Рахманов Аҳлиддин Хабибуллоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олма боғларида фитофаг каналар (Тетранйчидае) биоекологияси ва улар сонини бошқаришнинг самарали усуллари”, 06.01.09 – Ўсимликларни ҳимоя қилиш (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Qx634
Илмий раҳбар: Анорбаев Азимжон Раимқулович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.08/2025.27.12.Qx.01.01.
Расмий оппонентлар: Эшчанов Баҳодир Рўзимбаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент; Маматов Камол Шавқиевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Олма мевали боғларда фитофаг каналарнинг тур таркиби биоекологик ривожланиш хусусиятлари, тарқалиши ва зарарлилик даражасини аниқлаш, ҳамда уларни сонини бошқаришнинг самарали усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
олма мевали боғ агробисенозида мавжуд Аcарипҳормес туркумига мансуб зараркунандаларнинг 6 тури аниқланиб, уларнинг асосийлари Панонйчус улми Коч, Тетранйчус виенненсис Зачер, Брёбиа редикорзеви Реч, Тетранйчус уртиcае Коч, Счизотетранйчус пруни Оудмс, Тетранйчус туркестани Уг. Эт Ник. турлари бўлиб, айрим турлар тарқалиши, зарари ҳамда биоекологик ривожланиш хусусиятлари аниқланган;
олма агробиосенозида учрайдиган ўргимчакканаларга қарши кураш чораларини илмий асосланган муддатлари белгиланган;
олма мевали боғларнинг баргидан озиқлантиришнинг каналар сонининг ўзгаришига таъсири аниқланган;
олма мевали боғ агробисенозида энтомофаг ҳашаротларнинг 6 оилага мансуб 11 турлари учраши аниқланиб, 1 та баргда ўртача 3-5 тагача кана (тухум ёки личинка) бўлганда, олтинкўз энтомофагини 1:10, 1:15, 1:20 (энтомофаг:кана) нисбатларда қўлланилган, 1:10 нисбатда биологик самарадорлик 87,8% эканлиги аниқланган;
олма мевали боғларда ўргимчакканага қарши кимёвий курашда Сиперметрин, Спиродиклофен, Бифеназат, Хлорпирифос ҳамда Лямбда-Сигалотрин таʼсир этувчи моддаларга эга препаратларнинг меваларда токсик қолдиқ миқдори аниқланган;
олма мевали боғ (Малус доместиcа) экинларида учрайдиган каналарга қарши уйғунлашган кураш тизими ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олма мевали боғларда фитофаг каналарнинг тур таркиби биоекологик ривожланиш хусусиятлари, тарқалиши ва зарарлилик даражасини аниқлаш, ҳамда уларни сонини бошқаришнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий ва амалий натижалар асосида:
олма боғларида каналар (Тетранйчидае) биоекологияси ва улар сонини бошқариш усуллари бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида, олма етиштирадиган фермер хўжаликлар учун “Олма боғларида каналар (Тетранйчидае) биоекологияси ва улар сонини бошқариш усуллари” номли тавсиянома тасдиқланган ва ҳудудларга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 15-октябр 05/06-04-670-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу тавсиянома олма етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликларида қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
ўргимчакканага қарши олма мевали боғларида олтинкўз энтомофаги 1:10, 1:15, 1:20 нисбатларда қўллаш меъёрлари ва муддатлари ишлаб чиқилиб, Тошкент вилояти Қибрай туманидаги ТошдАУ Ахборот-маслаҳат (эхтенсион cентер) марказида (1 га) олма боғида жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 15-октябр 05/06-04-670-сон маълумотномаси). Натижада, олтинкўз энтомофаги 1:10 (энтомофаг:зараркунанда) нисбатда қўлланилганда 21-кунда 87,8% гача биологик самарадорликка эришилган;
олма боғларида ўргимчакканаларга қарши Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани “Зевар” (25 га), “Ўлжабек” (25 га), “Ғалаба” (30 га) фермер хўжаликларида самарали Хамла-550 ЭC% эм.к (хлорпирифос+сиперметрин) (1,0 л/га), Энтовидор 24% эм.к. (спиродиклофен) (0,5 л/га) кимёвий препарталар самарали сифатида танланиб, жами 80 гектарда жорий қилинган. (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 15-октябр 05/06-04-670-сон маълумотномаси). Натижада, қўлланилган кимёвий воситаларнинг биологик самарадорлиги ўртача 85,0-89,2% ҳамда назоратга нисбатан 1 гектар олма мевали боғидан қўшимча 9,0 млн сўм соф фойда олишга эришилган;
олма боғларида ўргимчакканага қарши Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани “Турдибаев Қурбонбой” (25,7 га), “Фародис хирмони” (16 га) фермер хўжаликлари ҳамда ТошдАУ Ахборот-маслаҳат (эхтенсион cентер) марказида (1 га) самарали кимёвий препарталар сифатида Ламбда-плюс 20 % эм.к (лямбда-сигалотрин) препарати 0,1 л/га, Акрамайт 48% сус.к (бифеназат) препарати 1,0 л/га, Омайт 57 % эм.к (пропаргит) препарати 1,5 л/га меёрларда жами 42,7 гектарга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий маркази 2025-йил 15-октябр 05/06-04-670-сон маълумотномаси). Натижада, 1 га олма боғидан назоратга нисбатан Ламда-плюс 20% эм.к (лямбда-сигалотрин) препарати қўлланилган майдонда ўртача 201,2 с/га, Акрамайт 48% сус.к. (бифеназат) препрати қўлланилган майдонда ўртача 206,4 с/га ҳосил сақлаб қолишга эршилган.