Sayt test rejimida ishlamoqda

Бозоров Акмал Амоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Декларация асосида солиқ солинадиган даромадлар ва уларни солиққа тортишни такомиллаштириш», 08.00.07–Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Iqt331.
Илмий раҳбар: Тошматов Шухрат Амонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси, DSc.27.06.2017.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Каримов Норбой Ғаниевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Адизов Акрамжон Жумабоевич, иқтисодиёт фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: жисмоний шахсларнинг декларация асосида солиқ солинадиган даромадларини солиққа тортишни такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жисмоний шaхслaрнинг деклaрaция aсосидa солиқ солинaдигaн дaромaдлaригa нисбaтaн қўллaнилaдигaн тaбaқaлaштирилгaн стaвкaлaрнинг улaр дaромaдлaригa сaлбий тaъсири aниқлaниб, дaромaд солиғи стaвкaлaрини унификaциялaш тaклифи илмий aсослaнгaн;   
солиқ мaжбурияти юзaсидaн тaқдим қилинaдигaн мaълумотлaрни солиқ идорaлaридaги мaълумотлaр бaзaсигa оn-line интегрaция қилиш тaклифи илмий aсослaнгaн;
жисмоний шaхслaрнинг мулклaрини ижaрaгa беришдaн олинaдигaн дaромaдлaри бўйичa фискaл сиёсaт тaъсирчaнлигини ошириш мaқсaдидa ушбу дaромaдлaргa нисбaтaн энг кaм стaвкaлaрни жорий этиш йўнaлишлaри ишлaб чиқилгaн;
жисмоний шaхслaр турaржойлaрини сотиш бўйичa битим нaтижaсидa олингaн дaромaдлaрни деклaрaция aсосидa солиққa тортиш aмaлиёти тaкомиллaштирилгaн.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Декларация асосида солиқ солинадиган даромадлар ва уларни солиққа тортишни такомиллаштириш бўйича  олинган илмий натижалар  асосида:
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича ягона ставка жорий қилиниши юзасидан ишлаб чиқилган таклифдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида»ги ПФ-5468-сонли Фармонининг 2-бандида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 23 июлдаги 16/2-16355-сон маълумотномаси). Натижада 2019 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича 12 фоизли ставка жорий қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 181-моддасида аниқ белгилаб қўйилган ва 2019 йилда 361,7 млрд. сўм жисмоний шахслар ихтиёрида қолиши, шу билан бирга жисмоний шахсларнинг қуйи (2018 йилда 7,5 фоизли) ставкада декларация асосида солиққа тортиладиган даромадлари бўйича бюджетга 1 025,6 млрд. сўм миқдорида қўшимча маблағ тушиши аниқланган;
даромадларни декларация асосида солиққа тортиш самарадорлигини ошириш ҳамда ҳисобланган солиқларни тўлиқ ва ўз вақтида ундирилишини таъминлаш юзасидан ишлаб чиқилган таклифдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида»ги ПФ-5468-сон Фармонида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 23 июлдаги 16/2-16355-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига маълумотлар базаларини солиқ органларининг ягона интеграциялаштирилган ахборот-ресурс базасига интеграция қилинадиган давлат органлари ва ташкилотларининг рўйхати тасдиқланиб, уларнинг маълумотлар базасини солиқ органларининг ахборот-ресурс базасига интеграция қилиш вазифаси топширилган;
жисмоний шахсларнинг мулкларини ижарага беришдан олинадиган даромадларини декларация асосида солиққа тортиш механизмини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган таклифдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрда ПҚ-2099-сон қарорида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 1 декабрдаги 14-26200-сон маълумотномаси). Натижада жисмоний шахсларнинг нотурар жойлари ҳамда автотранспорт воситаларини ижарага беришнинг энг кам ставкалари амалиётга жорий қилиниб, 2017 йилда давлат бюджетига 27,8 млрд. сўм миқдорда солиқ ҳисобланишига эришилган;
жисмоний шахслар турар жойларини кетма-кет келадиган ўн икки ойлик давр ичида бир мартадан ортиқ битим тузилган тақдирда сотишдан олинадиган даромадларни декларация асосида солиққа тортиш бўйича ишлаб чиқилган таклифдан фойдаланилиб, Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-417-сон қонуни билан Солиқ кодексининг 179-моддаси 11-бандига тегишли ўзгартириш киритилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 1 декабрдаги 14-26200-сон маълумотномаси). Натижада жисмоний шахслар томонидан кетма-кет келадиган ўн икки ойлик давр ичида бир мартaдан ортиқ битим тузилиб, турар жойларни сотишдан олинадиган даромадлари декларация асосида солиққа тортилиб, бюджетга 2,9 млрд. сўм миқдорида қўшимча маблағлар ҳисобланишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish