Менгнорова Муҳайё Абдурахмановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сурхондарё вилоятининг экстремал иқлим шароитида ингичка толали ғўза парваришида ўсишни 
созловчи моддаларни мажмуий қўллаш технологияси”, 06.01.08 - Ўсимликшунослик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Qx 1326
Илмий раҳбар: Абдуалимов Шухрат Хамадуллаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети, PhD.03/2025.27.12.Qx.14.01.
Расмий оппонентлар: Остоноқулов Тоштемир Эшимович, қишлоқ хоъжалиги фанлари доктори, профессор; Нигматова Сурайё Тешаевна, қишлоқ хоъжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жанубий деҳқончилик илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Сурхондарё вилоятининг экстремал иқлим шароитида ингичка толали ғўзани парваришлашда ўсишни созловчи моддаларни мажмуий қўллаш орқали ниҳоллар униб чиқишини тезлаштириш, касалликларга бардошлигини ошириш, ўсимликнинг жадал ўсиши-ривожланишини таъминлаш, юқори ва сифатли пахта ҳосили етиштириш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Сурхондарё вилоятининг тақир ўтлоқи тупроқлари шароитида ингичка толали ғўза чигитига экиш олдидан ҳамда шоналаш, гуллаш, ҳосил тугиш ва пишиш даврларида ўсишни созловчи моддаларни мажмуавий қўллаш технологияси ишлаб чиқилган;
Узгуми, Фитовак ва Биодукс стимуляторлари ингичка толали ғўза чигитига экиш олдидан мақбул меъёрларда қўлланилганда ниҳоллар униб чиқиши тезлашган ва ниҳол касалликларига бардошлилиги ортгани исботланган;
ингичка толали ғўза чигитига экиш олдидан Фитовак стимулятори билан
200 мл/т, шоналаш даврида 400 мл/га меъёрда ишлов берилиб, ҳосил тугиш даврида Энтожеан ретарданти 90 г/га, пишиш даврида Фон препарати 1,5 л/га меъёрларда қўлланилганда ғўзанинг ўсиши ва ривожланиши жадаллашган, барг юзаси, қуруқ массаси ва фотосинтез маҳсулдорлиги ортган, пахта ҳосили кўпайиб, тола сифати ва чигит мойдорлиги ортгани аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сурхондарё вилояти экстремал иқлим шароитида ингичка толали ғўзани парваришлашда ўсишни созловчи моддаларни мажмуавий қўллаш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
“Ингичка толали ғўзани парваришлашда ўсишни созловчи моддаларни мажмуавий қўллаш” бўйича тавсиянома ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази 2026-йил 23-июндаги 05/04-04-605-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома бугунги кунда ингичка толали ғўзадан юқори ва сифатли ҳосил олишда фермер хўжаликларида қўлланма сифатида фойдаланиб келинмоқда.
Фитовак стимулятори чигитга экиш олдидан 200 мл/т, шоналаш даврида 400 мл/га, ҳосил тугиш даврида Энтожеан ретарданти 90 г/га, пишиш даврида Фон препарати 1,5 л/га меъёрларда ишлов бериш технологияси Сурхондарё вилоятида жами 390 га, жумладан Шеробод тумани Алимобод ф/х 37,5 га, Шоҳи-Абу-Наси ф/х 25,0 га, Абдиев Шоди-Амин ф/х 22,0 га, Холмуродов Боташ ф/х 21,5 га майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази 2026-йил 23-июндаги 05/04-04-605-сон маълумотномаси). Натижада, ингичка толали ғўзада кўсаклар сони 0,9 - 1,7 донага ортган, очилиши 12 - 15% тезлашган, ҳосилдорлиги 4,0 - 6,0 с/га юқори бўлган ҳамда гектаридан 7 млн 496 минг 490 сўмдан 8 млн 540 минг 490 сўмгача соф даромад олиниб, рентабеллик даражаси 40,1 - 44,8% ни ташкил этган. Бунда, соф даромад миқдори гектаридан 2 млн 80 минг 940 сўмдан 2 млн 950 минг 940 сўмгача ва рентабеллиги 9,0 - 13,9% га юқори бўлган.
Сурхондарё вилоятида Қизириқ туманида “Сурхон Cоттон Техтиле Cлустер” МЧЖ кластерида 178 га, жами вилоят бўйича 284,0 га майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази 2026-йил 23-июндаги 05/04-04-605-сон маълумотномаси). Натижада, ингичка толали ғўзада кўсаклар сони 0,9–1,7 донага ортган, очилиши 12 - 15% тезлашган, ҳосилдорлиги 4,0 - 6,0 с/га юқори бўлган ҳамда гектаридан 7 млн 496 минг 490 сўмдан 8 млн 540 минг 490 сўмгача соф даромад олиниб, рентабеллик даражаси 40,1 - 44,8% ни ташкил этган. Бунда, соф даромад миқдори гектаридан 2 млн 80 минг 940 сўмдан 2 млн 950 минг 940 сўмгача ва рентабеллиги 9,0 - 13,9% га юқори бўлганлиги аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish