Нормуминова Моҳичеҳра Баҳодир қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Экструдерланган консентрат озуқа билан қўшимча озиқлантирилган қоракўл қўйларининг ўсиш, ривожланиш ва гўшт маҳсулдорлик хусусиятлари”, 06.02.03–Хусусий зоотехния. Чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Qx 1361
Илмий раҳбар: Хатамов Асрор Худойбердиевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.08/2025.27.12.Qx.02.03.
Расмий оппонентлар: Уримбетов Ахмет Абдуразакович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент; Асраев Усмон Носирович, қишлоқ хоъжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Чорвачилик ва паррандачилик илмий тадқиқот иниститути.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қоракўл қўйларининг ўсиш ва ривожланиши ҳамда гўшт маҳсулдорлигига экструдерланган консентрат озуқаларнинг таъсирини аниқлаш, арзон ва сифатли гўшт етиштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор қоракўлчиликда юқори тирик вазнга эришишда ва гўшт ишлаб чиқаришда “Барокат” экструдерланган емидан фойдаланиш натижасида ижобий натижаларга эришилган;
қоракўл қўйларини озиқлантиришда экструдерланган озуқавий қўшимчадан фойдаланилганда турли ёш даврларида назорат гуруҳига нисбатан 0,7 кг дан 10,5 кг гача юқори тирик вазнга эга бўлиши аниқланган;
“Барокат” еми билан озиқлантиришда озуқа таркибида донли озуқалар ҳамда минералларга бой экструдерланган ем ҳайвонлар организмида яхши ҳазмланиши ҳисобига назоратга нисбатан нимта вазни 5,56 кг, ички ёгʻ 1,4 кг ва сўйим чиқими 7,0% юқори бўлиши исботланган;
8 ойлик қўчқорлар гўшти таркибида аминокислоталар миқдори бўйича тажриба гуруҳида лизин, аргинин, глицин ва тирозин 9,09-78,79% атрофида, фенилаланин, изолейсин, триптофан, аланин, гистидин ва серин 108,3-165,0%, метионин ва валин 328,5-579,0 фоиз атрофида юқори бўлиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Экструдерланган консентрат озуқа билан қўшимча озиқлантирилган қоракўл қўйларининг ўсиш, ривожланиш ва гўшт маҳсулдорлик хусусиятларини ўрганиш йўналишидаги тадқиқот натижалари асосида:
“Барокат” еми билан қўшимча озиқлантириш орқали қоракўл қўйларининг гўшт маҳсулдорлигини ошириш усули Самарқанд вилояти Нуробод тумани “Сахоба ота қоракўл насл” МЧЖ да жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025-йил 11-декабрдаги № 02/23-914-сон маълумотномаси). Натижада 8 ойлик 1 бош эркак қўзи ҳисобига гўшт етиштиришдан олинган соф фойда назорат гуруҳида 495,1 ва тажриба гуруҳида 753,9 минг сўмни, рентабеллик даражаси мос равишда 35,69 ва 43,33 фоизни ташкил этган.
“Барокат” еми билан қўшимча озиқлантириш орқали қоракўл қўйларининг гўшт маҳсулдорлигини ошириш усули Самарқанд вилояти Нуробод тумани “Олға” МЧЖ да жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025-йил 11-декабрдаги № 02/23-914-сон маълумотномаси). Натижада 8 ойлик 1 бош эркак қўзи ҳисобига гўшт етиштиришдан олинган соф фойда назорат гуруҳида 485,2 ва тажриба гуруҳида 738,8 минг сўмни, рентабеллик даражаси мос равишда 33,8 ва 41,4 фоизни ташкил этган.
“Барокат” еми билан қўшимча озиқлантириш орқали қоракўл қўйларининг гўшт маҳсулдорлигини ошириш усули Самарқанд вилояти Нуробод тумани “Нурли эл-чорвадори” МЧЖ да жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025-йил 11-декабрдаги № 02/23-914-сон маълумотномаси). Натижада 8 ойлик 1 бош эркак қўзи ҳисобига гўшт етиштиришдан олинган соф фойда назорат гуруҳида 480,2 ва тажриба гуруҳида 731,3 минг сўмни, рентабеллик даражаси мос равишда 32,6 ва 40,6 фоизни ташкил этган.