Sayt test rejimida ishlamoqda

Саттаров Сайидмурод Абдушариповичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида ижтимоий-иқтисодий ривожланишни бошқариш самарадорлигини ошириш», 08.00.13–Менежмент (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2019.2.PhD/Iqt853.
Илмий раҳбар: Бекмуродов Адхам Шарипович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.27.06.2017.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Йўлдошев Нуриддин Қурбонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Саидов Маъшал Самадович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: иқтисодиётни модернизациялаш шароитида ижтимоий-иқтисодий ривожланишни бошқариш самарадорлигини ошириш бўйича илмий тавсия ҳамда таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ижтимоий-иқтисодий ривожланишни бошқаришнинг омиллари ва кўрсаткичлар тизими жараёнларнинг ижтимоий тавсифи ҳамда рақобатбардошлик даражасини баҳолашга устуворлик бериш орқали услубий жиҳатдан такомиллаштирилган;
маҳаллий дастурларни ишлаб чиқиш амалиётига замонавий ривожланиш тенденциялари таъсирида келиб чиқувчи муайян рискларни аниқ баҳолаш ҳамда дастур кўрсаткичларига тегишли ўзгартириш киритиш тартиби ишлаб чиқилган;
ижтимоий-иқтисодий ривожланишни бошқариш стратегиясини амалга ошириш механизми инновациялар трансфери, ноёб маҳсулот брендларидан самарали фойдаланиш, аҳоли миграциясини тартибга солиш дастакларини киритиш асосида такомиллаштирилган;
иқтисодиётни модернизациялаш шароитида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегиясини бошқаришни такомиллаштириш асосида Хоразм вилоятидаги иқтисодий ўсишнинг 2021 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида ижтимоий-иқтисодий ривожланишни бошқариш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
иқтисодиётда рақобатбардошлик стратегиясини шакллантириш ва уни бошқариш механизмларининг услубий жиҳатларини тадқиқ этиш асосида ишлаб чиқилган рақобатбардошликни тавсифловчи кўрсаткичлар тизимидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 январдаги «2017–2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури тўғрисида»ги ПҚ-2731-сон қарори билан тасдиқланган Давлат дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 7 августдаги 4653/03-14-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ижтимоий-иқтисодий ривожланишни бошқариш самарадорлигини тўғри ва аниқ баҳолаш имкони яратилган;
вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича давлат дастурларининг амалга оширилиши ҳолати, ижтимоий-иқтисодий ривожланишни бошқариш самарадорлигини ошириш йўлларини аниқлаш юзасидан ўтказилган социологик анкета-сўровномалар асосида ишлаб чиқилган илмий-амалий тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 январдаги «2017–2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури тўғрисида»ги ПҚ-2731-сон қарори билан тасдиқланган Давлат дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 7 августдаги 4653/03-14-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича давлат дастурларини самарали амалга ошириш имкониятларини ўз вақтида баҳолаш, маҳаллий бошқарув самарадорлигини ошириш йўлларини кенг жамоатчилик фикрига асосан аниқлаш имконини берган;
иқтисодий ривожланиш стратегиясини бошқаришни такомиллаштириш орқали вилоятда интенсив иқтисодий ўсишни таъминлаш чора-тадбирлари ҳамда иқтисодий ўсишнинг прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 январдаги «2017–2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури тўғрисида»ги ПҚ-2731-сон қарори билан тасдиқланган Давлат дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 7 августдаги 4653/03-14-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиғи вилоятда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иқтисодий ўсишни таъминлашда мавжуд иқтисодий ресурслардан интенсив равишда фойдаланиш, маҳаллий аҳоли учун муносиб ҳаёт шароитларини яратишда белгиланган мақсадларга прогноз кўрсаткичларига мувофиқ тарзда эришишни таъминлаш имконини берган;
ижтимоий-иқтисодий ривожланишни бошқариш самарадорлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар ҳамда вилоятнинг мавжуд салоҳиятидан самарали фойдаланиш йўллари ва мутаносиб ривожланиш стратегиясини амалга ошириш истиқболларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 январдаги «2017–2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури тўғрисида»ги ПҚ-2731-сон қарори билан тасдиқланган Давлат дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 7 августдаги 4653/03-14-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида вилоятнинг мавжуд салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлиги ошиб, иқтисодиётнинг барқарор ва мутаносиб ривожланиши учун қулай имкониятлар яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish