Қозоқов Жавлон Берди ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Наслли қоракўл қўчқорларини озиқлантиришда пробиотиклардан фойдаланиш самарадорлиги”, 06.02.03–Хусусий зоотехния. Чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Qx1288
Илмий раҳбар: Хатамов Асрор Худойбердиевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.08/2025.27.12.Qx.02.03.
Расмий оппонентлар: Рўзибоев Нураддин Рахимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Сейтмусаева Зухра Абатбаевна, қишлоқ хоъжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади наслли қоракўл қўчқорларнинг ўсиш, ривожланиш, маҳсулдорлик, репродуктив ва авлодлар сифатини яхшилашда пробиотиклардан фойдаланиш самарадорлигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор қоракўл зотли наслли қўчқорларни озиқлантиришда пробиотиклардан фойдаланилиш орқали авлод бериш сифатининг яхшиланишига эришилган;
пробиотиклар наслли қоракўл қўчқорлари ошқозон микрофлорасининг яхшилаши натижасида, ўсишнинг турли ёш даврларда 21 кунликда 18%, 4,5 ойликда 10,3%, 6 ойликда 12,9%, 12 ойликда 13,1%, 18 ойликда эса 13,2% га  назорат гуруҳидан юқори тирик вазнга эга бўлиши исботланган; 
пробиотик истеъмол қилган 1,5 ва 2,5 ёшли наслли қўчқорлар спермасининг ҳажми 17,3%, 16,1% ҳаракатчанлиги 13,9%, 11,3% консентрацияси 11,5%, 11,1% тирик сперматазоидлар нисбати бўйича 8,8%, 6,7% га мос равишда юқори бўлиши аниқланган;
пробиотик таркибидаги фойдали бактерияларнинг ижобий хусусиятлари туфайли макро ва микроелементлар наслли қўчқорлар организмида 61,1% гача ўзлаштирилиши мумкинлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Наслли қоракўл қўчқорларни озиқлантиришда пробиотиклардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш ёʻналишида ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
Наслли қоракўл қўчқорларнинг репродуктив хусусиятларини “Активил-3” пробиотиги орқали яхшилаш усули Самарқанд вилояти Нуробод тумани “Сахоба ота қоракўл насл” МЧЖ да жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025-йил 11-декабрдаги №02/23-913-сон маълумотномаси). Натижада 2,5 ёшдаги наслли қоракўл қўчқордан 1 дона тери етиштиришдан олинган соф фойда назорат гуруҳида 27,0 минг тажриба гуруҳида 34,9 минг сўмни, рентабиллик даражаси мос равишда 33,3 ва 49,09 фоизни ташкил этган.
 Наслли қоракўл қўчқорларнинг репродуктив хусусиятларини “Активил-3” пробиотиги орқали яхшилаш усули Самарқанд вилояти Нуробод тумани “Олға” МЧЖ да жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025-йил 11-декабрдаги №02/23-913-сон маълумотномаси). Натижада 2,5 ёшдаги наслли қоракўл қўчқордан бир дона қоракўл тери етиштиришдан олинган соф фойда назорат гуруҳида 26,38 минг тажриба гуруҳида 33,95 минг сўмни, рентабиллик даражаси мос равишда 37,16 ва 47,76 фоизни ташкил этган. 
Наслли қоракўл қўчқорларнинг репродуктив хусусиятларини “Активил-3” пробиотиги орқали яхшилаш усули Самарқанд вилояти Нуробод тумани “Нурли эл чорвадори” МЧЖ да жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025-йил 11-декабрдаги №02/23-913-сон маълумотномаси). Натижада 2,5 ёшдаги наслли қоракўл қўчқордан 1 дона қоракўл тери етиштиришдан олинган соф фойда назорат гуруҳида 26,13 минг тажриба гуруҳида 33,78 минг сўмни, рентабиллик даражаси мос равишда 36,81 ва 47,51 фоизни ташкил ташкил этган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish