган беморларни йирик жарроҳлик аралашувлардан қочиш натижасида иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: тизза бўғими остеоартритини даволашда аутологик регенератив ҳужайраларни (SVF, BMAC) қўллаш, тизза бўғими юзасининг тоғайини тиклаши, асоратлар сонини камайтириши, функционал натижаларни ошириши ва даволаш муддатини қисқартириши исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 21 июнда 06-24/346-т – сон билан тасдиқланган «Тизза бўғими остеоартритини даволашнинг кам инвазив жаррохлик усулини такомиллаштириш» номли услубий тавсияномада акс этган. Мазкур таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий-амалий марказининг Хоразм вилояти филиали бўйича 15.07.2024 йилдаги 831-сон ҳамда Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд вилояти филиали бўйича 05.07.2024 йилдаги 83-I сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 20 мартдаги 14/21-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тизза бўғими остеоартритида кам инвазив тадбиқ этилган усул орқали жарроҳлик амалиётидан кейинги асоратларни камайтириш ва беморларнинг функционал натижаларини яхшилаш, ногиронликни камайтириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаш учун сарфланадиган 39240000 сўм бюджет маблағлари таклиф этилган кам инвазив жарроҳлик амалиёти тизза бўғими остеоартрити билан касалланган беморларни йирик жарроҳлик аралашувлардан қочиш натижасида иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: тизза бўғими остеоартритини даволашда аутологик регенератив ҳужайраларни қизил суяк кўмигидан (BMAC) қўллаш тизза бўғими яллиғланишини камайтирини, бўғим дегенератив деструктив узгаришларини олдини олиши, функционал натижаларни ошириши ва даволаш муддатини қисқартириши исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 21 июнда 06-24/346-т – сон билан тасдиқланган «Тизза бўғими остеоартритини даволашнинг кам инвазив жаррохлик усулини такомиллаштириш» номли услубий тавсияномада акс этган. Мазкур таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий-амалий марказининг Хоразм вилояти филиали бўйича 15.07.2024 йилдаги 831-сон ҳамда Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд вилояти филиали бўйича 05.07.2024 йилдаги 83-I сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 20 мартдаги 14/21-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тизза бўғими остеоартритида кам инвазив тадбиқ этилган усул орқали жарроҳлик амалиётидан кейинги асоратларни камайтириш ва беморларнинг функционал натижаларини яхшилаш, ногиронликни камайтириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаш учун сарфланадиган 39240000 сўм бюджет маблағлари таклиф этилган кам инвазив жарроҳлик амалиёти тизза бўғими остеоартрити билан касалланган беморларни йирик жарроҳлик аралашувлардан қочиш натижасида иқтисод қилинади;
бешинчи илмий янгилик: кам инвазив стромал-васкуляр фракция ва қизил суяк кўмиги концентрати жарроҳлик даволаш усуллари самарадорлигини баҳолаш ва жарроҳликдан кейинги асоратлар ривожланиш хавфини камайтириш имконини берувчи даволаш натижаларини баҳолаш тактикаси ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 21 июнда 06-24/346-т – сон билан тасдиқланган «Тизза бўғими остеоартритини даволашнинг кам инвазив жаррохлик усулини такомиллаштириш» номли услубий тавсияномада акс этган. Мазкур таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий-амалий марказининг Хоразм вилояти филиали бўйича 15.07.2024 йилдаги 831-сон ҳамда Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд вилояти филиали бўйича 05.07.2024 йилдаги 83-I сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 20 мартдаги 14/21-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тизза бўғими остеоартритида кам инвазив тадбиқ этилган усул орқали жарроҳлик амалиётидан кейинги асоратларни камайтириш ва беморларнинг функционал натижаларини яхшилаш, ногиронликни камайтириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаш учун сарфланадиган 39240000 сўм бюджет маблағлари таклиф этилган кам инвазив жарроҳлик амалиёти тизза бўғими остеоартрити билан касалланган беморларни йирик жарроҳлик аралашувлардан қочиш натижасида иқтисод қилинади.