Мингалиев Равшан Олим оъғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Узун тумани геоекологик вазиятини яхшилаш ва атроф муҳитни муҳофаза қилишда ландшафт ёндашувини қўллаш”, 11.00.05 – Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/Gr454.
Илмий раҳбар: Шарипов Шавкат Мухамажанович, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.Gr.01.17.
Расмий оппонентлар: Назаров Абдуғаффор Абдужабборович, география фанлари доктори, доцент; Аманбаева Зиёда Абдубоисовна, география фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Узун тумани геоекологик вазиятини яхшилаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини ландшафтларнинг хусусиятларига мутаносиб амалга ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Узун тумани ландшафтларининг хусусиятлари ва чегаралари дала тадқиқотлари, фонд материаллари ҳамда аерокосмик методлар (НДВИ, Cонтоур (СРТМ), Сурфаcе растер алгоритмлари ва маълумотлари) асосида аниқланган ва ГИС технологияларини қўллаб йирик (1:100000) масштабли картаси яратилган;
туман ландшафтлари доирасида рўй бераётган табиий географик жараёнлар ва антропоген фаолиятни сифатий ва миқдорий тавсифлаш асосида ландшафтларнинг ўзгарганлик даражаси баҳоланган;
геоекологик вазиятга таъсир кўрсатувчи табиий ва антропоген омилларнинг миқдор ва сифат кўрсаткичлари асосида туман ландшафтларининг геоекологик вазияти баҳоланган;
туман геоекологик вазиятини яхшилаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишни ландшафтларнинг хусусиятларига мутаносиб амалга ошириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилган ҳамда йирик масштабли геоекологик картаси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Узун тумани геоекологик вазиятини яхшилаш ва атроф муҳитни муҳофаза қилишда ландшафт ёндашувини қўллаш бўйича олинган натижалар асосида:
Узун туманининг 1:100 000 масштабли ландшафт картаси Ўзбекистон Республикаси экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси амалиётида экотизимлар, табиий комплексларни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг 2026-йил 1-апрелдаги 02-02/15-2417-сонли маълумотномаси). Натижада, экологик шароитнинг соғломлаштирилишини таъминлаш тадбирларини такомиллаштириш имкониятини берган;
Узун тумани ландшафтларининг ўзгарганлик даражасини баҳолаш маълумотлари Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси амалиётида “Яшил” ўсиш тамойилларини жорий этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг 2026-йил 1-апрелдаги 02-02/15-2417-сонли маълумотномаси). Натижада, атроф-муҳитга зарарли ташланмаларни қисқартириш имкониятини берган;
Узун тумани геоекологик вазиятига таъсир кўрсатувчи табиий ва антропоген омилларнинг сифат ва миқдор кўрсаткичлари ва геоекологик вазиятни баҳолаш натижалари Ўзбекистон Республикаси экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси амалиётида атроф-муҳит ҳолатини кузатиб бориш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солиши мумкин бўлган вазиятларни аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг 2026-йил 1-апрелдаги 02-02/15-2417-сонли маълумотномаси). Натижада, атроф-муҳитнинг ифлосланиши ва табиий ресурслардан нооқилона фойдаланилиши мумкин бўлган вазиятларни аниқлашни такомиллаштириш имконини берган;
Узун туманининг йирик масштабли геоекологик картаси Ўзбекистон Республикаси экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси амалиётида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш тадбирлари ахборот-картографик маълумотлар базасини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг 2026-йил 1-апрелдаги 02-02/15-2417-сонли маълумотномаси). Натижада, атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг ахборот-картографик маълумотлар базасини такомиллаштириш имкониятини берган.