Хурсанов Садриддин Мўмин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сурхондарё вилояти аҳолиси ташқи миграциясининг географик хусусиятлари”, 11.00.02 – Иқтисодий ва ижтимоий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Gr406.
Илмий раҳбар: Тожиева Зулхумор Назаровна, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.Gr.01.17.
Расмий оппонентлар: Қурбонов Паҳлавон Рустамович, география фанлари доктори, доцент; Абдувалиев Ҳайитбой Абдуғаниевич, география фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Сурхондарё вилоятида аҳоли ташқи миграциясини иқтисодий географик таҳлил қилиш ва баҳолаш, вилоят аҳолиси ташқи миграция жараёнининг ҳудудий-ижтимоий таркиби ва йўналишларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Сурхондарё вилояти аҳолисининг ташқи миграциясига таъсири кўрсаткичлари (хориждан қайтганлар, қишлоқ аҳолиси, аҳоли зичлиги, ажралиш, иқтисодиётда бандлар, ишсизлар, иш ҳақи миқдори, меҳнат бозорига кириб келаётган ёшлар, яратилган иш ўринлари) Поолед ОЛС эстиматор (ПОЛСЕ), Фихед эффеcц эстиматор (ФЕЕ), Рандом эффеcц эстиматор (РЕЕ) моделлари асосида эконометрик моделлаштирилган;
Сурхондарё вилоятининг туманлари аҳолиси ташқи миграциясининг механик кўпайиш, миграция интенсивлиги (жадаллик) коеффициентлари, миграция самарадорлик кўрсаткичлари ҳамда туманларнинг солиштирма индекси аниқланган;
кўп омилли Пирсон корреляция усулини қўллаб, эконометрик моделлаштриш асосида Сурхондарё вилояти туманларининг жами 13 та ижтимоий-иқтисодий индикаторлари ҳамда уларнинг аҳоли ташқи миграцияси билан ўзаро боғлиқлик даражаси (паст (0.1–0.4, ўртача 0.4–0.7, юқори 0.7 ва ундан юқори) аниқланган;
Сурхондарё вилояти аҳолиси ташқи миграция, эммиграция ва вилоят аҳолиси ташқи миграцияси ҳудудий таркибининг 1:500 000 масштабли мавзули карталари АрcГИС дастурида яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сурхондарё вилояти аҳолиси ташқи миграциясининг географик хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Сурхондарё вилояти бўйича ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларнинг аҳоли ташқи миграциясига таъсирининг эконометрик моделлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги фаолиятида “Сурхондарё вилояти аҳолиси ташқи миграциясини тартибга солишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш”да фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг 2026-йил 13-апрелдаги 02-3/3186 – сон маълумотномаси) Натижада, вилоятда аҳоли ташқи миграциясининг ривожланиш сабаблари асосланган ва ташқи миграцияни тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш имконини берган;
Сурхондарё вилоятининг туманлари аҳолиси ташқи миграциясининг механик кўпайиш, миграция интенсивлиги (жадаллик) коеффициентлари, миграция самарадорлик кўрсаткичлари ҳамда туманларнинг солиштирма индекси аниқланганлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги фаолиятида “Сурхондарё вилоятининг туманларида аҳоли ташқи миграциясининг ривожланишини аниқлаш”да фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг 2026-йил 13-апрелдаги 02-3/3186 – сон маълумотномаси) Натижада, вилоят туманларида меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш, аҳоли ташқи миграциясини тартибга солиш, ишсизликни камайтириш ва иш ўринларини кўпайтириш бўйича туманлар кесимида чора-тадбирлар ишлаб чиқишда самарали натижаларга эришиш имконияти яратилган.
Сурхондарё вулоятининг туманлари кесимида кўп омилли Пирсон корреляция усулини қўллаш ёрдамида эконометрик моделлаштириш асосида туманларнинг 13 та ижтимоий-иқтисодий индикаторлари ва уларнинг аҳоли ташқи миграцияси билан боғлиқлик даражасини аниқлаш натижалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги амалиётига жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг 2026-йил 13-апрелдаги 02-3/3186 – сон маълумотномаси) Натижада, аниқланган кўрсаткичлар аҳоли ташқи миграциясига таъсир этувчи омилларни кўп омилли таҳлил қилиш орқали вилоятнинг ҳудудларида аҳоли ташқи миграциясини тартибга солиш механизимни такомиллаштириш имконини берган;
Сурхондарё вилояти аҳолисининг ташқи миграция, эммиграция ва вилоят аҳолиси ташқи миграцияси ҳудудий таркибининг яратилган карталари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги фаолиятида “Сурхондарё вилоятида аҳоли ташқи миграциясининг ҳудудий таркибини таҳлил этишда туманларнинг улушини баҳолаш ва шу асосда таклифлар ишлаб чиқиш”да фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг 2026-йил 13-апрелдаги 02-3/3186 – сон маълумотномаси) Натижада, вилоят шаҳар ва туманларининг аҳоли ташқи миграциясига доир ҳудудий фарқлари ва унинг илмий-услубий асосларига йўналтирилган таклиф ҳамда тавсиялар ҳамда аҳоли ташқи миграциясини таҳлил этишнинг самарали тизимини ишлаб чиқиш имконини берган.