Низанов Жанибек Хумметилловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорақалпоғистон Республикаси тупроқ-иқлим шароитида порей пиёзининг (Аллиум поррум Л.) ҳосилдор навларини танлаш ва етиштириш технологиясини такомиллаштириш”, 06.01.06 – Сабзавотчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Qx1531
Илмий раҳбар: Асатов Шухрат Исматович, қишлоқ хоъжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоғистон қишлоқ хоъжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.08/2025.27.12.Qx.02.02.
Расмий оппонентлар: Рахматов Анвар Маматович, қишлоқ хоъжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим; Вохидов Сарвар Тўланбой ўғли, қишлоқ хоъжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистон тупроқ-иқлим шароитида порей пиёзининг (Аллиум поррум Л.) ҳосилдор навларини танлаш, мақбул коъчат ёши, экиш муддати ва схемаси, шунингдек, оқ сохта пояни қумлаш усулларини ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Қорақалпоғистон тупроқ-иқлим шароитида 16,7-6,8 % узун, 13,2-9,7 % оғир вазнли ва юқори товарбоп оқ сохта поя ҳосилли порей пиёзининг “Карантанский”, “КК-101” ва “Коламбус” навлари ажратилган;
50 кунлик коъчатдан порей пиёзи ҳосилини етиштирилганда 24,0% узун, 28,5% оғир ва юқори товарбоп оқ сохта пояга эга эканлиги аниқланган;
порей пиёзининг 7,3 % узун, 6,3 % оғир вазнли ҳамда юқори товарбоп оқ сохта поя ҳосилини етиштиришда 10 апрел экиш муддати энг мақбул муддат эканлиги аниқланган;
порей пиёзи коъчатларини (40+20)/2×20 см экиш схемасида 7,4 % оғир вазнли ва 14,7 % юқори оқ сохта поя ҳосили шаклланганлиги илмий асосланган;
узун (82,8 %), оғир вазнли (31,0 %), ва юқори товарбоп (31,5 %) ҳосилни порей пиёзининг оқ сохта поясини 3 марта қумлаш усулида исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоғистон тупроқ-иқлим шароитида порей пиёзининг (Аллиум поррум Л.) ҳосилдор навларини танлаш ва етиштириш технологиясини такомиллаштириш боъйича тадқиқотлар натижаси асосида:
“Қорақалпоғистон Республикаси тупроқ-иқлим шароитида порей пиёзини етиштириш технологияси” номли тавсиянома тасдиқланган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хоъжалиги вазирлигининг 2026-йил 19-майдаги 02/013-2062-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома порей пиёзини етиштирувчи деҳқон ва фермер хоъжаликларида қоълланма сифатида хизмат қилмоқда;
Қорақалпоғистон Республикаси Нукус туманидаги “Берди Қазаяқли”, “Баw-Бақша”, “Отеген мамиқши” фермер хоъжаликларининг жами 1,5 гектар майдонида танлаб олинган порей пиёзининг ҳосилдор нав намуналари, мақбул коъчат ёши, жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хоъжалиги вазирлигининг 2026-йил 19-майдаги 02/013-2062-сон маълумотномаси). Натижада, жами ҳисобда майдон бирлигидан 766,7 млн.сом соф даромад олишга эришилган;
Чимбой туманидаги “Эрлан-Нурайим”, “Камис Арик Берекет”, “Жулдиз-Феруз” фермер хоъжаликларининг жами 1,5 гектар майдонида танлаб олинган порей пиёзининг ҳосилдор нав намуналари ва экиш муддати жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хоъжалиги вазирлигининг 2026-йил 19-майдаги 02/013-2062-сон маълумотномаси). Натижада, жами ҳисобда майдон бирлигидан 759,1 млн. сўм соф даромад олишга эришилган.
Элликқалъа туманидаги “Азатбай Абай”, “Идеал Диёр” ва “Рейимбай полвон боғи” фермер хоъжаликларининг жами 1,5 гектар майдонида танлаб олинган порей пиёзининг ҳосилдор нав намуналари экиш схемаси ҳамда оқ сохта пояни қумлаш усуллари жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хоъжалиги вазирлигининг 2026-йил 19-майдаги 02/013-2062-сон маълумотномаси). Натижада, жами ҳисобда майдон бирлигидан 761,8 млн. сўм соф даромад олиш мумкинлиги илмий асосланган.